Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Май » 9 » Гулбахорнинг жазо муддати яна салкам 6 йилга узайтирилди
21.04.06 Гулбахорнинг жазо муддати яна салкам 6 йилга узайтирилди |
Гулбахорнинг жазо муддати яна салкам 6 йилга узайтирилди Андижонлик шифокор,инсон хаклари химоячиси Гулбахор Тураева 6 йилга озодликдан махрум этилган эди. Европа Иттифокига раислик килаётган Германия хукуматининг Умида Ниёзова ва Гулбахор Тураеваларни зудлик билан озод килиш талаби Каримов томонидан кандай адо этилди?Хамма чапак чалиб,Умида озод булди,дея дупписини осмонга отиб юргган бир пайтда Гулбахор Тураева устидан Андижон вилоят суди махкама утказиб,унинг жазо муддатига яна 5 йил-у 8 ой кушиб куйилгани хакидаги хабар таркалди. Кечадан буён Европа Иттифоки мулозимлари,айникса Германия Узбекистон хукумати инсон хаклари буйича талабини бажаришга киришди,дея оламга карнай чалиб овоза килаётган "Озодлик" радиосидаги "карнайчилар" Гулбахор Тураева такдиридан хабардормиканлар? Гулбахор Тураевага яна янги айб куйилган."Эрк" партияси раиси Салай Мадаминов китобидаги бухтонларни таркатганлик айби.Гулбахор хам худди Умида каби суд хайъатидан айбларига икрор булиб,ялиниб-ёлбормасин унинг жазоси енгиллатилмаган.Бу,дегани Каримов хохласа силайди,хохласа уради.ЕИ,халкаро ташкилотлар босими,дейилаётган гаплар хаммаси бир пул. Аввалдан тахмин килинган Узбекистон сиёсий чайковчилик савдосида Каримов фохишабозлиги билан авж паллага кириб боряпти.Европа Иттифоки хам,бошка халкаро ташкилотларга кушилиб,"чапак" чалаётган ОАВ хам сал эртарок чапак чалмадилармикан? Ризо ОБИД.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|