Салай Мадаминовнинг қулига айланган Юсуф Расулов мени номимни эшитса қалтираб қолади. Шунинг учун мени сўкадию изоҳ ёзишимни бекитиб қўяди. Мен сўкинишни ёмон кўраман. Лекин уларнинг ҳаммасига аргументлар топиб бера оламан. Улар шундан қўрқадилар. Мана бу саволларни ҳам турли йўллар билан уларга етказишга ҳаракат қилдим. Ўчириб ташлайвердилар. Изоҳлар бўлимига кириш кўпчиликка таъқиқлаб қўйилган. Улар ўзлари ёзиб ўзлари жавоб қилиб ўтирадилар. Бу ҳақда алоҳида мақолаа ёзаман. Сизлардан илтимос, мени шу ёзганимни сайтларингизга қўйинглар ва бу кимсалар ҳам ўқисин. Қани жавоб берадими? Мана сизлар Исёнкорда МСнинг Номус деган мақоласини қуйдингизлар. У жуда паст савияда ёзилгани, маданиятли одамнинг қўли билан ёзилмагани сезилиб турибди, буни ўзларинг ҳам сезгансизлар. Шунинг учун “демократман” деган тамғаларингизга ҳам тупуриб, шу хатнинг изоҳлар ёзиладиган жойини бекитиб қўйдингизлар. Салай Мадаминовнинг ёзган ҳар бир гапи менда савол уйғотди. Салай Мадаминов׃ “Совет даврида бизга қарши ёзилган "асар"лар бевосита Коммунистик партия бошлиқларининг буйруғи билан ёзиларди,ҳозиргилари эса,нари борса, Миллий Хавфсизлик Хизматининг бир бўлими плани доирасида ҳаракат қиладилар”. САВОЛ׃ Жаноб Мадаминов айтингчи, бу план сизга қандай аён бўлди? 2005 йилда сиз Лондондаги учрашувда “разведка идораларидан олган маълумотимга кўра” деган гапни ишлатиб, қовун туширган эдингиз. Бу гапингиз ўшанинг давоми бўлибди ва сиз ҳақиқатдан ҳам қайси бир разведканинг айғоқчиси эканингизни исботладингиз. Бўлмаса МХХнинг планини қандай биласиз? Ёки уни сизга МХХ кўрсатдими? Атрофингиз яна МХХчилар билан тўлиб қолдими? Салай Мадаминов׃ МХХ одам зотининг ғийбатни яхши кўришини билади.Ва ишини айнан шу заиф нуқтадан бошлайди,режим душманлари ҳақида ёлғон фактларни ўзининг агентлари воситасида омма ичига ёяди.Бу дезинформацияни ёлғонсевар кимсалар - худди ўлаксахўр қузғунлар каби - илиб олиб,халқ ичида тарқата бошлайдилар. Бу ўлаксахўр кимсалар, - МХХнинг маошсиз ишлайдиган кадрлари, - илҳом билан ишлайдилар,чунки бировни ғийбат қиларкан лаззатланадилар,бировга туҳмат қиларкан бахтиёрликдан шайтонлаган аёл каби ҳушдан кетадилар. САВОЛ׃ Мадаминов сиз “аёлларнинг бахтиёрликдан шайтонлагани”ни уйингизда ҳар куни эрта тонгдан кечгача ва кечдан саҳаргача кўравериб, кўзингиз қотиб кетган, шекилли. Каримов аёлларни “товуқ мия” деб ҳақорат қилар экан, сиз ҳам бу гапингиз билан ундан ошиб кетмадингизми? Салай Мадаминов׃ Афсуски,бу даҳшатли гуноҳдан узоқ туришга қодир бўлганлар озчиликда.Бу озчилик - Оллоҳдан қўрққанлардир. Оллоҳдан қўрққанлар бу дунёда оздир. САВОЛ׃ Буни сиз қаёқдан биласиз? Худомисиз? Салай Мадаминов׃ Бу даҳшатли гуноҳга ўртоқ бўлмаслик учун ғийбат уялари бўлган ўзбекча сайтларни ўқимайман ва сафдош биродарларга ҳам ўқимасликни тавсия этаман. САВОЛ׃ Пастроқда эса “Мухолифат номидан гапириб,туҳмат санъатида шайтонга дарс бериш даражасига етган иккита махлуқ бор.Улар сайт очиб,тўрт тарафига заҳар сочмоқдалар,аммо ўз заҳридан ўзи ҳалок бўлишларини хаёлига келтирмайдилар” деб ёзибсиз. Ўзбекча сайтларни ўқимасангиз буни қаёқдан билдингиз? Орқадан гапириш, исмини айтмай ёмонлаш эса иғво бўлади. Буни адабиётчи Мадаминов тушунмаса бошқалардан ўпкаламаса ҳам бўлади Демак сиз ё ёлғон гапираяпсиз ёки ғийбатларга ўртоқсиз? Қайси бирини тан оласиз? Салай Мадаминов׃ Каминага ва ташкилотимизга қорабўёқ чаплаётганлардан биттаси бизнинг грант олиб буни халқ учун эмас,ўз эҳтиёжларимизга ишлатаётганимизни айтади, аммо бу грантни қаердан олганимизни кўрсатмайди,чунки исботи йўқ. Исботи йўқ,чунки ЭРК партияси ҳеч кимдан грант олгани йўқ. САВОЛ׃ Ким ўша одам? Агар Жаҳонгир Муҳаммадни назарда тутган бўлсангиз, у ҳужжатлари билан сайтида қўйган. Ёки ҳужжат ҳам сизга исбот эмасми? Салай Мадаминов׃Булардан биттаси “Бирлик” харакати номини булгаб, каминанинг ҳукуматдан 2 та квартира олган деган туҳматни йилларча тарқатаяпти.Бу телбанинг кимлигини яхши биласизлар. Унинг интернетда очган сайтига қаранг,халқнинг дардига оид бирор мақола топаолмайсиз”. САВОЛ׃ Демак бир сатр ҳам қолдирмай ўқир экансиз. Шундай бўлгандан кейин иккиюзламачилик қилиш сизга нима учун керак бўлди? Салай Мадаминов׃ Ўтган ойларда Даврон Шарипов тахаллуси билан мақолалар ёзган бир мухолифатчини каминага иснод қилганидан ҳам хабарингиз бор.Ҳолбуки,бу тубан кимса менинг доим ўз номим билан ёзганимни билади. САВОЛ׃ Лекин хатингизда Даврон Шарипов ёзган уйдирмаларни далил келтирибсиз. Бу билан ўзингиз билмаган ҳолда Жаҳонгир Муҳаммаднинг ўша мақолани Салай Мадаминов ёзган деган даъвосини тасдиқлаб қўйибсиз. Ёнингизда тузукроқ маслаҳат берадиган одам қолмадими? Салай Мадаминов Энди бу кимса шу даражага етдики,,каминанинг оиласини яхудий дейшгача борди бу одам.Бундай пасткашликни қандай кечириш мумкин? САВОЛ׃ Шу гапни ким, қачон ва қаерда ёзган? Манба кўрсата оласизми? Хотинингиз яҳудий бўлмасин. Унинг асл паспортдаги исм-фамилиясини ёза оласизми? Бизнинг президентликка даъвогарнинг хотини кимлигини ҳам билишга ҳаққимиз борми-йўқми? Салай Мадаминов׃ -худди ўлаксахўр қузғунлар каби… -шайтонлаган аёл каби ҳушдан кетадилар… -фирибгар… -махлуқ… -бир суяк ташлаганди… -номуссиз нусха… -нусха бу… -пойига тиз чўкиб, этагини ялаб… -Унинг ЭРК партияси пинжига кириб… -партиянинг пулларини ўғирлагани.. -машинасини сотиб егани… -унинг бу тубанликларини билганимиз … -эсиз инсонлик… -Бу бахтиқора кимслар… -бу бебахт кимсаларнинг … -фитна усталари … -лаънати грантлар!… -пасткашлар!.... -Золимнинг хизматидаги шайтонбаччалар…. -фитна ва туҳмат ботқоғи…. -махлуқларга… САВОЛ׃ Булар “Исёнкор”нинг изоҳлар бўлимидан олинган эмас, сизнинг “Номус”ингиздан баъзи парчалар, жаноб Муҳаммад Солиҳ! Олдин МС ҳеч иш қилмай изоҳлар бўлимига бошқа номларда, бировларнинг номини қўйиб ифлос гаплар ёзиб ўтиради, дейишса 60 ёшга кирган бу одам у дунёсини ўйлайди, бундай қилмаса керак деб ўйлардим. Лекин юқоридаги гаплар бугунга қадар ёзилган изоҳларда ишлатиб келинган беномус сўзлар-ку?! Шунинг учун мақолангизга “Беномус” деб сарлавҳа қўйсангиз яхшироқ бўлармиди? Аслида Салай Мадаминовга ёзинг деб маслаҳат берган одамга раҳмат. У беномус одамлардан биттасини сув юзига чиқарди. Энди навбат Юсуф Расуловга. Унга ҳам маслаҳат берадиган битта мард чиқса, унинг ҳам ниқоби йиртилади. Чунки у ҳам акасидан қолишмайдиган беномусдир. БОБУР ХОЛИҚНАЗАРОВ.
|