Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.47.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 32
    Гостей: 32
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Май » 27 » Унинг бу бечора халқда қандай қасоси бор?
    16.27.20
    Унинг бу бечора халқда қандай қасоси бор?
    ЎҚУВЧИЛАР САВОЛИГА МУХОЛИФАТ НАМОЁНДАСИ
    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД ЖАВОБЛАРИ

    САВОЛ׃ Сиз баъзиларни террористик йўлга кирганликда ёки қуролли курашга чорлаганликда айбламоқдасиз. Бугун йўллар тугагган ва шу икки йўлга қадалиб қолмадикми? Бунинг устига баъзиларни танқид қиласизу нега Абдураҳим Пўлатовни танқид қилмайсиз? (Раҳматжон, Шоҳ Жаҳон).

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Агар биз демократ бўлсак ҳеч қачон бу йўлларга қадалиб қолмаймиз. Бу йўллар демократияга мутлоқ зиддир.
    Энди мен танқид қилаётган “баъзи”ларга келсак. Мен умумий гап қилмасдан ўша баъзиларнинг қўрбошиси, ўзини Муҳаммад Солиҳ дейдиган Салай Мадаминовни айблаб келмоқдаман. Бунга жудда жиддий асосларим бор. Ўзбекистонда мухолифат бугунги вазиятга тушишида бу одам бевосита айбдор. Абдураҳим Пўлатовни ҳам камчиликлари учун жуда кўп танқид қилганман. Лекин Мадаминов ўзбек халқининг бугунги аҳволга тушишига Каримов билан баравар даражада айбдордир. Бунинг устига бугун у яна халқ бошига офат солмоқчи. Офат келаётганини кўрсангиз ва индамай турсангиз, офатнинг олдини олишга ёки одамларни огоҳлантиришга уринмасангиз-бу хоинлик.
    Салай Мадаминов агар самимий бўлса, бир иш қилмоқчи бўлса тўйдан олдин ноғора чалган каби жар соладими? Қўлидан бир иш келмайдиган нўноқ одам шундай қилади. Қўлидан иш келадиган одам эса индамай туриб ишини бажаради.
    У 1990 йилларнинг бошида радио орқали жар солди. Кейин 19 кишини очиқдан- очиқ Туркияга олиб келиб, Қора денгиз соҳилида, одамлар дам оладиган Шила соҳилгоҳида, бутун халқнинг кўз ўнгида қурол отишга ўргатди. Каримов кучни тан олади дея буни видео-тасвирга олиб, кўриб қўй, армиям бор дегандек унга жўнатди. Бундан ҳукумат дарҳол фойдаланди ва қатағон ўтказди. Минглаб одамлар қамалдилар…
    1999 йил портлашлари олдидан ҳам шундай бўлди. Унинг Тоҳир Йўлдош билан музокаралар қилаётгани ва Каримовнинг қачон ўлдирилиши каби узунқулоқ гаплар 1998 йилнинг охирларидаёқ ҳатто АҚШга қадар етиб келди. Буни унга яқин одамлар гапириб юрдилар. Ҳукумат бундан қандай фойдаланганини биласиз.
    Бугун ҳам унга яқин одамлар давлат тўнтариши қилиш, қайси бир Қорининг 50 минг одами (аслида 50 та ҳам йўқ) улар билан бирлашгани каби гапларни нафақат гапириб, балки Интернетда, чатларда ёзиб ҳам юришибди. Бу ҳам камлик қилганидек, унинг Стоголмда бир мачитга одам тўлаб, режа тузгани видео-тасвирга туширилиб, Каримовга етиб борибди.
    Ҳукумат буни дарҳол ишга солди.
    1.Четдагиларнинг ота-оналари, яқинларини агар бир нарсани яширсалар жавобгарликка тортилиш ҳақида қарор қабул қилди ва маҳаллаларда буни очиқ тарғиб қилишмоқда.
    2.Ўзбекистондан четга кетганларнинг рўйхатини тузишга, улар ҳақидаги маълумотларни тўплашга киришилди.
    3.Яна исломий таҳлика келмоқда дея ҳуқуқ тартибот идоралари терроризмга қарши курашга сафарбар қилинди. Вилоятларда машқлар ўтказилмоқда, мухолифатга алоқадор одамларнинг яқинлари ҳам ҳар қачонгидан қаттиқ назорат остида.
    4.Бундан руслар ҳам фойдаланмоқдалар ва ёзда ҳужумлар бўлади дея Ўзбекистондаги оёқларини мустаҳкамламоқдалар…
    Бу кетишда ҳукумат яна нималарни режаламоқда, Худо билади.
    Шундан кейин ҳам индамай туриш мумкинми? Бу ҳақда гапириш осон эмас. Ҳар икки томондан ҳужумга маъруз қоласиз. Лекин демократларнинг вазифаси бундай фитналарнинг олдини олишдир. Агар бу ишни Абдураҳим Пўлатов қилаётган бўлса, у ҳақда ҳам ёзардим. Лекин у ҳам Мадаминовни бундай жинояткорона йўлдан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
    Хўш, Салай Мадаминовнинг бу халқда қандай қасоси бор? Қасоси йўқ. У халқни қўлланишга ўрганиб қолди. Ўтган ҳар бир воқеадан у ҳам, Каримов ҳам фойда кўрди. У “Менинг одамларим қамалмоқда” дея жар солиб, ўз номини ва нонини сақлаб қолди, шунинг орқасидан туркларни соғиб келмоқда. Каримов эса “Ана террористлар… ” дея дунёни чалғитди, зулм тахтини мустаҳкамлади.
    Агар буни ҳали ҳам тушунмган бўлсак, ҳолимизга вой!.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz