Ризобек Вторник, 2025-07-22, 20.45.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Март » 4 » Этса осий жон хатолиг, мен емас майдин билинг...
    12.52.19
    Этса осий жон хатолиг, мен емас майдин билинг...
    Муаллим * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

    Болаликнинг хира хотирасида,
    Бир чехра кузимга михланиб колган.
    Бир мунис табассум тарк етмас сира,
    Мехридан кунглимда мехр уйгонган.

    Мен уни эсласам,эрийди танам,
    Малласоч кизалок тукийди юрак.
    ёдимга келади томдаги лолам,
    Сочимга богланган кум-кук толбаргак.

    Тонгдайин мусаффо болалак уйи,
    баъзан ёдларимни огритар сим-сим,
    Мендан соддамиди унингда узи,
    Бир куни мен уни алдаган эдим.

    Нималар учмади дил китобидан,
    Янги сахифалар очилган сайин,
    Аммо у кетмайди умр бобидан,
    У шунча суюкли, шунчалар майин.

    Сочларига кунган илк оппок тола
    Мен томдан йикилган куни тугулган.
    Мен узмокчи едим унга деб лола,
    Шу армон кунглимда мангу тугулган.

    Бир куни кайтади лолали бахор,
    Томларни тутади кизгалдок гулим.
    Йулларимда булса кузинг интизор,
    Мен лола элтаман сенга муаллим!
    * * *
    Хайём девонини вараклаб...

    Тотмайин бир култ майин ман хасрати майхонаман,
    Май этур гамдин йирок,ман кулбаси гамхонаман.
    Куй маним калбим шароби, майпараст девонаман,
    Вараклаб Хайём девонин, тотдим уни пинхонаман.

    Курди дунёни кузим, ял-ял ёнур ранглар аро,
    этса байт масту-бало, ё кузлари мастонаман.
    Симирдим шодлик шаробин, ё майи мотамсаро,
    Иккиси хушёрлигимдин бо-омон хайронаман.

    Бул умр сокмоги утди нишли чангалзор аро
    Унда шафкат на килур,жаллоду-жон,дарди бало,
    Ё фалак, галвир мисол рух куйлаги илма-яро,
    Уйкуда топмай халоват кечалар тулгонаман.

    Этса осий жон хатолиг, мен емас майдин билинг,
    Ихтиёрим олди кулдан, бунча шур пешонаман.
    Билмагай андиша не у, ё фикр етмок надир,
    Кудрати май бирла осон етдим букун осмона ман.

    На эрур дарди фалак, бу май сафоси олдида,
    Доги армон куйдириб, ё куймадим хижронаман,
    Хич гам эрмас маст-аласт ётсам деворлар остида,
    Авжи май ичра малак улдим гулу-гулхонаман.

    Айланар чарху фалак, мастлиг била утмок надир
    Термулар минг битта куз осмонига хайронаман,
    Бул шароб танга кириб, айлар манга минг бир макр,
    Топмай панох бу гардуну-дун остида вайронаман.

    Ё рафик, фикр этмагин маст булгани май деб зарур,
    Маст улам булсам девони Хайёма хамхонаман.
    Умри Амира холидир, ул чин шароб асроридин,
    Шул сабаб осон кувончга етти ёт бегонаман.

    Дилсора Фозилова

    Жойлади: Dilsora
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz