Анчадан буён ижодига кизикиш билан караб келаётганим Дуст Назарнинг "Исёнкор" сайтида эълон килинган бу галги ёзгани "Жахонгир Маматовга хат" маколасини укиб,хайратландим,назаримда унинг публицистика жанрида ёзилган асарлари узига хос содда ва самимий,узбекона буёкларда жозибали эди. Демократ ёшлардан бири,дея кунглимдан утказиб куярдим чизгилари билан таниша туриб.Танкидларга хам чидамли.Хар калай хатто хакоратларгада огир-босиклик билан жавоб беришидан,мулохазали,вазмин бир каламкаш шаклланаётгандай эди. Лекин унинг бу галги хати эса,мени гоят таажубга солди.У маколасида нимага шаъма киляпти.Ё,алхазар шуларни Дуст Назар ёзяптими?Нима у Жахонгир Маматовни улдирмокчими?Тушунолмай колдим.Демократ хам шунака буладими?Мана у узи ёзган макола ва шоира Дилсора Фозилова ёзган изох хамда унга жавоб билан танишинг-га...У нима демокчи... Жаҳонгир Маматовга хат Ассалому аллайкум Ж.Маматов жаноблари! Мен бу мактубни Демократик Конгресс раисига эмас, Аллохни яратган бандасига ёзяпман. Эй, Аллоҳнинг бандаси! Сиз бу иғво ва туҳматларингизни тухтатиб, эрта тонгда туриб намоз ўқишга ҳаракат қилинг. Сиз саждага бош қўйган дақиқада ватанимизда ўн минглаб мусулмонларни лаънатлаган "Подём" сўзи остида қамоқхоналарда уйғотилишини хаёлингиздан кечирингчи. Худди шу дақиқаларда минглаб онахонларимизни болаларига нонушта тайёрлаш ўрнига мардикор бозорига отланишларини уйлангчи. Росия ва Қозоғистондаги минглаб ватандошларимизни шу дақиқаларда кўчаларни супириб қуллардек ох ураётганларни куз олдингизга келтирингчи! Шунда кўзингизга бир томчи ёш келармикин, қалб кўзингиз очилармикан?! Ё менинг бу ёзаётганим сиз учун ортиқча нарсаларми? Ёки сиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳи васалламни умматлари эмасмисиз? Сиз охиратдан қўрқмайсизми? Шунчалик ҳам аблаҳликни касб қилиб оласизми? Мен аввал ҳам ёзгандим, мени мажбур этманг ҳар хил ишларга. Аллоҳдан қўрқинг! Бир икки айтгандан сўнг тушунинг, мен сиз билан эмас халқимни кушандаси билан курашга отланганман. Уни устидан ғалаба қилишимга ишонаман. Сиз оёғим остида ўралашманг. Бу менинг сизга охирги мурожаатимдир. Нега сиз мени ва сафдошларимни террорчига чиқаришга ҳаракат қиляпсиз. Аллоҳдан қўрқмайсизми? Мен сизни арпангизни хом урганим йўқ. Полиция муҳофазасидаман, билган ишимни қиламан деб ўйламанг. Мен сизни демократлигингизга ҳам, лидерлигингизга ҳам жавоб бера оламан. Фақат ўзимни демократиям билан. Шунинг учун бас қилинг бу иғво ва туҳматларингизни. Мен сиз ўйлаган банда эмасман, сизга ўзимни ҳакоратлатиб қўймайман ва устимдан бўҳтон ёғдиришингизга қараб турмайман. Буни биринчи маротаба айтаётганим йўқ. Буни очиқ ёзяпман сизга. Агар тушунмаётган бўлсангиз унисини ёзинг, мен тушунтириб қўяман сизга. Бу дўқ пўписа эмас, буни огоҳлантириш деб билинг. Истасангиз МХХдан ёрдам сўранг. Ушбу мактубимни сизга соғ саломатлик тилаш билан тугатаман, деб Дўст Назар. 1. Dilsora [E-mail] 2007-05-28, 01:57 Hurmatli Dust Nazar. Yozuvlaringizdan iymon-etikodli ekaningizni sezish kiyin emas. O'zingizni Ollohning bir quli deb bilsangiz "Tushuntirib kuyaman", "ogohlantirayapman" degan so'zlar kaerdan chikayapti. J. Muhammadni "Oyogingiz ostidan" olib tashlasangiz baxtingiz bekam bo'ladimi? Yoki dushmaningiz bittaga kamayadimi??? Avvalo ikki musulmonning bir-biriga dushman bulishi harom kilingan din nomidan gapirganda, "oyog'im ostiga o'ralashma" deyish ham to'g'rimas. Men sizni kanchalik bilsam J. Muhammadni ham bilsam shunchalik bilarman. Agar siz iymonli yigitning ishini kilganingizda bugungi murojaatingiz boshkacha bulgan bulardi. Ollohning huzurida yolg'on yo'k, ollohning huzurida J.Muhammad siz uchun guvohlikka chakirilmaydilar. Hamma kilganiga javob beradi. Siz kimni oldida o'zingizni oklamokchisiz. Shu soxta tuxmat, yoki soxta oklanish siz ucun axamiyatlimi? Xammani bir xil yaxshilikka chakirib bulmaydi. Yaxshilikni kat'iyyatni uzimizdan boshlashimiz kerak. Ezgulik yo'lini siz boshlab bering. Tilingizda olloh nomi bulgani uchungina yozayapman. Men taraf taraf bo'lib to'p o'rniga millat kallasini tepayotgan kurashuvchilarga ishonmayman. Aziz yurtdoshlar sizlardan iltimos kilaman. To'xtanglar, nafaslaringizni rostlab nima kilayotganlaringizni uylanglar. Davlatni parchalamokchi bulganda uning xalkini bir-biriga dushman kilib kuyadirlar. Dushmanlar ko'lida uyinchok bo'lishni bas kilinglar. Muhammad salollohu alayhi va sallamdan surashdi "Yomon dustdan kanday kutulmak darkor" Payg'ambar javob berdilar "Ziyoratiga bormagin, suhbatida bulmagin, xakingga nomakbul so'z aytganda javob bermagin" Inson uddasida chikmaydigan ish yo'k. Xox yaxshi bo'lsin xox yomon. Bir hovuch dunyoda hammamiz bir-birimizga ganimatmiz. Isyonkorda fikr bildirib ko'pincha inson fikrlari oyok osti kilinishiga sabab bo'lsada, bu joyda uning axamiyati yo'k. Bu ollohning karzi. Meni to'g'ri tushunarsiz degan umiddaman. Sizga hurmat bilan Dilsora. 2. Дустназар 2007-05-28, 03:02 Дилсорахон, рахмат самимий ва одил фикрларингиз учун. Ёзганларингизни тугри кабул килдим ва чин кунгилдан сиздек окила ва фозила синглимизни каторимизга кушгани учун Аллохга шукроналар килдим. Албатта гийбатчи ва игвогар одамлар билан дустлашмаслик керак, уларга жавоб берсангиз балога коласиз. Лекин сиёсий курашда сиёсат каби ифлос одамлар бор, улар билан хисоблашишга мажбур буоаркансиз. Мен хеч качон ЖМ билан тенглашаман деб уйламаган эдим. Уни кимлигини хамма билар эди ва менга хам айтишган. Бирок начора уз шаънингиз матбуот оркали камситилса, сизга тухмат килишса ва бу тухматлар ростга ухшаб халкка курсатилса кандай йул тутмок керак сизнингча? Менга ёзганингиздек, Курони каримда ва хадисларда игво, тухмат хакида ёзилганларни хам ЖМ кабиларга бир эслатиб утсангиз яхши буларди. .Нахот бугун сизни террорчига чикарса, эртага яна нималарнидир уйлаб топса сукут саклашимиз керак экан? .Нахотки сиз хам уни ёзганларини укиб уйлаб курмасангиз ва бас килинглар ахир милат учун курашиш бундай эмас демасангиз. Қачонгача бу игвони ичида аралашиб юрамиз ахир. Шахсан мен бу холатни ўзимга уят деб биламан. Аммо караб хам тура олмайман. Улар курашмокчи булсалар йуллари очик, лекин нега бизга ташланиб игво киладилар? Биз уз йулимизда курашамиз, улар билан ишимиз йук. Уларчи, нега бизни йулимизга гов булишади? Бу одам узини хакман деб бошка кишиларни ишонтириш санъатини пухта урганиб олган, лекин килаётган ишлари нохакликдир. Лекин бу "фазилатлари" уни қуткариб кола олмайди. Агар яна тухмат ва игволарини давом эттириб асабимизга тегаверса, мени ва дустларимни диктатор билан курашишимиз йулига гов булаверса биз уни супириб ташлаш учун хамма чораларни курамиз.Мен Аллохдан қурқаман аммо чорасиз қолганимда гунохга ботишга хам розиман агар мени бу гунохим халким миллатим озодлиги ва дини йулида бўлса. Шакоклигим учун яна бир бора узр. Мана мухтарам укувчи Дуст Назар каби демократлик даъвосидаги кишининг хати билан танишдингиз.Агар мабодо демократ шунака буладиган эса, мен хечда демократ булмайман-а. Ризо ОБИД.
|