ЖАҲОНГИР МУҲАММАД Ҳужжатли китоб 6. ТАБОБАТ “ТАБЛЕТКА”СИ Бир куни Ислом Каримов иқтисодиёт бўйича мажлис ўтказаётган эди. Навбат савол-жавобга келганда ундан׃ -Кўпчилик одамлар маошлар озгина оширилгани ҳақида қарорингиз чиқади, дарҳол нархлар ҳам кўтарилади, орадан бир ой ўтиб, Бош вазир имзоси билан нархлар оширилиши ҳақида қарор чиқади, деб нарх наво шу зайл икки марта кўтарилиб кетишидан норози бўлишмоқда. Дарҳақиқат, орадан бир ой сақлашнинг сири нимада? -деб сўрадим. Каримовнинг жаҳли чиқди. -Сизга ука кўпчиликнинг номидан гапириш ҳали эрта. Бу ваколат ман манга берилган. Агар депутатлигингизни рўкач қиладган бўлсангиз ҳам кўпчиликни эмас, жуда озчиликни вакилисиз. Мен унинг сўзини бўлиб׃ -Гап бунда эмас, майли саволни баъзиларнинг фикри деб қабул қилинг,-дедим. -Баъзилар ким, қани мана шу ерда улардан бирортаси борми? Сизни саволингизга қўшилган бирорта мард борми, қани турсин ўрнидан, кўрайлик,-деди Каримов. Қарийб 300 кишидан бирортаси ҳам миқ этмади. -Кўрдингизми, фақат сиз шундай деб ўйлайсиз, чунки сиз менинг сиёсатимга қаршисиз, мен буни биламан, сиздан бошқа ҳеч ким бу масалага мана шундай ёндашмайди. Хуллас, мен бир кишининг саволига бўлса ҳам жавоб беришингиз керак, деб туриб олдим. У эса ҳадеб бошқалар бундай фикрда эмас, дейиш билан муҳим саволни четга суриб, йўқ мунозарани бошлатиб, жавоб бермай чиқиб кетди. Ўшанда журналист депутат дўстим׃ -Ислом ака уста сиёсатчи, қаранг, гапни қандай буриб юбордилар,-деди. Мен унга бу уста сиёсатчилик белгиси эмас, бу-параноя(Paranoia-паранойя)нинг аломати эканлигини тушунтирдим. Бу касалликка йўлиққанда киши ўзини дунёдаги энг олий зот, мутлоқ ҳақ деб билади, ўзини шунга ишонтиради ва уни танқид қилган одамни душман деб ҳисоблайди. Ўша одамнинг номи миясига чироқдек “ўрнашади” ва доим “лип-лип” этиб туради. Нима гап бўлса, ўша одамдан кўради. Яқинда бир жувон журналист Салай Мадаминовга׃ -Сиз ҳақингизда ҳар томонда жуда кўп нарса ёзишмоқда, жиддий саволлар қўйилмоқда, нега жавоб бермайсиз?-дебди. У эса׃ -Мен карвонман, йўлимда давом этавераман,-дебди. Турли сайтларда муҳокамалар бошланганда эса, “Муҳаммад Солиҳ ҳақида Маматовдан бошқа одам танқидий фикр айтмайди” деб ёзишди. Мен унинг душмани эмишман ва у ҳақда айтилган ажойиб гапларни унинг ўзи тўплаб нашр этган китобдан ўқиб олиб, ақлимни чархлашим керак эмиш. Бу унга хос фикр эди. Чунки ҳали яқин яқингача ҳатто Абдураҳим Пўлатов ёзганларни ҳам очиқдан очиқ мендан кўриб келарди-да! Шу даражага етиб бордики, 2006 йил, 28 апрелда “Исёнкор” сайтида имзосиз бир ёзув пайдо бўлди׃ Муҳаммад Солиҳ ҳақида танқидий бир фикр ёзиш унга туҳмат қилиш, уни иғво қилиш билан баравар. Ўзбек халқини душманларигина уни танқид қилиши мумкин”. Доим тушум келишиги билан қаратқич келишигини алмаштириб қўлланадиган Салай Мадаминовнинг услуби эди бу. Агар бошқа одам ёзганда нимадан қўрқади, ўз номидан очиқ ёзади. Хуллас, ким бўлганда ҳам буни соғ одам ёзмайди. Бу касаллик аломати. Салай Мадаминовни танқид қилаётган фақат Маматов эмаслигини кўриш учун Интернетга унинг номини ёзиш кифоя. Мана, ана шу уммондан зарра! (Ҳукумат томонида туриб ёзганлардан эмас, фақат мухолифат фаоллари ва халқаро таҳлилчилардан баъзиларининг ёзганларидан парчалар олдим-ЖМ). Буни Салай Мадаминов албатта ўқиши керак ва бу унга бир курс табобат таблеткаси бўлади. Агар бу камлик қилса, китобнинг охирда яна бир қисм келтирамиз. БОТИР НОРБОЕВ׃ “Бирлик”нинг янги Марказий кенгаши ва унинг ҳайъатига Абдурахим раисликдан кетмаса “Бирлик”ни бўламиз деб бу фавкулодда қурултойнинг чакирилишига сабабчи бўлган Муҳаммад Солиҳ, Ахмад Аъзам, Зохир Аълам кабилар ҳам сайланишди. Аммо улар қурултойдан кейин ҳам на ҳайъат мажлисларига келишди, на унинг фаолиятларига катнашишди. Орқаворотдан улар ҳаммани “Бирлик”дан чиқишга ундаётганлари, ўзлари тузаётган янги ташкилотга чакириб, яширинча ташвикот олиб бораётганлари эшитилиб қоларди. Уларнинг асл нишонлари Абдурахим Пулатдан ташқари “Бирлик”нинг ўзи хам эканлигига энди энг соддалар хам тушуниб қолишди. Курултойдан 2 ойларча чамаси ўтгандан кейин Дархон бекатининг якинидаги бир клубда “Бирлик” Марказий кенгашининг навбатдаги мажлиси утказилди. Мажлис бошланиши олдидан залга Ахмад Аъзам ва Мирза Кенжабек кириб келишди. Туппа-тугри микрофон олдига бориб узр сурашди ва узларини М.Солих, З.Аълам каби сафдошлари номидан келганларини, янги уюшма тузганларини айтишди. Бир-бирини ёмонлаб юрмаслик лозимлигини эслатишди. Аммо бир оз вакт утгандан кейин муъжиза юз берди: Мухаммад Солих коммунистлар руйхатидан депутат булиб сайланди, телевизорга чикиб “Бирлик” йўқ бўлди, унда бир нечта дордан кочганларгина колди, ҳакикий халкпарварлар мен билан “Эрк” харакатига ўтдилар, деб эълон килди. (harakat.net, 1997) ЗОҲИР АЪЛАМ: “Бирлик” тузилди, Эрк партияси тузилди, менинг назаримда Эрк партиясининг раҳбарияти шу партиянинг устав-программасида (у программаларнинг ёзилишида мен ўзим ҳам иштирок этганман) айтилган нарсаларга риоя қилинмади. Ва мен буни “Эрк”нинг 2-съездида гапириб, “Эрк”нинг раҳбарияти, шу жумладан мен унда идеология секретари эдим, ҳозирги ҳукумат билан келишувчилик йўлини тутди, деган гапни айтдим ва мен бу йўлда турган партия билан бирга ишлолмаслигимни айтиб, чиқиб кетдим. (“Америка овози” 24-7-06). ШОДИ КАРИМОВ׃ “Мен Муҳаммад Солиҳга қуйидагиларни айтмоқчиман: Миллат ва юрт фидойиси бўлган ўнлаб, юзлаб ҳақиқий “эрк”чилар туфайлигина сиз Муҳаммад Солиҳ бўлдингиз, ўз номзодингизни Ўзбекистон Президентлигига қўйдингиз… Ўзбекистон халқ депутати бўлдингиз … Бу ютуқлар сизни эсанкиратиб қўйди, сиз осмону фалакка чиқиб кетдингиз. Сиз биз каби фидойиларга раҳматлар айтиш ўрнига еттинчи самодан туриб юзимизга тупураяпсиз. Сиз ўзининг шахсий манфаатини партия ва халқ манфаатидан юқори қўядиган, мансаб ва ҳокимият оғушида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, керак бўлса бу йўлда фуқаролар қонини тўкиб бўлса-да, раҳбарлик шоҳсупасига чиқиш орзусида юрган, амбицияга берилган шахс бўлиб чиқдингиз. Суҳбатларимизда сиз ҳар доим “10-15 одамнинг қони тўкилса ҳам майли, бу халқнинг кўзини очади” дер эдингиз. Бу гапларнинг мағзини мана энди мен чақаяпман. (МЕН ЭРК ПАРТИЯСИНИ ТАРК ЭТДИМ, Баёнот, 1993 йил, 27 октябр). ЮСУФ ЖУМА׃ “СНБга журовоз айрим сафдошларнинг халкпарварлиги Муҳаммад Солиҳнинг ватанпарварлигини, халкпарварлигини эслатади менга. М.Солиҳ ҳакида гапирган москвалик ҳукук ҳимоячиларидан бири М. Солиҳ аввал мустақиллик, кейин демократия деган эди, мана букун укалари зиндонда, ўша сўзларидан пушаймон бўлса керак деб самимий гапирган. Бу гапга М. Солиҳ одатдагидай носамимий муносабат билдирган. Йўқ пушаймон эмасман, Ватан мустақиллиги менга ҳар нарсадан баланд деган маънода гапирган. Ватанпарваликка қаранг, мустакилликпарварликка қаранг! Тўғри М. Солиҳ Ватанни, мустақилликни севади, бироқ ўзини мустақилликдан ҳам, Ватандан ҳам, укаларидан ҳам яхши кўради. Йўқса уларсиз ҳам бундай семириб юрмасди. Юкоридаги гапни Ватан мустакиллигини укалари ҳаётидан баланд қўйгани учун айтаётгани йўқ, ўзининг хақлигини, ҳеч қачон хато қилмаслигини собик сафдоши Каримовдай худо эканлигини исботлаш учун айтаяпти. Йўқса, қайси Ватан мустақиллиги ҳақида гапиряпти. Ўзбекистон И.А.Каримов билан мустақил буладими?! Ўтган ўн беш йил ичида Ўзбекистон бир кун ҳам мустақил буўлгани йўқ. Бир кун Москва қўйнида, бир кун Пекин қўйнида, яна бир кун яна бошқанинг қўйнида. Ахир М.Солих буни пайқамаслик даражасида ахмоқ бўлмаса керак. (“Туронзамин” рўзномаси, 2006 йил, 22 Август). АЛИМАРДОН АННАЕВ, журналист׃ “Мен Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовни яхши биламан, мана шу икки лидер Ўзбекистондан қочиб кетган пайтда ҳам қўлида неч нарса, муқобил вариант бўлмаган…лидерлик салоҳияти йўқ уларнинг. Улар ҳукумат олиб бораётган иқтисодий, ижтимоий сиёсатни ўзгартириш имкони бўлганда қочиб кетдилар, ўзбек халқини ташлаб қочиб кетдилар. (“Озодлик”, “Қурултой” дастури, 22-5-2006). “Биз мазкур негатив воқеликнинг юзага келишида амалдаги ҳукумат органларидан кейин демократик мухолифат масъулиятинт зиммасига олган, айни пайтда фақатгина жабр-дийдалик ролини ижро этиш билан овора бўлиб қолган мухолиф сиёсий партияларнинг шуҳратпараст раҳбарлари айбдор деб ҳисоблаймиз. 1. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси - Д.Ташанов, Ғ.Раҳматов 2. “Эрк” Демократик Партияи - Э.Юсупов 3. Ўзбекистон Озод Деҳқонр Партиси - Я.Расулов 4. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти - Ё.Турлибеков, Ж.Муродов 5. «Эзгулик» жамияти - З.Мирзакулов 7 апрель, 20006, (Мухолифатга мурожаат). МАРТА ОЛКОТ, АҚШ, Карнега фондининг Марказий Осиё бўйича мутахассиси׃ “Муҳожиротдаги ўзбек мухолифати ўзаро бўлиниб кетган ва мамлакат ичкарисида бу сиёсий партияларнинг кучи бор деб айтишга бирон далилимиз йўқ – биз шундайин бир воқеликни кўриб турибмиз…Уларнинг айримлари мамлакатдан ташқарида қолиб кетишган ва айримлари ҳамон мамлакат ичкарисида алоқаларга эгалар. Ҳаммалари ҳам қандайдир ришталарга эгалар. Аммо 15 йиллик муҳожирот - бу инсон учун узоқ муддатдир. Масалан, Муҳаммад Солиҳ каби шахс кўрсатадиган таъсир бор-йўғи рамзийдир ва биз уни фаол сиёсатчи сифатида кўра олмаймиз. Аммо ана шу рамз ҳам баъзида таъсир кучига эга бўлиши мумкин. Лекин шу билан бир қаторда бу шахсларнинг бир кун келиб президент бўламиз, деган орзулари аллақачон чиппакка чиқиб бўлган.” (Би-би-си, 27-7-06). ФАЗЛИДДИН ҚЎЧҚОРОВ, журналист׃ СССР инқирозга учраётганида, Муҳаммад Солиҳ депутат ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раис ўринбосари эди. Ўшанда, Тошкент шаҳар Пушкин кўчаси 1-уйнинг 2-қаватидаги Муҳаммад Солиҳ хонасига икки аскар кириб келганди. Кўринишида одам аҳволи бўлмаган бу аскарлар, Узоқ Шарқдаги ҳарбий қисмидан қочиб келишаётганини айтганида, Муҳаммад Солиҳ – яъни жаноб депутат аскарларни хонасидан ҳайдаб чиқариб, кутиб туришни буюрганди. Кийимлари йиртилиб кетган, қоринлари оч ҳолда, Узоқ Шарқдаги Белогорск шаҳридан Тошкентгача юк вагонларида беркиниб келган аскарлар депутат Мухаммад Солиҳдан умидвор бўлиб, бари бир қабулхонада уни кутишга мажбур бўлишган. Аммо, ярим соатлардан сўнг қабулхонага чиққан Муҳаммад Солиҳ аскарларни тушдан кейин қабул қилишини айтиб, овқатланишга кетган. Ўша аскарларнинг бири мени укам, икинчиси сурхондарёлик унинг хизматдоши эди. Хайрият ўшанда яхши одамлар топилиб, укамларнинг қорнини тўйдириб, йўлкирасига пул бериб, кузатиб қўйган ва улар ўшанда Муҳаммад Солиҳ билан учрашмай уйга келишган.(“Исёнкор”, 18 декабр, 2006 йил). ТОЛИБ ЁҚУБОВ׃ Менинг назаримда мухолифатнинг ҳозирги жуда ҳам аянчли аҳволда эканлигини фақат ҳукуматга боғлаш керак эмас. Ҳукумат ҳам айбдор. Ҳукуматнинг ҳам айби бор, анча, жуда катта айби бор. Сиёсий мухолифатнинг аянчли аҳволга тушгани борасида лекин ҳали тарих олдида Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатов ҳам албатта жавоб беришади. Уларнинг позицияси баъзан ҳукуматнинг позициясидан ҳам ўтиб тушмоқда. Бу жуда ҳам аянчли ҳол. (“Озодлик”, 6-6-2006). “Мен М.Солихга хеч кандай ёмонлик килган эмасамда, у бундан 3-4 йил илгари менга бир кунда иккита хат ёзиб, «Менга сиз хакингизда баъзилар гапирганда мен ишонмас эдим. Мен энди ишондим, сизнинг ким эканлигингизни билдим» кабилида гапирган эди. М.Солих мен хакимда эшитган гаплар М.Ардзиновнинг гаплари эканлиги яккол куриниб турган эди. М.Ардзинов ким эканлигини вакт курсатди. Бир-бирига тош отувчи рахбарлардай мен М.Солих билан, М.Солих эса мен билан алокада эмасмиз”. (ДЎК тузилаётганда ёзилган мактубдан). ВАСИЛА ИНОЯТОВА׃ “Аввало, яқин ўтмишга назар ташланса, бу парокандаликларнинг сабаби кўринади. Демоқчиманки, мухолифатнинг бўлинишини унинг негизини ташкил этган “Бирлик” ва “Эрк”нинг кураш тактикасидаги услублар, қарашларидаги тафовутлар бошлаб берди. “Эрк”нинг бошиданоқ тутуриқсиз позицияси, ҳукумат билан муносабатлардаги шубҳали ҳаракатлари нафақат бу партиянинг ўзига, балки бутун бир мухолиф кайфиятдаги қатламнинг фаолиятига жиддий зарба берди. Оқибатда “Бирлик” фаоллари мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ хиёнат қурбони ўлароқ қатағон қилинди ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Ўша пайтнинг ўзида бу партия муҳташам офис билан тақдирланиб, газетаси мунтазам равишда чоп этиб борилди. Кимдир бу ҳодисалар демократия шабодалари эди, деса янглишади. Таъбир жоиз бўлса, ҳозирги Каримов режимининг таъмал тошлари 1991 йилдаги “сайлов-сайлов” ўйинларида қўйилганди. Ўшанда бизнинг минг таваллоларимизга қарамай Салой Мадаминов президентликка номзодини қўйганди, тўғрироғи, қопқонга онгли равишда тушганди. “Эрк”чилар сайловларнинг демократик тарзда ўтмагани, сайлов натижаларида сохтакорликка йўл қўйилганликларини таъкидлаган ҳолда, Салой Мадаминов режимбошига қутлов телеграммасини юборганди. (www.erkinfo.com, 5-13-2006) САМАД МУРОД׃ «Озодлик» ва «Би-би-си» радиоларининг ўзбек бўлимлари олдинги холислик, қарашлар хилма-хиллиги каби сифатларини бой беришган. Энди улар ўзбек мухолифатининг муайян бир гуруҳи минбарига айланишди ва бир ёқламаликда маҳаллий матбуотдан ҳам ўтиб тушишмоқда. Бунга сабаб тарафкашлик. Маҳаллий матбуотни ҳукумат цензура қилса, уларни партиямизнинг собиқ раиси (Салай Мадаминов) цензура қилади. Бу ҳолатни бир студия ходимларининг айнан маҳаллийчиликка муккасидан кетгани, иккинчисининг эса Солиҳнинг ижодига шахсий садоқатлари билан изоҳласа бўлади.. www.erkinfo.com, 5-10-2006) САНОБАР ШЕРМАТОВА, шарҳловчи. Ҳокимиятга интилаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ бир кун Россия ва Хитой мустамлака кучлари, Марказий Осиёдан кетишлари керак, Америка базаси Ўзбекистонга қайтиши лозим дея ўзини АҚШнинг минтақадаги иштироки тарафдори қилиб кўрсатса, бошқа кун Москва билан муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлиб кўринади. Бундай сиёсат ҳеч қачон яхши натижа бермайди. Сиёсатда воқеалар жараёнини кўра билиш қадрланди ва эндигина тетепоя қиладиганлардан узоқ турилади. (Фергана.ру, 4 декабр, 2006 йил). АЛИШЕР САРБОНОВ, журналист׃ Ўтган 15 йилда кекса ва ўрта авлод Каримовнинг биринчи сайловдаги рақибини деярли унутишди, янги авлод эса у ҳақда ҳеч нарса билмайди. Бугунги М. Солиҳ аввалги миллиятчи эмас. У агар олдинги қарашларида қолганида демократик ташкилотларнинг маънавий ва моддий мададини ололмасди, бу маълум савдо ва у шунга мослашди. У нима қила олади? Ўзбек тилида китоб ёзишми? Уларнинг ўз ёзувчилари ошиб-тошиб ётибди. Ғарбда уларнинг зеҳниятига зид бўлган китобларни ўз ҳисобидан нашр қиладиган бирорта ношир топилиши даргумон. Шунинг учун ҳам унга ўзини демократия курашчиси қилиб кўрсатиш керак. Очиғини айтиш даркор, Ғарбда ҳам Ўзбекистоннинг ўзида ҳам Ғарб демократиясини олиб келувчи сифатини на “ЭРК” ва на “Бирлик” таший олади, улар бундай обрўга эга эмас. Ўзбек халқи уларга эргашмайди. Интернетдаги кейинги ёзувларага кўра буни Солиҳнинг ўзи ҳам тушуниб қолган. Шунинг учун ҳам бошқа мухолиф гуруҳларга яқинлашишга уринмоқда. Масалан, “ЭРК” номидан тарқатилган баёнотларда “қуёшли” мухолифатдан С. Умаров, Н. Ҳидоятова ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан М. Тожибоеванинг исмлари ўрин олаётгани ҳам ана шундан. (Centrasia.ru-12 декабр, 2006) ЛЕМБИТ ОПИК, Британиядаги Либерал-демократлар партиясидан парламент аъзоси: -Менимча, Британияда айримлар Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистондаги сиёсий бир қарашларнинг муҳим бир вакили деб танишади. Аммо бу дегани биз фақат Муҳаммад Солиҳнинг фикрларига қулоқ тутамиз, дегани бўлмаслиги керак. Британия Ўзбекистондаги барча гуруҳлар билан мулоқот қилмоғи мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, айримлар Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда демократия яратади, деб ўйлашади. Аммо муҳожиротнинг узоқ йиллари давомида Муҳаммад Солиҳнинг мамлакатдаги кучлар билан алоқалари аввалгидай жиддий ва мустаҳкам бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам мен Британия Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар тарафдорлари билан ўта эҳтиёткорлик билан муносабат қилиши тарафдориман. (Би-би-си 19 Январь, 2006). НАСРУЛЛО САЙЙИД׃ Муҳаммад Солиҳнинг Эрк демократик партияси раиси лавозимида туриб, ўтган давр мобайнида ва ҳозирда ҳам жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўяётганлигини кўриб ва чин дилдан ҳис қилиб бораётган инсон сифатида бундан буён Ўзбекистонда демократик жамият куриш борасидаги курашимни у билан бир сиёсий платформада турмаган ҳолда давом эттиришга қарор қилдим. Унинг партия Низомига зид равишда ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатиб юборганлиги, ўтган давр мобайнида оддий партия аъзолари такдири билан умуман қизиқмай келганлиги ва натижада бир канча партия аъзолари ноҳак қамоқларда жабр тортаётганлиги мен айтаётган қўпол хатоларнинг бир бўлагидир… ( 14 сентябр, 2006 йил, Turonzamin). МАТВЕЙ БРЕЙЗА, АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси׃ Муҳаммад Солиҳнинг шу кунларда Вашингтонга сафари бу шунчаки тасодиф. У виза сўраб қачонлардир мурожаат қилган ва олган. Лекин у нимага айнан ҳозир АҚШга сафар қилмоқда буни унинг ўзи билади. (“Озодлик”, 1 Июл, 2005 йил). БАХТИЁР ҲАМРО׃ Жиззахда на «Бирлик», на «Эрк» аъзолари қолган. Куз олдингизга келтиринг, ахир. Бир катта вилоятда аъзоларингиздан хеч ким йук. Жиззахда факат оз сонли (30 га якин) хукук химоячилари ва иккита мустакил журналист колган, халос. Самаркандни оладиган булсак, у ердаги «Бирлик»чи, «Эрк»чи лидерларидан хатто 3-4 таси бир ерга туплана олмаяпти. Яна бир мисол. Мамадали Маҳмудов ва Мурод Жўраев масаласи. Уларнинг оиласидан хабар олиш бир томонда турсин, Муҳамамад Солиҳ ва бошқалар уларни қамоқдан чиқармасликка ҳаракат қилмоқдасизлар. Масалан, Мурод Жўраев ҳатто судда ҳам мен “Эрк” азоси эмас, деганига қарамасдан уни ҳалигача “Эрк” азоси дейсизлар, Мамадали Маҳмудовнин эса ишониб ёзган шахсий хатларини эълон қилиб, қамоқдан чиқмаслигини таъминлаб қўйдингизлар. (31 Май, 2006 (Жиззах Садоси). Қаерга борманг, ким билан гаплашманг, Муҳаммад Солиҳ ҳақида сурасангиз ё собиқ муфти билан алмаштиради, ёки билмайди ёки билганлар ана у террорчими дейди. Ўзимизни мухолиафтдагилар бўлса, унинг Каримовдан фарқи қолдими у ҳам демократияни оёқ ости қилиб шунча йилдан бери ёлғондакам раис бўлиб ўтирибди-ку дейишади. (Бахтиёр Ҳамронинг муаллифга ёзган хатидан). ДИЛМУРОД САЙИД׃ Мухолифатни бўлиш ғояси биринчи бўлиб кимдан чиққан эди? Ё 1990 йил феврал-март ойларидаги бўлиниш воқеаларини СМ (Салай Мадаминов) фаолиятидан ўчириб, бошқа бир одамга юклаб қўймоқчимисиз?.. Бизнинг билишимизча, И.Каримов М.Солиҳ билан суҳбатда унга мухолифатни бирлаштиришни ва раҳбарлик қилишнигина таклиф этган, холос. Лекин бу-М.Солиҳга кам кўринган… Лекин вақт ўз ҳукмини ўтказар экан, орадан кўп ўтмай М.Солиҳ (1996 й) Ватанга қайтиш истагида ўртага одам қўйиб, ўз илтимосларини И.Каримовга билдиргани ва ҳеч нарсага эриша олмагани ҳам бор гаплар. (Исёнкор, 15-2-2007) ХАЛИЛ ОЧИҚКЎЗ, Турк олими׃ Хaлқ oрaсидa шoир сифaтидa кaттa oбрўгa эгa бўлгaн Муҳaммaд Сoлиҳ вa Эркин Вoҳид “Бирлик”дaн чиқдилaр вa кoммунистлaр рўйхaти билaн Ўзбекистoн Oлий Кенгaшигa депутaт бўлиб кирдилaр. Бу тўғридa 1992 йили Туркиягa келгaн “Бирлик”чилaр Aбдурaҳим Пўлaт, Мирoлим Oдил вa Aнвaр Усмoн қуйидaгилaрни сўзлaдилaр: “Ўзбекистoн пaрлaментигa нoмзoдлaр кўрсaтиш кампaнияси энди бoшлaнгaн кунлaрнинг биридa, “Бирлик” Мaркaзий кенгaши Ҳaйъaтининг ҳaфтaдa бир бўлaдигaн мaжлисини ўткaзaётгaн эдик. Мутлaқo ишoнaдигaн бир ўртoғимиз кoммунистлaр ҳaр дoимгидек aввaлдaн тaйёрлaб қўйгaн нoмзoдлaрнинг мaҳфий рўйҳaтини бизгa келтирди. Ундa бўлaжaк депутaтнинг исми, сaйлaнaдигaн oкруг нoмери, нoмзoд кўрсaтишни уюштирaдигaн oдaмнинг исми, нoмзoднинг қaйси куни вa қaердaн кўрсaтилиши бoр эди. Руйҳaтдa бир oз aвaл “Бирлик”дaн чиққaн Муҳaммaд Сoлиҳ вa Эркин Вoҳидлaрнинг исмлaри ҳaм бoр эди. “Бирлик” рaисдoшлaридaн Зoҳид Ҳaқнaзaр “Муҳaммaд Сoлиҳ сoтқин эмaс, aлдaниб юргaн бир бoлa“, деб дoим ҳaммaмизни ишoнтиришгa ҳaрaкaт қилиб юргaни учун aввaл у рўйхaтгa ишoнгиси келмaди вa oлдимиздa Муҳaммaд Сoлиҳгa телефoн қилди. Бир нечтa сaвoл билaн бу рўйхaтнинг тўғри экaнлигигa ишoнч ҳoсил қилгaч, у телефoн трубкaсини жoйигa қўятуриб Муҳaммaд Сoлиҳ тўғрисидa aйтгaн сўзини биз бу ердa қaйтaрoлaмaймиз. 1-2 кундaн кейин рўйхaт “Oзoдлик” рaдиoсидaн ҳaм ёйинлaнди. (Турк дунёсида Демократик ҳаракатлар китоби, Истанбул, 2000) ДАЙНОВ ТАШАНОВ׃ Сайлов натижалари эълон қилинди. Аммо нимагадир сайловнинг бузилганлиги партия раҳбарияти томонидан эътироф этилмади. Бунинг устига Солиҳ Ислом Каримовни ғалаба билан табриклади. У ўз маслакдошлари ва мухолифат учун овоз берганларни алдади, хиёнат қилди. Биз ҳали Муҳаммад Солиҳнинг шунчаки сайлов ўйинларида қатнашаётгани, омма олдида Каримовнинг легитимлигини мустаҳкамлашга жон-жаҳди билан киришганини билмасдик. (“Ҳаракат”, №6 (63) 2006) МИКАЕЛ ФРАНК, тадқиқотчи׃ Муҳаммад Солиҳнинг кимлигини тушуниш учун менга ўн минут етарли бўлди. Кейин мен уни эшитмадим ва учрашувни тарк этдим. Унинг “Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг юқори мансабдор шахслари менга чиқмоқда, МДҲ ўлкаларидан бирининг разведкаси идораси билан алоқам бор” каби баёнотлари сиёсатчи учун сиёсий ўлим демакдир. (Немис тўлқини, 22 январь, 2006). АКБАРАЛИ ОРИПОВ׃ Агар, ҳаром ёқадиган одамни суяги ҳаромдан бўлган бўлса ҳам қирқ йилда фош бўлади деган гап бор. Мана ниҳоят жуда кеч бўлсада ҳақиқат рўёбга чиқди… C. Мадаминовни балким инсофга келиб қолар энди, бир адашдида деб ўйлаган эдик. Лекин бундай “чипқон”дан фақат кесиб ташлабгина қутила оламиз. Аслини олганда унинг бу қилмишлари бу даражада бўлмаса ҳам бизларга аён эди. Фақат биз ҳам истиҳола қилиб келдик, балки бирлашиб кетармиз, деган умидда эдик. Агар унда виждон бўлганида аллақачон “Бирлик”ни олдида ва ўзини орқасидан эргашган инсонлар олдида тавба қилиши ва кечирим сўраши керак эди. (www.harakat.net 3 февраль 2007). АЛЕКСЕЙ МАЛАШЕНКО, Москвадаги “Карнеги” маркази таҳлилчиси: Мен унинг Каримов билан рақобатлашиб 90-йилларнинг бошидаги сайловларда қанчадир фоиз овоз олган даврлари қайтмас бўлиб ўтиб кетган деб ҳисоблайман. Мен унинг томири ердан узилган деб ҳисоблайман. Ва бунинг сабаби унинг ёмонлиги учун эмас, вазиятнинг объектив равишда шундай бўлиб қолганида. Умуман олганда, унга у ерда илдиз отишга имкон беришмади. Мен унинг ташкилотчи эмас, қандайдир рамз ҳам бўла олишига ишонмайман. Ҳамма нарса таққослаганда билинади. Мамлакат ҳудудида ўрнаша олмаган Озарбайжондаги Расул Гулиевга қаранг. Қажегельдинга қаранг. Мен бу одамларнинг даври, қанчалик ачинарли бўлмасин, ўтиб кетган деб ҳисоблайман… Америкадаги бу вазиятни ҳақиқатан яхши тушунган мутахассислар Ўзбекистонда нима бўлаётганини яхши билишади – улар катта ҳузур билан Солиҳга қулоқ тутгани келишади, бироқ бундан ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонишиб, қандайдир инқилоблар учун пул беришларига чуқур шубҳам бор. (Фарғона.ру). АЖДАР КУРТОВ, тарихчи, рус сиёсатшуноси: Менимча Солиҳ – менинг билишимча, ўз вақтида таниқли француз ёзувчилари ва файласуфларининг асарларини таржима қилиб юрган ёзувчилар элитаси вакили бўлиб, тўқсонинчи йиллар бошларида биринчи президент сайловларида Каримов билан рақобатлашиб, ютқазиб қўйгандан кейин мамлакатни ташлаб чиқиб кетган. У ўзининг сиёсатчи сифатидаги янги сифатини тўғри қабул қилолмаяпти. Менимча, сиёсатчи Солиҳ ижодкор Солиҳга нисбатан анча ортда қолади. Бу шундай бўлиши ҳам керак. Чунки Макс Вебер ёзганидек, сиёсатчи бюрократдан паст, негаки бюрократ кўпроқ маълумотга эга бўлиб, қандайдир ҳаракатлар қилишда катта тажрибага эга. Сиёсатдаги зиёли эса ўзини юқори аҳлоқий мажбуриятлар билан тутиб турмайдиган юзсиз сиёсатчидан ортда қоладики, у нарсалар ҳар ҳолда Солиҳда бор. Агар зиёли Солиҳ, ёзувчи Солиҳ, шоир Солиҳ сиёсий кураш йўлига тушган бўлса, у хоҳлайдими-йўқми, бу сиёсий кураш унга ўзининг мантиқи ва қоидаларини ўтказади. Сиёсий кураш эса, айниқса мана шундай қаттиқ шаклда олиб борилаётганда – ахир гап оддий ҳокимият алмашуви эмас, бутун бошли режимни ағдариш ҳақида кетяпти – бу кураш сиёсатчини иттифоқчиларни излашга мажбур қилади. Бундай курашда иттифоқчиларни «душманимнинг душмани – менинг дўстим» деган қоида асосида излашади. Бироқ Солиҳ ўйлаётганидек, бутун Ўзбекистон халқи тўла ва бирдамлик билан янги мухолифатчиларни, жумладан унинг номзодини қўллаб-қувватлашига мен жиддий шубҳа қиламан. (Фарғона.ру). МУҲАММАДБОБИР МАЛИКОВ׃ Бошқалардан фарқли ўлароқ, Каримовнинг қаҳрига учрагандан кейин, Салай Мадаминов мухолифатга ўтгани ҳақида жар солди, чет элга чиқиб кетди. Юқорида айтганимдек, ўшанда у билан ҳамкорлик қилишни ҳам ўйладик. Аммо, вақт кўрсатдики, у биронта амалий иш қилишга қодир эмас экан. Айни замонда, у ҳали ҳам мухолифатни парчалашга, унинг бирлашиши йўлида тўсиқ бўлишга ҳаракат қилмоқдами, демак, у ҳали ҳам Каримовга керакли ишни қилмоқда. Мен уни тўғри йўлга солиш учун кўп уриндим, бефойда экан. Ҳозир у ҳақида кўпчилик томонидан айтилаётган “судралишга яратилган одам учолмайди” фикрига қўшиламан.(www.harakat.net-23-2-2007). ОЙГУЛ МАМАТОВА׃ Сиз партияни тозалаш тарафдорисиз. Сизнинг яккабошкарув буйругингиз ва Бош котибнинг кули билан «ЭРК» жуда куп «курбонлик»лар берди. «ЭРК»нинг хукуматга нисбатан радикал позицияси ва унинг натижаси ўларок тазйиклар туфайли «ЭРК»нинг элитаси, таянчи бўлган минглаб зиёлилар, фаол аъзоларимиз ўзларини майдондан четга олдилар. Бугун бунинг жабри-жафоси оддий халкимизнинг гарданига тушди. Сиз яна бир бор хеч ким билан маслахатлашмасдан охирги ёнингизда колган «ЭРК» фидойиларини хам узингиз учун «курбонлик»ка буюрдингиз. Балки бош котиб бу сафар хам уйига беш-олти нафар аъзоларимизни чакириб, Бизга «жаноза» укиш билан Сизнинг истагингизни бажарар. Аммо, билиб куйингки, энди бу ишларингизни Оллох хам кечирмас, чунки Оллох бу йулда кўпроқ шоҳидларни эмас, шаҳидларни қўллайди.(Баёнот, 2004 йил 27 март.) АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ׃ “Эрк” партиясининг раиси Мухаммад Солихнинг “Мен соткин эмасман. Депутат булиш хар бир фукаронинг хакки… Болаларим учун уй-жой шароитимни яхшилаб олганим хам айбми?” сузлари билан бошланган маколанинг кискача мазмуни шундай. 1990 йил 18 февралда Узбекистон Олий Советига утказилган сайловлар арафасида “Бирлик”чилар Мухаммад Солихни Коммунустик партия руйхатидан депутатликка номзод булгани учун соткинликда айблаганлари хаммага маълум. Аввалига бу айбни тан олгиси келмаган М.Солих, айбни беркитиб булмаслигини кургандан кейин коммунистлар билан хамкорлигини “улар хам бизнинг иркдан-ку”, деб окламокчи булмокда, бугун. Уша пайтда унга яна бир айб куйилганди: Булгуси “Эрк” раиси “Бирлик”ни булиш ва сайловлар арафасида уни кучсизлантириш ишига бошчилик килгани учун коммунистлар тарафидан факат депутатлик мандати билан эмас, ундан ташкари Тошкент марказидан бир нечта квартира ва автомобиль билан мукофотланганди. Аввалига унинг душманлари хам ишонмаган бу иддао кейинчалик хужжатлар билан тасдикланди. Хужжатларга кура уша сайловлар арафасида хукумат Мухаммад Солихга бир неча кун ичида Тошкент марказидаги “Ирригатор” массиви 8-уйдан 53 ва 54 номерли квартираларни ажратиб 03 серия ва 034581 номерли ордер беришни карорлаштиради. Табиийки, хужжатларнинг хаммасида унинг хакикий фамилияси (Мадаминов Салай) курсатилади. Эски квартираси хам унинг оиласига колдирилади. Хукумат Мадаминов Салайдан мухолифатни йук килиш йулида бутунлай фойдаланиб булгандан кейин бу уч квартирани Мирзо Улугбек тумани судининг 1994 йил 18 февраль кунидаги карори билан кайтадан олиб куяди. (Ҳаракат журнали №1 (8) 1997). АБДУРАҲМОН ТАШАНОВ׃ Дарвоқе, сиам эгизакларининг қисмати аниқ: улар қачондир бир-биридан ажратилиши керак. Инсоният тарихида эса ажратилган сиам эгизаклари камдан-кам ҳолатда яшаб кетганлар. Мана яқинда Хоразмда сиам эгизакларининг ажратилиши муолажасининг мувафаққиятсиз тугаганини эшитдик. Шундай экан, Ислом-Салай жуфтбошлигини ажратиш ҳам кун тартибига чиқмоқда. Тўғри, бунга мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам уринилган. Мадаминов режимнинг қўйнига “Эрк” бўлиб кирганида. Ўшанда бу муолажани охирига еткозолмаган “Бирлик”чиларнинг ишини, ажабмаски, Жаҳонгир Маматов ниҳоясига етказса. Агар бу муолажа ҳам тарихдаги сингари фожиали тугаса, яъни эгизакларнинг жонини сақлаб қололмасак, тақдирдинг иродаси… Менимча, бу ишда М. Маликовнинг ҳиссаси катта бўладиганга ўхшайди. Чунки бу одам ўша пайтларда “Эрк”нинг рўйхатга олиниши-ю, унинг давлат дотациясига киритилишига гувоҳ бўлган.(Туронзамин, 31-01-2007). ЗАФАРМИРЗО ИСОҚОВ׃ Ўзбек халқининг сўнгги ўн йил ичида бошига тушган мусибатларига ҳозирги режим билан бирга Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовлар ҳам теппа-тенг айбдордир. Булар мансаб талашиб қилган биринчи ишлари, Бирлик халқ ҳаракатини иккига бўлишларидир. Ўн минглаб фидойилар, кечани-кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилиб, атайлаб ардоқлаб вояга етказган Бирлик халқ ҳаракатини булар хароб қилишди. Натижада зиёлилар ҳам бўлинди. Вилоят, район, қишлоқларда ҳам бўлиниш юз берди. Бир қишлоқда Бирлик аъзолари бўлиниб қолиб, кейин муштлашганига гувоҳ бўлганман. ЭРК партияси бирданига ҳукумат тарафига ўтиб кетди. Нима учун, деб ҳайрон бўлдик? Шунда ЭРК партиясининг вилоятдаги бир ”ақлли“ раҳбари менга ”Биз ҳукуматни ичидан бузамиз, тушундингизми“ деди. Бу ишлар катта бир ўйин бошланганингнг ишораси эди. (“Америка Овози”, 11 Март, 2001 йил). РИЗО ОБИД׃ Агар мендан Салай Мадаминов сиёсат бобида қандай шахс, деб сўрашса, ҳеч иккиланмай: у сиёсатчи эмас, балки буюк хаёлпараст, деб жавоб берган бўлар эдим. Бу ҳақда кўплаб мақолалар, мурожаатлар ёздим, бошқалар ҳам ёзишди. Лекин у аввал ҳам айтилганидай мум тишлагандай, Каримовнинг тахтига эгалик қиламан, деган хаёл билан ўтирибди. Ваҳоланки, Салай Мадаминов барча имкониятлар бор бўлган пайтда бир нарсага эришолмаган, энди бу ёқда юриб халёлпарастлик билан бир нарсага эришоладими? Бугун Ўзбекистонда уни унутишган. Хаёллар эса тахтга ўтириш учун хаёл бўлиб қолаверади…. Ҳа, яна бир нарсани кези келганда такроран айтилса бўлар. Каримов ҳам оддий фуқароларига қулоқ осишни дахмаза санайди. Мадаминов ҳам айни шундай. (24 феврал,2007 йил). ЗОКИР АЛИ׃ Яқинда мени таажжубга солган бошга ҳолат юз берди. АҚШ Федерал текширув органи вакиллари, Муҳаммад Солиҳни ва ЭРКнинг у раҳбарлик қилаётган гуруҳи билан қизиқиб, менинг фикр ва қарашларимни билиш истагида эканликларини билдирдилар. Улар мендан бу гуруҳга алоқам бўлиб-бўлмаганини суриштирдилар. Шунингдек, бу гуруҳ ҳақида билишни истадилар. Мен ўзим билган воқеа-ҳодислар ҳақидагина гапира олишим мумкинлигини айтар эканман, улар кўпроқ “ЭРК” террори ҳақида билмоқчи бўлганликларини англамоқ қийин эмас эди. Албатта бундай жиддий ташкилотга ножиддий қараб бўлмасди. Шу сабаб, “ЭРК”нинг нималар билан шугулланаётганини, нима фаолият қилаётганини, кўпроқ унга ўзини мансуб деб билган кишилардан ўрганиши мақсадга мувофиқ бўлиши фикрини айтдим. Бундан ҳам кўриниб турибдики, “ЭРК” террор фракциясига айланган деган гап ҳамма жойга ёйилиб бўлган. Бу гуруҳни яқин яқингача, мен таниган, билган, юрт ичидаги ва ташқарисидаги “ЭРК”нинг зиёли фаоллари тарк этишга бошлагани ҳам шундан бўлса керак. Буни улар берган истеъфо мактубларида кўриш мумкин. Шубҳам йўқки улар“ЭРК” сафини тарк қилишининг жиддий сабаблари бор ва мендан ҳам кўпроқ маълумотга эгадир, вақти келиб уларни ҳам эшитиш фурсати бўлиб қолар. Шундан пайтда, М. Солиҳни АҚШ қўлламоқда деб гап қилиш инсофдан эмас. Унинг орқасида демокартик дунё турибди, халқимииз йўлларга чиқиб уни кутмоқда деган гаплар билан бугун ҳеч кимни алдай олмайсиз. М.Солиҳни фақат фалончиларгина ёмонламоқда деб китоб чиқарган билан ҳам бир нарсага эриша олмайсиз. Акси бўлади. Неча йиллардир индамай юрган мен кабилар ҳам бундай пайтда ўз фикрларини айтишга бошлайдилар. Бошқача айтганда от тескари тепади. (Туронзамаин, Июл, 2006). (ДАВОМИ БОР)
|