Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.13.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 8
    Гостей: 8
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Май » 25 » БУҚАЛАМУН Юсуф Расуловга!
    21.42.55
    БУҚАЛАМУН Юсуф Расуловга!
    Буқаламун шундай ҳайвонки, кўзни юмиб очгунча тусини ўзгартиради. Бугун буқаламунни кўриш учун ҳайвонот боғига бориш керак эмас. Уни ҳар куни, ҳар соатда турли кўринишда Интернетда кўриш мумкин. У - Юсуф Расуловдир. У ўзини қул қилиб топширган Беномусдан қолишмайдиган даражада буқаламундир. Мана бунга икки мисол. Бундай мисоллар эса мингта. Аммо буқаламунни таниш учун шунинг ўзи ҳам кифоя.

    Буқаламун бугунга қадар бир томондан устозим деб ёзиб келгани Жаҳонгир Муҳаммад ҳақида демократиянинг душмани бўлган, фусқу фасод уяси- “Исёнкор”да 2007 йилнинг 25 Май куни мана бу ифлос гапларни ёзди׃

    “Жаҳонгир Муҳаммадга ўхшаган ғийбат ва фисқу фасодни касб қилиб олган муттаҳамлар Каримовдек жаллод каби ўз сафдошини террорчига чиқариб, унга туҳмат тошларини отишни канда қилмайди. Ўз ватани ва миллати озодлиги, халқ манфаати учун курашган миллат фидойилари террорчи бўлдими? Аслида Пўлатов ва Маматов каби фисқу фасодчи, қиладиган ишини тайини йўқ ўлаксахўрлар террорчидир. Улар ўз ҳаракатлари билан жаллод Каримовни қўллашаётган экан, халқ устидан қатағон ўтказаётган золимга бу каззоблар ҳам шерикдир”.

    Мана бу унинг Жаҳонгир Муҳаммад ва менга шу гапларидан бор йўғи уч кун олдин ёзган хатидир.
    Tue, 22 May 2007 01:09:51 +0400 (MSD)

    From:
    Send an Instant Message “Isyonkor Vatan” View Contact Details View Contact Details Add Mobile Alert
    Yahoo! DomainKeys has confirmed that this message was sent by yahoo.com. Learn more

    Subject:
    To:
    jahongir@jahongir.org, bobur_kh@yahho.com

    Assalomu alaykum Jahongir aka!

    Rahmat sizga, maqolamni e’lon qilib ba’zi bir muammolarni oydinlashtirib olishimga yordam berdingiz. Bobirjonni fikrlarini ko’pchiligiga qo’shilaman, haqiqatdan Isyonkorga haqoratli so’zlar va so’kishlar ko’paygan, men shaxsan buni so’z erkinligi deb bilmayman. Saytni to’la nazorat qilishim imkonsiz. Sababi har kuni ertalabdan kechgacha o’qish, sport ishlari, shofyorlik kusri. Bugun Hazratqul Xudoyberdidan saytga yordam berishlarini iltimos qildim, haqoratli va shaxsga tegadigan izohlarni muntazam olib tashlab turish kerak. Izohlar bo’limida Nuriddin Nizom, Kimsa, Dilsora,Hazratqul aka, va boshqa birmuncha xolis fikrli kishilar fikr qoldirishadi, fikrlash, muammolarni muhokama qilish uchun bir imkoniyat bo’lgani uchun saqlab turibman.

    Bobirjon siz juda mulohazali yigit ekansiz, rahmat sizga. Sizdek sinchkov va ma’rifatli yoshlar borligidan mamnunman. Men ham 2005 yilga DO”Kka a’zo bo’lish haqida ariza yozgandim, balki hozir ham a’zodirman agar chiqarib tashlashmagan bo’lsa. Hamkorliklarimizni shunday davom ettiraylik. Men sizlarni saytlaringizga, siz yangi tashkil qilgan www.yangidunyo.com sayti uchun maqolalar yozing, bajonidil e’lon qilaman.

    hurmat bilan YR”

    Буқаламун мана шунақа бўлади. Фақат унинг асл буқаламундан фарқи шундаки, унинг ўз иборалари билан айтганда у ўлаксахўр, ҳаромхўр, фисқу фасодчи, муттаҳам ва нонкўрдир. Бу муттаҳамга ўзбек халқининг, ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган намаёндаларини ҳақорат қилишга ким изн берди? Унинг бунга маънавий ҳақи йўқ. Бундай маънавий тубан кетган одамлардан бугун ҳазар қиламиз! Аллоҳ номини сотаётган бу муттаҳамлардан Аллоҳ ҳам ҳазар қилса керак. Шунинг учун ҳам итнинг кейинги оёғига айланиб қолдилар.

    ———–

    Менинг электрон адресим нотўғри ёзилиб қолиб, менга етиб келмаган юқоридаги мактубни менга ҳавола этгани учун Жаҳонгир Муҳаммадга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Менга қуйидаги адрес буйича ёзишингизни сўрайман.

    bobur_kh@yahoo.com

    БОБУР ХОЛИҚНАЗАРОВ.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz