Юсуф Жума Зиёфат Подошонинг эркатойи, Оқсарой маликаси Не боис Кремльнинг пойида ёясан соч. Яйловимизда нетар ёвнинг бисёр такаси Очил дастурхонингни келиб ўзбекларга оч. Отангнинг ўрисларга берганлари каммиди Нечун ғаним қошида курагинггиз қора ер. Ўзбек ҳам тотсин полов, чучварангнинг тамини Москвада бергунча Фарғонага келиб бер. Пешонамиздагини супуриб этгансан мол Миллатим тўкаётир зиёфатинг учун тер. Кўкдан тўйган ҳўтикдек яйрайсан соҳибжамол Москвада бергунча Бухорога келиб бер. Чингизхон еёлмаган, Қутайба еёлмаган Қавмни отанг билан еб битирдинг батамом. Сизларсиз юҳодайин нафсини тиёлмаган Давлатинг – халққа ҳалол, давлатинг – Сизга ҳаром. Очмагин дема зинҳор шоир бағр ярангни, Ғанимга зиёфат ҳайф, бас, энди кўкрак кергин. Олмаю анорингни, қаймоғу чучварангни Москвада бергунча Ўзбекистонда бергин. 20.05.07. Гарри Гаспаровга Озод Россия учун мустабид Путинга қарши курашаётган шахмат бўйича Жаҳон чемпионига Бизда ҳам машҳурлар кўп Сарой сарқити жони. Ялоқхўрлик бўйича Жаҳоннинг чемпиони. Бизда ҳам машҳурлар кўп Ҳурлиги жиғилдони. Маддоҳликда дунёнинг Кўп карра чемпиони. Бизда ҳам машҳурлар кўп Тождор ҳарами шони. Ғарлик бўйича етти Иқлимнинг чемпиони. Гарри, сени қўлласин Сахаров рухи имдод. Ҳамиша мот этгансан, Тағин этажаксан мот. 20.05.07
|