Куплаб электрон сахифалар билан танишар эканман,биринчи галда мамлакат ичкарисидаги вокеа-ходисалар,одамларнинг турмуш-тарзига оид хабарларни кидираман.Лекин хар гал хам хамма сахифаларда хам излаган материалларни топа олмайман.Аксинча ута курук,саёз,ёки булмаса шунчаки олди-кочдилардан иборат ёзишмалар. Хамма интернет сахифалари катори "Туронзамин"да хам эълон килинаётган маколалар хам эътиборимдан четда колмайди. Бу маколани ёзишимга бир неча ёшларнинг ёзган маколалари сабаб булди.Аникроги,Жахонгир Мухаммаднинг фаолияти билан боглик таржимаи холини сахифада энди эълон килиб улгурмасимдан,бир неча имзолар остида Ж.Маматовни лидер сифатида эътироф макола келиб колди.Шундан сунг кетма-кет Жахонгир Мухаммад хакда маколалар эълон килиш кандай буларкин-а,деган мулохаза билан бу борада ёшлар томонидан эътироф этилган макола кахрамони билан богландим. Салом-аликдан сунг,Жахонгир Мухаммад узи гап бошлаб колди:"...сахифангиздаги таржимаи холимни эълон килганингиз учун рахмат,лекин ундан кура ватанга нафи тегадиган бошка мавзуларни эълон килсангиз яхши буларди". Биласизми,мана менда яна унлаб ёшлар Сизни лидер,хатто мамлакатни айрим лидерман,деганлардан кура муносиб бошкара оладиган Президентликка лойик киши,лекин унинг узи "менинг лидерликка даъвом йук",десада аслида Узбекистонда ва ватандан ташкарида хам уни лидерлигини биз каби эътироф этганлар куп ...",дея ёзишяпти,десам, Жахонгир Мухаммад:...уша ёзаётганларга хам айтинг мамалакат ичкарисидаги ахвол хакида купрок ёзишсин,деб колди. Шу боис,хуш Жахонгир Мухаммад узи хакда эмас,мамлакат ичкарисидаги ахвол хакида ёзиш кераклигини таъкидлар экан,у узи мухаррирлик килаётгган "Туронзамин"да нималар хакида ёзиляпти? Илхом Муминов,Мирзоулуг Темиров,Улугбек Хайдаров,Саида Курбонова,Бахтиёр Хамроев,Жалолиддин,Юсуф Жума,Дилмурод Саййид,Файзулло,Нидоий Мазлум,Шухрат Ахмаджонов каби яна унлаб махсус "Туронзамин" учун хабарлар,маколалар,адабий-бадиий асарлар йуллаётган журналист,шоир,адиб,хукук химоячиалрининг турли мавзулардаги асарлари билан танишиш мумкин.Уларнинг хар бири хакида,курсатаётган кахрамонликлари хакида китоблар ёзса булади.Номларини санаб утганларимнинг барчалари Узбекистондан,мамлакат ичидагилар.Демократик Узбекистон Конгресси "Туронзамин" нашрининг четда фаолият олиб бораётган фаолларичи?Улар гоят куп. Энг мухими шу ижодкор-муаллифлар бошини бир жойга ким ковуштирди?Яна шу уринда бу борада Жахонгир Мухаммад исмини айтмай буладими? Эгри утириб,тугри сузла,деган накл бор.Агар ушбу маколада ниманидир ошириброк ёзган булсам,укувчилар айтишсин.Лекин бу бир кичкина маколачани ёзяпманку-я,бирок кунглим тулмаяпти.Чунки "Туронзамин"да уз чикишлари билан аллакачон танилиб булган хамма муаллифлар исм-шарифларини кайд эта олмадим. Нима булганда хам "Туронзамин" тафтишига якун ясаб,келгусида унинг сахифаларида бугунгидай долзарб чикишлар давом этаверишини,бошка сахифаларда хам ундаги каби ишончли, долзарб, ранг-баранг мавзулар акс этсаю,улар хакида хам илик сузлар айтишни истаб коламиз.