Ризобек Четверг, 2025-06-19, 21.10.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Март » 26
    Сени тушунаман, тушун мени хам,
    Бу ёруг дунёнинг бири кам ахир.
    Мехримни майдалаб киркка булганман,
    Мен билан яшамок накадар огир.

    Бирга ичолмаймиз гохо уйда чой,
    Сокин хисларингга бу нима жабр.
    Жонфигон бир жонман, ташвишларга бой,
    Мен билан яшамок накадар огир.

    Тонггача шеър билан коламан танхо,
    Сен танхо коласан, куксингда сабр.
    Кулогимга кирмас сузларинг гохо,
    Мен билан яшамок накадар огир.

    Яна бекам дейсан, гуллар тутасан,
    Виждоним кийналар азизм кечир.
    Яна шу дунёга пайванд этасан,
    Мен билан яшамок накадар огир.

    Доим безовтаман, доим толиккан,
    Узимнинг вужудим узимга сагир,
    Багри осмонимсан узинг, биламан,
    Мен билан яшамок накадар огир.

    Дилсора Фозилова

    Просмотров: 873 | Добавил: Dilsora | Дата: 2007-03-26 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz