Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.45.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 32
    Гостей: 32
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Май » 23 » Bugun…
    17.39.08
    Bugun…
    –Исроилжон Холдоров, Гулбаҳор Тўраева каби ўнлаб алданганлар қамоқда аммо уларни қамоққа бошлаган Мадаминовлар ялло қилиб юрибди. Бундан хулоса қила олмаган одам ўз умрининг заволини кўради–

    Анқарада жонли бомба партлашида 6 киши ўлди, 53-54-чилар туфайли ўзбекларни ҳам шу кунлар кутардими?

    Бугун эрталаб Туркия пойтахти Анқаранинг Улус деб номланган қисмидаги бир бозорчада террористлиги тахмин қилинаётган одам (бундайларни жонли бомба дейдилар) ўз-ўзини портлатиши натижасида 6 киши (жонли бомбадан ташқари) ўлди, 80 дан ортиқ киши яраланди. Турк ахборот воситалари ўлганлардан бири Музаффар Саваш 2 кундан кейин бўладиган никоҳ тўйига тайёрланар экан, бу бозорчага куёвлик кийим-бош олгани келганини ёзиб, оддий туркларнинг юрагини эзмоқда, айни замонда, уларни ғазаблантирмоқда. Одатда бу каби террористик ҳужумлар курдлар тарафидан уюштириларди. Бугунги портлаш ҳам шундай бўлганини тахмин қилган Туркиянинг хавфсизлик хизматлари оддий одамлар курдларга қарши ҳаракатларга кечишидан қўрқиб, курдларнинг Демократик Жамият Партияси бош қароргоҳини қўриқлашга бошладилар.

    Шуни алоҳида айтиш керакки, дейди Туркиядаги мухбиримиз, турк халқи 30-40 йилдан бери шу каби террор воқеалари ичида яшамоқда. Туркларга қарши фақат курдлар эмас, арманиларнинг “Асала” номли халқаро террористик ташкилоти ҳам шундай “уруш” олиб борган. Шу сабабли, турк ёшлари ичида террорист душманларга уларнинг усуллари билан курашиш керак деган фикр кенг тарқалган. Иш шунгача етиб борганки, бозорларда террористик ҳужумлар уюштириш, портлатувчи моддалар тайёрлаш бўйича китоб-қўлланмалар сотиб олиш мумкин бўлган.

    Бир қатор ўзбек сиёсий мухолифлари 1993 йилда шундай атмосфера ичидаги Туркияга қочиб келишгандан кейин, уларни террористик фаолиятга ўтишга чақирганлар бўлганлиги ҳозир ҳаммага маълум. “Бирлик” ҳаракатининг раиси Абдураҳм Пўлат тарафдорлари Хазратқул Худойбердиев, Алибой Йўляхшиевларнинг қаттиқ талабларига қарамасдан бундай йўлни рад этдилар. Шунда бу икки киши Германиялик ўзбек аслли миллионер Анвар Олтойли “Эрк” партиясининг ўша пайтдаги раиси Салой Мадамин орқали берган моддий ёрдам билан Москвада “Бирлик”нинг ноқонуний қурултойини ўтказиб, Абдураҳим Пўлатни раисликдан четлатишга ва сўнгра “Бирлик”ни террор фаолиятига тортишга интилдилар.

    Лекин, “Бирлик” фаоллари (ҳозир “Эрк” партиясида бўлган Абдусалом Эргашевдан ташқари) уларни қўллаб қувватламадилар ва секин-аста бу икки шахсни ташкилотдан узоқлаштирдилар. Мухолифатни террористик фаолиятга тортувчиларга Москвада зарба берган “Бирлик” фаолларига Пўлат Охун раҳбарлик қилгани, у билан елкама-елка Баҳром Ҳамро ва ҳозирда марҳум Дамин Нарзиқул тургани ҳам ҳаммага маълум фактлардан.

    Аммо, минг афсуски, “Эрк” партиясининг Салой Мадамин бошчилигидаги гуруҳи бу ишга тўла киришди ва Истанбулга Қашқадарёдан 15 нафар ёш йигитни олиб келиб, биринчи ўзбек “жонли бомбаларини” тайёрлашга тушди. Бу ишларга “Эрк” партиясининг ўша пайтдаги Қашқадарё вилояти бўлими котиби Юсуф Рўзимуродов ва партиянинг ёшлар қаноти раиси Пахлавон Турғунов тўғридан-тўғри раҳбарлик қилишган. Бундай бурилишга рози бўлмаган “Эрк” фаоллари Жаҳонгир Муҳаммад, Самад Мурод ва Дайнов Ташановлар Салай Мадамин бошчилигидаги 53-54-чилар гуруҳи билан алоқаларини узишган.

    Ҳозир Юсуф Рўзимуродов Жасликдаги концлагерда ўтирибди, Пахловон Турғунов эса, ББСнинг ўзбек хизматида “демократик” эшиттиришлар тайёрламоқда. Буни ёш бола ҳам тушунадики, Юсуфни Пахлавон МХХга ушлаб берган ва у ҳозир хам шу ташкилотга ишлайди.

    Вақтинча тўнини бошқачароқ кийиб олган 53-54 лақабли Салой Мадамин эса, яна ўша Паҳлавон ва тожик хавсизлик хизматлари билан алоқаси борлиги аниқлашиб бораётган Юсуф Расулларнинг ёрдамида “бош ўзбек демократи” унвонини олиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. МХХнинг мақсади аниқ - шу йўл билан ўзбек демократик мухолифатини дискредитация қилиш.(Manba: harakat.net).

    ТАҲРИРИЯТДАН׃ Бу хабарни кўчириб босишдан мақсад бугун ҳам демократиянинг душмани-Исёнкор сайтида очиқдан- очиқ ана шундай йўлга чақириқлар бўлаётгани туфайли демократик руҳдаги ёшларни огоҳлантиришдир.

    Салай Мадаминов бу сайтдаги видеоси орқали “Бизга Ватан учун жон берадиган ёшлар керак” деб чақириқ қилар экан унинг устларидан жиноий иш очилмаган ҳолда четга чиқиб олган ғаламислари ҳатто фалончи Қорининг эллик минг одами биз билан деб ёшларни алдаб, боши берк кўчага бошлаётганлари ҳақида эшитмоқдамиз. Бундай ифлос йўл дунёни қандай вазиятга солганини кўриб турибмиз. Ўзбек демократик мухолифати бундай йўлга қарши ва бошқаларни ҳам кимларнингдир манфаати учун қурбон бўлмасликка чақиради. Бундай ҳаракатлар зулмнинг, Каримовнинг тегирмонига сув қуйишдир.

    Исроилжон Холдоров, Гулбаҳор Тўраева каби ўнлаб алданганлар қамоқда аммо уларни қамоққа бошлаган Мадаминовлар ялло қилиб юрибди. Бундан хулоса қила олмаган одам ўз умрининг заволини кўради.
    Manba:''TURONZAMIN''

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz