Ризобек Пятница, 2025-06-20, 09.58.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Май » 21 » Алайсин овга чикди,кетидан гавго чикди
    22.18.32
    Алайсин овга чикди,кетидан гавго чикди
    Эртаксевар кадрдонлар Сизлардан жуда куплаб хатлар оляпман.Хаммангиз: "Алайсин-малайсин кейин нима булди",деган мазмунда ёзасиз.Сизларни куп зориктирмай Алайсин-малайсин хакидаги катор эртакларимдан яна бирини айтиб бермокчиман.
    Уша аввал хам айтганимдай Алайсин-малайсинларнинг дарди дакика сайин огирлашиб,тутканок тутиб ётишибди экан.Айтдимку уларнинг дарди бедаво экан,деб.
    Алайсин якинда овга чикибди.Озиб-ёзиб,улиб-тирилиб бир овга чиккан экан учакишгандай кетидан гавго чикибди.Баъзилар "ха,касалинг огир булса,одамзот орасида куриниб нима киласан,ахир сен на одамзот,на бирор жонзот махлук тоифасидан булмасанг.Нима касалингни юктирмокчимисан хаммага",дермиш.Алайсин эса:" хозиргача кор тагида яшовчи уч-туртта каламушсифат зурриёдларим бор эди.Чаларок дардманд эди,мана узимга кушиб дардибедавога айлантиролдим-ку",дермиш.Баъзилар яна:"хей,Алайсин кандай килиб"",деса.Алайсин:"уларнинг иккитасига овдан улжа булган нимдошрок булса хам кизил духобадан иштон олиб бердим.Яна бир-иккитасига ярми малларанг,ярми кизил духоба иштон кийдириб куйдим.Иштонлар шунчаки иштон эмас,бир муридим куф-суфчи,у шайтонга хам дарс беради,уша бу иштонларга дам уриб куйган.Уни кийган халику одамзот,хар кандай махлук хам,иблис хам мен Алайсинга умрбод кул булади,дебди.
    Алайсин,шуларни айтар экан,"аммо шу кунларда у совга килган духоба иштончалар зурриёдларига торлик килиб колганини,бошка духоба иштон тиктириш учун яна овга чиккани,малайсинзодаларини хам турт томонга зир югуртириб,аюханнос солдираётганини",тинмай жаврар эмиш.Малайзодалари хам туки йук бошини "э" ,дея кашиш урнига "е",дермиш бечоралар.Айримлари эса пошшо-вазир-у,тахт касалидан бир яшамай туриб огзидан тишлари тукилиб кетгани сабаб,гулдир-гулдир,деркану,азобларни еркан.
    Битта кизил духоба кийган куф-суфчиси тоглар ошиб,боглар ошиб,сув келса симириб,номакбул бузоклар гуштини кемириб узок-узок улкаларда яна духоба иштон кидириб юрган эмиш.
    Алайсиндан:"анов кизил духоба калта иштон кийган хам сенинг болангми",дея сурашса,нима дермиш денг Алайсин-малайсин:"бе,нималар деяпсизлар,ахир улар тутинган болаларимку.Аслида уларнинг зотининг тайни йук-ку.Атайлаб шу зоти номаълумларни асраб олганман,булмаса бир кизил духоба иштонга улгунча кул буламиз,дея кузларига ёш олармиди",дермиш.
    Алайсин-малайсинлар овга чикиб,кетидан гавго чикиб,унда-бунда сангиб юра туришсин,кейинрок эртагимнинг давомини айтиб берарман.
    Эртакни окка кучирувчи Ризо ОБИД.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz