Ризобек Суббота, 2025-07-26, 09.42.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Май » 31 » Дилсора ФОЗИЛОВА:Янги шеърлар
    11.27.30
    Дилсора ФОЗИЛОВА:Янги шеърлар
    Мен сажда киламан

    Мен сажда киламан кавмим бир куни,
    Айланиб колсайди асал арига.
    Ахилликда уни, бирликда уни,
    Урнак курсатсалар дунё шарига.

    Одил булса она кироличаси
    Гудаклар ухласа осойишта тинч.
    Болга тула булса иссик чайласи,
    Бир зумда бирлашса минглаб митти куч.

    Асал илинжида гулга кунганда,
    Гулларни чанглатса каноти билан.
    Уни гул косага кундириш учун,
    Нафис буйлар сочса яшнаган чаман.

    Мен сажда киламан кавмим бир куни,
    Айланиб колсайди асал арига.
    Салкам уттиз миллион уткир ниш булиб.
    Кадалса душманнинг каттол багрига.

    Бирин ранжитгани куркса бир кимса,
    Дучор булмакликдан кавмин кахрига.
    Кимки бахтига чанг солмокчи булса,
    Жон берса болининг аччик захрига.

    Мен сажда киламан кавмим бир куни,
    Айланиб колсайди асал арига,
    Тоза иймон билан ОЛЛОХ номини,
    Битсаю, зикр этса кунгил каърига.

    Суралар жо булса миллат номига,
    Тилка-пора килса бори шеъримни.
    Ут куйса гумондор иймон шомига,
    Колдирса ОЛЛОХ деб ёзган еримни.

    Мен сажда киламан...
    ...асал арига...

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz