Главная » 2007»Январь»10 » ''BIRLIK'' Partiyasi POP tumani rahbari Hayitvoy QO'ZIEV BAYONOTI
03.46.49
''BIRLIK'' Partiyasi POP tumani rahbari Hayitvoy QO'ZIEV BAYONOTI
2007 йил январ ойининг 5ва6 кунлари Шведсиянинг Сётр шахрида ўтган " Халқаро йиғилиш иштирокчиларига Бирлик Халқ Харакати партияси Поп тумани кенгаши райиси Хайит Қўзиевнинг БАЁНОТИ. Ўзини демократ дея хисоблаётган ва аслида демократик фаолиятларидан хам кўра, ўз ижодларида қаламкаш бўлган кўпгина қатнашчиларининг Шведсиянинг Сётр шахридаги йиғилишига мен хам таклиф этилган эдим. Бу йиғилишда қатнашиш борасида Бирлик Халқ Харакати партиясидаги биродарларимизнинг эътирозларига қарамай қатнашишга қарор қилдим. Демократик партиянинг бир фидоий аъзоси ўлароқ Ўзбек халқининг кечаги ,бугуни ва эртанги кунининг ўзгаришларига бефарқ бўлмаганим учун қатнашдим. Лекин мени ажаблантирган нарса, йиғилиш қатнашчиларининг мухолифатни билаштиришдан кўра кўпроқ Бирлик Халқ Харакати партияси ва унинг лидери Абдурахим Пулатнинг фаолиятига бахо беришга қаратилганлигини очиқ ойдин эътироф этиш керак. Авваламбор мен бир нарсани , яъни йиғилиш иштирокчиларининг бу анжуманни ўтказишдаги съйи харакатларини инобатга олган ҳолда уларнинг ташкилий ишлари масаласидаги нуноқликларига прнсипиал бахо бермоқчиман. Албатта йиғилиш иштирокчилари ва унинг ташаббускори бўлган Хазратқул Худойбердиевнинг эътирофи яъни йиғилиш "бирор диний ва дунёвий партиялар,харакатлар аъзолари ва аъзолигидан қатъий назар бу йиғилишнинг рухиятидан келиб чиқиб демократик фикрдаги,республикада демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун республика ичидаги ва хориждаги кишиларни бирлаштириш" масаласи кутарилган. Лекин йиғилишнинг давомида бу қатнашчилар мухолифатни бирлаштиришни эмас, аксинча Бирлик рахбари А Пўлат фаолиятига кўроқ танқидий бахо бериш эканлиги яқолл кўринди. Аслида йиғилишнинг асосий мақсади мухолифат кучларини хамкорликга чакириш бўлиши керак эди. Хар қандай ташкилот ташкилланишидан олдин унинг программаси ва устави ишлаб чиқарилиши керак эди. Мен эса бу тузилаётган комитетда бу нарсаларни кўрмадим. Бундан ташқари хозиргина ўқиганим "ЦентрАзия" сайтида ёйинланган "Узбекская оппозиция объединяется в Шведции" мақоласидаги ёзилган ғаламисликларга нима дейиш мумкин. Гапим бўхтонлардан иборат бўмаслиги учун бу мақоладан иқтибосларни бераман;" бирлашган узбек мухолифати аъзолари томонидан режимга қарши ишлаб чиқилган стратегия", "Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни кузатиш ва бунга қарши мухолифат фаолиятини йўналтириш", "Каримов режимига қарши куч ишлатмаслик". Сиёсатдан озгина хабари бор бўган одам, бирлашишни истаган мухолиф партиялари ва харакатларнинг сўнги пайтларда эълон қилаётган баёнатларини ўқиган одам пала партиш гапларни эмас, конкрет масалаларни кўтариб чиқади. Аммо бу комитет туғилиб улгирмасдан режимга қарши стратегия хам ишлаб чиқармоқчи шунингдек мухолифат фаолиятини хам йўналтирмоқчи ва режимга қарши куч ишлатмасликни таъкидлаш баробарида "диктатурагани ағдариш учун( диктатурани куч билан ағдармоқчи бўяптилар ва бу қандай оқибатларга олиб келишини ва бу ағдариш кўплаб қурбонлар талаб қилишини биладиларми?) бир нуқтага мухолифатни бирлаштиришга қаратилмоғи керак" дейилмоқда. Бу эса юқорида айтилган режимга қарши куч ишлатмасликни инкор этибгина қолмай, ўзларининг масулиятсизликларини хам кўрсатиб турибди. Бундай ножиддий масалалардан яна бири бу умум мухолифатнинг веб сайти масаласидир. Менимча ўзини мухолифатчи ёки мустаққил ижодкор деб атаётганлар томонидан яратилган сайтлар қаторига яна битта сайт қўшилади. Кейинчи, кейин нима бўлади. Нима бўларди яна ўша эски тос эски хаммомда. Бу йиғинда мен таъкидлаб ўтганимдек; республикамизда демократияни амалга оширишда ўзини мухолифат дея атаётганлар узаро тортишувларини йиғиштиришлари билан бирга воқеликга холис бахо беришлари керак.(яъни йиғинда бўлгани каби ёлғиз А Пўлатни гина эмас М Солихга хам принсипиал бахо берсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди). Аммо кузатишлардан шу нарса маълум бўлдики, кенгаш қатнашчиларидан айримлари мухолифатнинг бўлиниши сабабчисини четлаб ўтдилар. Шунинг учун хам мен бу йиғин иштирокчиларига ва ЦенрАзия сайти саҳифасига ўз мақоласини ёзган "ижодкорга" ўз муносабатимизни билдиришимиз керак деб хисоблайман. Шведсия. Хайит.
Hayit Gafur kabi insionlar ko'proq bo'lganda,allaqachon o'zbekning ko'zi moshday ochilgan bo'lar edi.Afsuski u kabi haqgo'ylarni ko'pchilik yoqtirmaydi.
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]