Ўғлим Машрабга шерик қилиб, Қоракўл туман Прокурори билан Прокуронинг ўз ПРОТЕСТИНИ бажаришини Прокурордан талаб қилган Фахриддин Ҳасановнинг ўғли Имомов Азизбекга ҳам ўғлим Машрабга қўшиб туҳмат уюштиришяпди. XXX Қоракўл туман Жиноят Судига Нусхалари: Оммавий Ахборот воситаларига Демократик давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналарига Човли қ ф й да яшовчи Олтиева Гулнора тамонидан . А Р И З А 2006 йилда Навоий вилояти Турма рахбарларидан бири бўлган Исмат Субхонқулов тамонидан ўлдирилган Хўжаназаров Чўяннинг ўлими ҳақидаги жиноий иш ҳеч қандай жиноят аломати йўқ деб ёпиб юборилди. Ҳолбуки, ака ука Ибодулло ва Исмат Субхонқуловлар Чўлдан ов қилиб, Қоракўл туманидаги Иссиқ Сув деб ном олган чўлдаги чашма ёнидаги маишатдан маст ҳолда келиб Хўжаназаров Чўянни авто ҳалокат туфайли ўлдирган эдилар. Мен бунга қарши курашдим, жиноят иши очилишини талаб қилдим. Менинг тортушувларимдан кейин Ибодулло Субхонқулов Човли қ ф й раислигидан Қишлоқ ва Сув хўжалик бўлимида туман миқёсидаги раҳбарга айланди. Менинг бундай ишларимдан ғазабланган Қонун ҳимоячилари Қоракўл ИИБ бошлиғи, Қоракўл туман Прокурори, Қоракўл туман ҳокимлари ўзаро келишган ҳолда менинг ўғлим Машраб Юсуфжон ўғлига Исмат Субхонқуловнинг қариндошлари бўлган Э Рўзиев ва унинг ўғиллари тамонидан туҳмат уюштириб жиноий иш очилди. Ҳолбуки, ўғлим Машраб бир қария онанинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида Исмат Субхонқуловнинг жияни Рўзиев Бургутга қарзини тўлаш учун қарз берган. Эвазига эса Рўзиев Бургут ўз молини ўғлим Машрабга берган.Шу асосида жиноий иш очилиб туҳматномалар битилмоқда. Туҳмат уюштираётганларнинг бошида турганлардан яна биттаси Қоракўл туман Бош терговчиси Анвар Турдиевдир. Анвар Турдиев Бухорода терговчи бўлиб ишлаган даврида Одам савдоси билан алоқадор жиноятни ёпиб келаётганини Ўғлим Алишер фош қилган эди. Шу сабабдан Анвар Турдиев ўғлим Машрабга нисбатан уюштиралаётган туҳмат бошида турибди. Ўғлим Машрабга шерик қилиб, Қоракўл туман Прокурори билан Прокуронинг ўз ПРОТЕСТИНИ бажаришини Прокурордан талаб қилган Фахриддин Ҳасановнинг ўғли Имомов Азизбекга ҳам ўғлим Машрабга қўшиб туҳмат уюштиришяпди. Ҳолбуки, буларнинг ҳеч қандай жинояти йўқ, савоб ишга туҳмат қилишяпди. Мен Сиздан Хўжаназаров Чўян қотилларига юқори лавозимлар бериб, ўғлимга нисбатан туҳмат уюштириб келаётганлар, Қоракўл туман Прокурори Ш Муҳсинов, Қоракўл туман ИИБ бошлиғи, Қоракўл туман ҳокими, Қоракўл туман ИИБ бош терговчиси Анвар Турдиевлар қонун олдида жавоб беришини талаб қиламан. Илова: 1. Биз яшаётган Хирс қишлоқ аҳлининг ўғлим Машрабнинг ҳеч қандай жинояти йўқлиги тўғрисида туман Прокурорига ёзган Аризасидан нусха; 2. Ўғлим Машрабнинг Рўзиев Бургутга қарз берганини исботловчи гувоҳ кўрсатмаси 3. Фахриддин Ҳасанов Қоракўл туман Прокуроридан бажарилишини талаб қилиб ҳанузгача бажарилмай қолган ПРОТЕСТдан нусха. Олтиева Гулнора 25.05.07
|