Жахонгир ака! Ассалому алайкум! Тинч омонмисиз? Биз эсон омон Торонтога келдик. Хозирча меҳмонхонага жойлаштиришди. Бир йўла янги уйга кўчганда Сизга хат ёзмоқчи эдим, лекин баъзи одамнусхаларнинг Сизга қилаётган тухматини ўқиб тинч тура олмадим. Юсуф Расулов Андижонга борганида, бизнинг уйда бир кеча тунаган ва Сизнинг романингизни компютеримга кўчириб, мени устозим бўлади деб жуда мақтанганди. Эндиги гапларини ўқиб хайрон қолдим. Қолаверса, Ризо Обид ёзганидай Сиз Салай мадаминов ҳақида ёзган фактларни кўргани кўзи йўқлигидан, хулоса чиқариб олмаётганидан хайрон қолдим. Устоз отангдан улуғ дейишади, демак отасидан улуғ одамга нисбатан нонкўрлик қилаётган экан, келажаги маълум. Дўст Назар ҳақида бўлса, Исёнкордаги мақоласига муносабат билдириб, исм-фамилиям билан хат ёздим, “Дилсоранинг гапларидан хулоса чиқаринг…”деган мазмунда. Лекин Исёнкор менинг муносабатимни эълон қилмади. Хуллас, худойим Сизга сабр-тоқат, ўшалар кўра олмаётган мувоффақиятларни берсин! Ҳурмат билан Ғафуржон Йўлдошев!
|