Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.45.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 32
    Гостей: 32
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Май » 30 » ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИНИНГ БАЁНОТИ
    16.36.39
    ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИНИНГ БАЁНОТИ

    Террор таҳдиди

    АҚШ да расмий рўйхатдан ўтган Демократик Ўзбекистон Конгресси уч қисмга парчаланган “ЭРК” партиясининг Норвегияда бошпана топган Салай Мадаминов(Муҳамммад Солиҳ) фракцияси томонидан Швецияда очилгани эълон қилинган бўлимининг бошлиғи Дўстназар Худойназаровнинг таниқли жамоат арбоби, сиёсатшунос, демократия тарғиботчиси ва адиб Жаҳонгир Маматовни жисмонан йўқотиш ҳақидаги таҳдидини қоралайди.

    Бугун Аллоҳ номини ниқоб қилиб, ўз манфаатлари учун террор ўтказиш ҳоллари кўпаяётган бир шароитда “ЭРК” партияси мулозимининг бундай таҳдидини ДЎК жиддий қабул қилди.

    Унинг Россиянинг www.ucoz.ru сайти орқали очилган ва Қудрат Бобожонов ҳамда Юсуф Расуловлар томонидан бошқарилаётган сайтларида эълон қилинган мақола ва мулоҳазаларида Жаҳонгир Маматовни ҳатто полиция ҳам ҳимоя қила олмаслиги,“биз уни супириб ташлаш учун хамма чораларни курамиз” деган гаплари бу гуруҳ расман террористик йўлни танлаганини кўрсатади. Кейинги кунларда Жаҳонгир Маматовнинг телефонида ўлим чақириқлари қайд этилган ёзувлар қолдирилаётгани, “Исёнкор”, “Ватандош” сайтларида унга қарши идеологик террор давом этаётгани бизни ташвишлантирмоқда.

    АҚШ президентига хат ёзгани учун шоир Юсуф Жумани “Исёнкор” сайтида айблаш кампанияси бошлатилгани ва бу сайтда курашнинг демократик йўли эмас, балки қуролли йўлига ўтиш очиқ тарғиб қилиб келингани ҳам қоралашга лойиқдир.

    Бунинг устига мазкур гуруҳнинг Интернетдаги сайтларида Жаҳонгир Маматовни динсиз, иймонсиз, атеист деб ёзишлари диний адоват уйғотиш мақсадини кўзлаган деб ҳисоблаймиз.

    Биз буларнинг ортида׃

    САЛАЙ МАДАМИНОВ (МУҲАММАД СОЛИҲ),

    ДЎСТНАЗАР ХУДОЙНАЗАРОВ,

    ЮСУФ РАСУЛОВ ва яна бир неча киши турибди деб ҳисоблаймиз.

    Биз биринчи галда уларни курашнинг террористик йўлидан қайтишга чақирамиз.

    Агар улар террористик чақириқларини тўхтатмасалар, ташкилотимиз таҳдиднинг олдини олиш, бу таҳдиднинг иқтисодий манбаларини аниқлаш, бу таҳдидни тарғибот қилаётганларга нисбатан чора кўриш юзасидан БМТ, АИ қаторида АҚШ, Швеция, Норвегия, Россия ҳукуматлари ҳамда Интерпол каби халқаро идораларга расман мурожаат қилиш ва бу борадаги барча ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятида қолади.

    ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИ.

    May 29, 20007 USA, Virginia

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz