Демократик Узбекистон Конгресси гоят куп хайрли ишларни беминнат амалга оширяпти. Жумладан бугун "Туронзамин" тахририятида таникли адиб,хамкасбимиз Дилмурод САЙЙИДнинг бир жуфт китоби такдим этилди. Аввалрок эса таникли устоз шоир Юсуф ЖУМА асарлари ДУК кутубхонаси хазинасидан жой олган эди..Бугун камина учун гоят сермазмун, ажойиб кун булди.Устозлар,хамкасблар асарларидан бахраманд булдим.Куйида эса шоир Юсуф ЖУМАнинг биринчи китобига мукаддима ёзган устоз адиб Жахонгир МУХАММАД кириш сузи ва шеъри хамда китоб муаллифининг бир нечта шеърларини Сиз азиз укувчилар хам бахра олишингиз учун хавола этгим келди. Ризо Обид. * * * Юсуф Жумаев. Шеърлар Туркистон, Ватанимсан!!! 1-китоб ДЎК нашриёти-2006 Ўзбек бош бўғини бўлган Туркнинг кейинги юз йилдаги энг улуғ шоирларидан бири Юсуф Жумадир. Туркнинг орияти борлиги, ор-номуси топталмагани, виждони ўлмагани, садоси ўчмагани, жасорати битмаганининг гувоҳи Юсуф Жумадир! Булбул битмас элда сайроқ Юсуфдир, Зулм бошин ёрган қайроқ Юсуфдир, Ҳуррият деб йўлга чиққан маҳалда, Тангри бизга берган байроқ Юсуфдир! Демократик Ўзбекистон Конгресси улуғ адибнинг китобини сизга тақдим этишни шараф деб билади. Жаҳонгир Муҳаммад. * * * Ёрга суягингнинг илиги керак, Суягингни кадах килиб ичади. Дустга юрагингнинг тилиги керак, Юрагингни кадах килиб ичади. Элингнинг муроди мозорингдадир Синган найинг синган дуторингдадир. Ошинг еб кузлари дилдорингдадир Малагингни кадах килиб ичади. Тополмайсан мендак ошик, бевафо, Изларингга булган жоним мубтало Димогимга сочинг берар хуш хаво Этагингни кадах килиб ичади. Дилнинг парчасидир шеърнинг хар сузи Подшо ярасида хамиша тузи. Шоир, фигонингдир унинг илдизи Фалагингни кадах килиб ичади. Хамма утди хаёт деган элакдан Аждар колган одам номли эртакдан Айирдилар Юсуф сени юракдан Юрагингни кадах килиб ичади. 2.02.05 Мендан узокрок юр булут чакиндан Йирок юрмагандан йиглаб олади. Биродар феълимни билсанг якиндан Кусурли Юсуфдан кунглинг колади. Узокрок юрганим яхшидир сендан Согинч юракларга гулу солади. Мабодо феълингни билсам якиндан Энг якин дустимдан кунглим колади. Майлига кашкирга якин юр, инок, На сотар, на бир кун пойдан чалади. Лекин одамзотдан булмасанг йирок Инсон боласидан кунглинг колади. 2.02.05. Алам деган аждар сени ютади Итдан куркиб битдан куркиб уф дерсан. Бир пуф десанг дунё колиб кетади Балки букун, балки индин пуф дерсан. Номардларнинг туёгини силайсан Изларига хаётингни улайсан Куркканингдан ёвга умр тилайсан Качонгача пуч шаънига куф дерсан. Итга ялок булгунингча умри оз Майдондаги отга булгин чавандоз. Хурлик бахтдир, хурлик толеъ деган соз Качон кураш инсон учун урф дерсан. Кавм тушган куркув номли узанга Гирдоб эрур мадад кулин чузганга Пешонангга куёнларни ёзганга Шурлик Юсуф умринг буйи туф дерсан. 2.02.05.
|