Шоир Юсуф Жумаевнинг ўғлига жиноий иш очилди Жалолиддин, Тошкент Мухолифатдаги таниқли шоир Шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машраб Юсуфжон ўғлига 2007 йил 20 май куни Қоракўл туман Ички Ишлар Бўлимида 169 модда билан жиноий иш очилди. Кеча Қоракўл туманидаги вазият ҳақида ёзиб сайтга жўнатган Файзуллодан бугун олинган хабрга кўра, Машраб Юсуфжон ўғли қишлоқдоши Рўзиев Бургутдан 30 000 (ўттиз минг) қарзи эвазига бир бош қўйни олади. Шуни баҳона қилиб 20 май 2007 йил куни Ички Ишлар ходимлари Давлат буғдойини суғориб юрган Машраб ва унинг дўсти Имомов Азизбекни ушлаб ИИБ идорасига олиб кетадилар. Азизбек Имомов ҳам шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Алишер Юсуфжон ўғлига 2005 йил бошларида суиқасд уюштирилганда уни қутқариб қолиб, ҳатто АҚШ элчихонасига ҳам Алишер билан биргаликда борган Ҳасанов Фахриддин Имомовичнинг ўғли. Алишер билан биргаликда АҚШ эчихонасига бориб Майкл Голдман билан учрашагани учун Тадбиркор Фахриддин Ҳасанов мардикорга айланиб Россияга ишга кетишга мажбур бўлган эди. Ҳозирги кунда ҳам Россияда мардикорлик қилиб яшаяпди. 2007 йил 20 майга қадар бу жиноий ишни очишни Шоир Юсуф Жумаевдан сиёсий ўч олиш мақсадида бир неча карра Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ), Ички ишлар бўлими (ИИБ) билан биргаликда режалаштирганлар. Машраб бир неча кундан буён қарзини беришларини талаб қилиб келаётган Рўзиев Бургутдан фойдаланишга қарор қилганлар. Рўзиев Бургут шоир Юсуф Жумаевга 2001 йил 23 октиябрда ЎЗ РЖК нинг 159 моддаси билан жиноий иш очишга МХХга гувоҳлик қилиб ёрдам берган, шоирга туҳмат тошларини отган Рўзиев Баротнинг набераси, Рўзиева Нигоранинг жияни бўлади. Гувоҳларнинг яна бир қисми эса 2006 йилда Юсуф Жумаевни машинаси билан ёқиб юбормоқчи бўлган, шоир ва болаларини калтаклатган Бобоқул Юлдошевнинг ўша воқеада иштирок этган акаси Сойибов Саттор ва унинг ўғиллари бўлади. Бу жиноий ишни уюштириб гувоҳлик бераётганларнинг барчаси Шоир Юсуф Жумаевга ғарази бўлган шахслардир. Бу жиноий ишнинг тергови бошида эса 2004-2005 йилларда Бухородаги одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларни яширган Анвар Турдиев турибди. Анвар Турдиев Туҳматчиларга Сиз сўзинггиздан қайтманг, орқанггизда катта давлат турибди деб сўз берган. Шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Алишер Юсуфжон ўғли ўз фаолиятида одам савдосини фош қилиб, терговчи Анвар Турдиевнинг ҳам кирдикорларини фош қилган эди. Ўша пайтдаги «Орқамизда Президент бор. Ёхуд Бахтиёр Тангриев нега ўлдирилди» мақоласидан эҳтибос: Улдирилмасдан уч кун бурун Бахтиёр Тангриев билан жабрланувчи Каримова Хурсанд гаплашган. Унлаб жабрланувчилар ёрдам беришни илтимос килган. Бахтиёр Тангриевдан умид этишаётганини айтишган. Бахтиёр Тангриев: Сизларга энди ёрдам бера олмайман, афсуски, имконим йук. Сизларнинг «иш» билан шугуллана олмайман, деб айтган. Сабабини айтмаган. «Иш» кимларга бориб такалишини унга тушунтиришган булсалар керак. Жиноятчилар бунга хам карор килмай, Бахтиёр Тангриевни улдирдилар. Вилоят ИИБ терговчиси жиноятни хаспушлаб ёпгани учун Коракул туман ИИБ бош терговчиси вазифасига кутарилди. У хозир Коракулда 130 минглик халкнинг такдирини хал килмокда. Бир пайтлар нохалоллиги учун ишдан хайдалган Анвар Турдиев тагин бош терговчи… Ойна газетаси 2005 йил март ойи. Бухоро. Ойна газетаси Алишер Юсуфжон ўғли муҳаррирлигида чоп этилган. Президентгача боғланган Одам савдоси билан боғлиқ ўнлаб мақолалар бу газетада эълон қилинган. Хуллас, шоир Юсуф Жумаевдан сиёсий ўч олиш ва ўз шахсий ғаразларини қондириш мақсадида ҳозирги кунда Машраб Юсуфжон ўғлига нисбатан жиноий иш очилган ва унга қарши туҳматномалар битилмоқда. Барча мухолифат вакилларини миллатнинг виждони бўлган шоир оиласининг ҳимоясига чақирамиз!
|