Бугун бир ўзбекистонлик таниқли журналист менга савол берди: “Эшитдингизми, Умида Ниёзова 7 йилга озодликдан маҳрум қилинибди? Ҳукумат нималар қилаяпти ўзи – даҳшат! Европа Иттифоқи билан музокаралар олиб борилаётган бир пайтда, ҳукуматнинг бунақанги “демократик” қадамларидан кейин европаликлар ўз санкцияларини сақлаб қолишлари, балки кучайтиришлари ҳам мумкин. Бу нарса ҳукуматнинг янада радикаллашишига олиб келмайдими?” Менинг жавобим қуйидагича бўлди: “Бундан ортиқ яна қанча радикаллашиш мумкин? Агар Каримов мамлакатда одамхўрлик эълон қилса, унда ҳукумат яна бир оз радикаллашган бўлади. Аммо у бу даражага бормайди”. Ўзбекистон ҳукуматининг найрангбозлиги ва шафқатсизлигининг чеки йўқ. Хозир И. Каримов қатағонларга дучор бўлганлари сабаб ватанларини тарк этган Ўзбекистон фуқароларини ўзга мамлакатлардан ортга ! 179;айтариш учун бор имкониятларини ишга солмоқда ва бу йўлда ҳеч қандай маблағларни аямаяпти. Махсус хизматларнинг юзлаб изқуварлари Европа, Осиё, Америка ва собиқ иттифоқ мамалакатлари ҳудудида “ўлжа” - ҳукумат зуғумидан чет элга қочиб кетган кишиларни қидириб изғиб юрибди. 2006 йил 23 март куни Москвадан учиб келган учоқдан 6 нафар ўзбек йигитини олиб тушишди. Уларнинг ҳар бирини бир киши олиб кетаётган эди: олиб кетаётган одамнинг чап қўли ва олиб кетилаётганнинг ўнг қўли бир-бирига кишанланганди. Шу учоқда менинг бир танишим ҳам Европадан келаётган эди ва мен кутиб олувчилар сафида тургандим. Аэропорт биносидан биринчи бўлиб ўша 12 киши чиқиб кетди. Менинг танишим ҳам уларни учоқда кўрган экан. Орадан бир-икки кун ўтгач, мен аэропортда ишлайдиган бир танишим билан учрашдим ва кўрганларимни унга айтиб бердим. Унинг айтишича, бу во! 179;еа биринчи марта бўлаётгани йўқ. Россиядан келган уч! оқ лардан кишанланган одамларни тез-тез олиб тушишар экан. Яна унинг айтишича, илгари учоқ олдига маҳбусларни ташиш учун махсус машина олиб келинарди, хозир эса уларни тўғри кутиш зали орқали олиб ўтишмоқда. Мен ундан бу ўзгаришларнинг сабаби нима эканини сўраганимда, у олдинига “билмайман” деди, лекин бир лаҳза ўтгач, қуйидаги фикрни билдирди: “Балки бу нарсани улар одамлар бошқа мамлакатлардан қўллари кишанланган қочқинлар ҳамда бошқа инсонлар олиб келинаётганини кўрсин ва аҳолида бошқа давлатларга ишлаш учун бўлса ҳам чиқиб кетиш хоҳиши йўқолсин, деб атайин қилишаётгандир”. Бошқа мамлакатларга фақат таъқибга учраганлар эмас, таъқиб қилувчилар ҳам қочмоқда. Андижон воқеаларидан кейин Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси терроризмга қарши кураш бўлимининг собиқ бошлиғи, милиц! ия подполковниги Зоир Шарипов Нью-Йоркка ўрнашиб олди. Унинг қўлидан унинг “азаматлари” томонидан қийноққа солинган ўнлаб, юзлаб одамлар ўтган. Унинг қай тарзда АҚШга кириб олгани-ю, қандай қилиб у ерда “сиёсий қочқин” мақомини олгани сирлигича қолмоқда. Аммо бошқа бир нарсада шак-шубҳа йўқ: у АҚШга Ўзбекистон ҳукуматининг махсус топшириғи билан юборилган. Ўйлашимча, БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссари бошқармасидан қочқинлик мақомини олиб АҚШга юборилган ва кейинчалик “ўз хоҳиши билан” ватанларига қайтган кўпгина андижонлик қочқинлар у ҳақда яхши билишса керак. Ўзбек қочқинларини Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Миср, Покистон, Украина ва бошқа мамлакатлардан ўзаро келишувларга асосан депортация қилишмоқда. Кўп x! 3;олатларда айрим мамлакатларнинг инсофсиз ҳуқу! 179;-тар тибот идоралари ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга нақд пулга сотаяптилар. Ўзбекистон махсус хизматларининг моҳирона найрангларининг чеки йўқ. Умида Ниёзова ўзининг 2 ёшли боласи ва касалманд онаси билан Ўзбекистонни тарк этишга ва қўшни Қирғизистонга ўтиб олишга муваффақ бўлганди. Ишонувчан аёл ўз ватанидаги органларнинг қанчалик ёвузлигини билмаганди. Айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) топшириғи билан унинг адвокати Юсупов Умидани алдаб, Бишкекдан Тошкентга қайтариб олиб келган ва бу ерда уни ҳибс этишган. Тошкентлик Зафар Мавлонов 2001 йилдан бери Голландияда истиқомат қилиб келади. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан асоссиз равишда диний экстремизм ва бошқа жиноятларда айбланган ҳамда шу туфайли ватанини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган. Ўзбекистон ҳукумати деярли 15 йилдан бери дунё! жамоатчилигини Ислом экстремизми хавфи мавжудлигига ишонтирмоқчи бўлиб келади. Демократик Голландия суди Ўзбекистон ҳукуматининг чўпчакларига ишонмади ва унга сиёсий қочқин мақомини берди. Голландия ҳукумати Зафарни экстремист деб ҳисобламайди. Исломни қабул қилган голланд қизига уйланган З. Мавлоновнинг иккита ширин-шакар фарзанди бор. У озод ва ривожланган мамлакатда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Ўз нафсини қондириш учун бошқа тирик жонзотларнинг қонини сўрадиган қонхўр махлуқ доим янги қурбонларни излаб юргани сингари қонхўр Каримов бошчилигидаги бизнинг жонажон ўзбек ҳукуматимиз ҳам доимий равишда ўлжа овлаш ғамида юради: нафақат мамлакат ичкарисида, балки ташқарисида ҳам. Агар ўлжа бирон сабабга кўра унинг қўли етмайдиган жойда бўлса, у ўлжанинг қариндошларига ташланади. Шундай қилиб ҳукумат бир ! неча йил мобайнида Зафар Мавлоновнинг кекса, касалманд ота-она! сини тин ч қўймай келди. Кейин у бир оз тинчигандек бўлди, диабет касалига дучор бўлган кексаларни бир ярим йилга яқин вақт мобайнида тинч қўйишди. Аммо сиз ўзбек ҳукуматини билмас экансиз! 90-йилларнинг бошида гўёки Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид солаётган Ислом экстремизми, терроризм, сепаратизм ва фундаментализм ҳақида афсона тўқиб чиқарган ҳукумат бу афсонани доимий равишда ва ниманинг эвазига бўлса ҳам қўллаб туришга мажбур. Ҳатто бунинг эвазига ўн минглаб беайб ёшларни қамоқхоналарга ташлаш керак бўлса ҳам. 2007 йил 23 апрел куни З. Мавлоновнинг отаси Абдураҳмон Мавлоновнинг уйига ўзини Комил деб таништирган бир одам келди ва унинг чет элда яшаётган ўғли ҳақида қизиқди. У Тошкент шаҳар прокуратурасида ишлайдиган Анвар исмли прокурорнинг буйруғи билан келганини ва у А. Мавлоновни ўз қабулига чақираётганин! и айтди. А. Мавлонов ўзининг касаллигини рўкач қилиб, бора олмаслигини айтди. 26 апрель куни Комил А. Мавлоновнинг олдига прокуратурага бориш талаби билан яна келди. “Чақирилаётган фақат сиз эмас, ҳозир чет элларда юрган ва қидирувда бўлган 200 нафардан кўп ёшларнинг ота-оналари прокуратурага чақиртирилган”, - деди у. Прокуратурага Зафар Мавлоновнинг онаси Дилором Мавлонова борди. У ерда прокурорни яна 5-6 одам кутиб ўтирган эди, лекин прокурор ўзи белгилаган вақтда келмади. Кутиб ўтирганларни бошқа вақт чақиришларини айтиб кетказиб юборишди. Бу орада аёлининг прокуратурадан келишини кутиб, унинг тақдиридан хавотир бўлиб ўтирган касалманд А. Мавлоновнинг соғлиғи оғирлашиб қолди. Яқин қариндошларининг фикрича, Зафарнинг ўзига қўли етмаган ҳукумат унинг ота-онасининг соғлиғи ёмонлигини била туриб, уларга маънавий таъсир ўтказмоқда. ! Бу орқали улар Зафарнинг ота-онаси охири бунга чидай олм! ай, ўз ф арзандларини Европадан чақириб олади, деб ўйлаяпти. Комил Д. Мавлоновага ўзининг телефон рақамини бериб, Зафарга бериб қўйишни ва Зафар унга телефон қилишини сўради. Зафар Комилга телефон қилганида, Комил унга ниҳоятда яхши муомала қилди-ю, аммо бир қўпол хатога йўл қўйди. У: “Сиз англашилмовчилик туфайли органлар рўйхатига тушиб қолган экансиз ва биз бу хатони тўғрилашимиз керак. Сиз билсангиз керак, ҳозир кўпчилик президентдан кечирим сўраб ўз ватанига қайтиб келмоқда. Яқинда биз Россиядан 3 йигитни олиб келдик. Ҳозир улар тинч, хотиржам яшамоқда. Улар президент номига кечирим хати ёзишган. Сиз ҳам президент номига шундай кечирим хати ёзинг, биз сизнинг жиноий ишингизни ёпамиз”, - деди. Зафар бунга жавобан: “Агар менинг номим сизларнинг англашилмовчилигингиз оқибатида қидирувдагилар рўйхатига тушиб қолган бўлса, нима учун мен президентдан кеч! ирим сўрашим керак? Аслида ўз хатоларингизни тўғирлаб, жабрланувчи сифатида мендан сиз кечирим сўрашингиз керак эмасми?” - деди. Шунда хатосини тушуниб қолган Комил ноқулай аҳволга тушди ва: “Қўрқманг, сизни аэропортда прокуратура, МХХ, шаҳар ИИБ вакиллари ва ота-онангиз кутиб олишади. Сизнинг бошингиздан бир тола соч ҳам тўкилмайди”, - деди. Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари АҚШдан қайтиб келган айрим қочқинларни қамоққа олгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Ахир ўзбек оммавий ахборот воситалари уларнинг “ўз хоҳишлари билан” келганлари ҳақида роса “куйлашган” эди-ку! Диний эътиқоди учун судланиб қамалган ва 2000 йилдаёқ президент Каримов номига 4 та кечирим хати ёзган Тошкент вилояти, Янгийўл туманилик бир мусулмон йигит (маълум сабабларга кўра, биз унинг исмини ёзмаймиз) ҳ! ;озирда ҳам қамоқда сақланаяпти. Бунга! сабаб у ўз хатларида ўзининг айбсиз экани ва жиноий ишларни содир қилмаганини ёзган эди. Биз ватандан ташқарида яшаётган, ҳукуматнинг тазйиқлари туфайли ўз юртидан чиқиб кетган барча ватандошларимизни ватанига қайтиб, кейин қамоқхонага тушиб қолмаслик учун Тошкент шаҳар прокуратураси ходими Комилга ўхшаганларнинг “ширин ашуласига” ишониб қолмаслик ҳақида огоҳлантирмоқчимиз. Огоҳ бўлинг! Толиб Ёқубов Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси hrsu_tolib@rambler.ru Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»
|