Чўкиб бораётган одам хасга ҳам, чўпга ҳам ёпишади деганлари қанчалик тўғри экан. Аммо, чўкаётган одамга на хаслар, нада чўплар мадад бўла олади. Ўзбекистоннинг охирги 10-15 йиллик тарихини ҳеч ким ҳеч қандай куч билан ўзгартира олмайди ва бунга ҳеч ким қодир ҳам эмас. Ҳатто Эрк деган саҳнага чиқариб қўйилгач, депутатлик мақоми, мансаби ва ҳакозо мансаблар учун Каримов ижро этган мусиқалар оғушига эшилиб, тўлғаниб рақсга тушиб берган бугун Эркнинг тудага айланган Бош роққосаси ҳам. Қизиқ, Юсуф Расулов, Дўст Назар, Қудрат Бобожонов, Сафар Бекжонов каби бошқа-бошқа номларда ёзаётган бошқа “…жонов”лар “ҳурматли” тўдабошилари Мадаминовнинг сиёсий раққосалигига бунча мафтун бўлмасалар!!! От изини той босар дейдилар, ажабмас, сизлар ҳам 16 йилдан бери, ўзининг мафтункор рақслари эвазига топган юзминглар балкида милён долларлардан умидвор ёки аллақачон бир четига шерикдирсиз! Лекин бир томондан, ачинаманда, агар бир кун келиб сиз ҳам, бугун, биргина ҳақли давосидан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган жонкуяр мухолифатчиларимизнинг олдида тўдобошингизга ўхшаб ҳисоб беролмасдан, яшашга (агар бунга яшаш десалар) мажбур бўлиб қоласиз деб. “Юртбоши” Каримов бугун ўзининг машҳур “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” ашуласи билан ҳалқни, Тўдабоши эса, “Мен ҳаммаларингни лидерингман” номли рақси билан инсонларни лақиллатиб юрибди. Бошдан айтай, ҳеч кимга қарши хусуматимиз йўқ, бизни. Лекин ўзбек ҳалқини ўз ашуласи ва рақси билан лақиллатиб келаётган тўдабоши ва юртбошиларга ортиқ тоқатимиз йўқ. Ўхшамаса учратмас дейдилар. Каримовни танқид қилсангиз, МХХ сизга ҳужум уюштиради ёки суиқасд тайёрлайди, С. Мадановни таниқ қилсангизчи, демократияга ёввойи тўдаларнинг ҳужумига дуч келасиз! Каримов ҳокимиятининг пойдеворини қуриб, уни қад кутаришида, Тўдабошининг қилган хизматлари бениҳоя катта эканлигини, сиз қачонгача инкор этасиз? Унинг касофати эмасми сизни ҳам, ватангадо қилган? Ҳамма танқид қилиниши керак деган фикрга қўшилмаслик мумкин эмас, бу борада дахлсизлик дунёда ҳеч кимга берилмаган. Танқидий руҳда фақатгина мақолалар эмас, ҳатто асарлар ҳам ёзилсаю сизга ўхшаганлар бунга кўз юмсангиз. Тўдабошингизга гард юқтирмасликка уринасиз. Ҳолбуки, “Озод Деҳқонлар” партияси лидеридан тортиб, “Бирдамлик” лидеригача, “Бирлик” лидеридан тортиб , “Эрк”нинг қонуний лидери Самад Муродгача, уни аллақачон сиёсат ахлатхонасига улоқтиришди, Юсуф Расулга ўхшаганлар эса, ахлатхонани титкилаб, уни қайтиб олмоқчи. Узоққа бормайлик, эсингизда бўлса керак, Ўзбек мухолифати ҳақидаги халқаро ҳисоботларда С. Мадаминов шахсининг борлигини шунчаки ёки хўжакурсинга деб хулоса чиқарилмоқда ва уни ихтиёрий қочоқ, сиёсий ўлик деб аталмоқда. Ҳойнаҳой С.Мадаминов ҳақида бундай хулосага келиниши хақорат бўлмаса керак? Ёки ҳақоратми –а? Унда нега буни ББС радиосида айтган М. Алкот хонимга эътироз билдирмадингиз? Аксинча сукут сақладингиз, бош эгдингиз ва рози бўлдингиз. Журналист, сиёсатчи фақат танқид қилади дегани эмас, танқид қилинишга ҳам чидайди дегани. Балким ўринли, балким ўринсиз , кичикина бир мисол. Америка Давлат котиби - Ташқи ишлар вазири, Кондализа Райс ўз вазифасига бошламасдан олдин, Конгресснинг Ташқи алоқалар қумитаси олдида, ҳар икки партия вакиллари олдида қанчалик тер тўккани эсимга келди. Райс хоним жумҳириятчи бўлишига қарамасдан шу партия вакилллари уни саволлар билан шундай ўққа тутишдики , таъбир жоиз бўлса, Райс хоним, ўзига келиб олиши учун бир сўзни бир неча марта такрорлашга мажбур бўлиб қолди. Бу кичик мисол, холос. Чунки Америка давлатининг куч қудратини ушлаб туришни, ҳар қандай шахслардан ва мансаблардан ҳам устунроқ деб билишади америка инсонлари. Ташкилотимиз веб саҳифасида жуда кўп таниқли шахслар, шоир ва ёзувчилар, жумладан Юсуф Жума, Насруллло Саййид, Ризо Обид, Дилмурод Саййид ва бошқалар таниқидий мақолаларида аччиқ ҳақиқатни тўдобошининг юзига айтишди. Афтидан, Раисимиз танқид тиғини бир оз кўпроқ ботириб юборган кўринадики , Тўдабоши яна террор уюштириш билан таҳдидга бошлади. Бу биринчи эмас, жонкуяр аёл Васил опа Иноятовага қарши уюштирилган ҳужум, ҳали унутилмасдан, Дилмурод Саййид акага, кўз доғи бермоқчи бўлишди, тўдабошининг тўдалари. Аслида, Васила Опа Иноятовага қарши уюштирилган ҳужумдан кейин, ҳалқ олдида бутунлай фош бўлишдан қўрққан С.Мадаминов яна террорга бошлашини тахмин қилган эдим. Жасоратли журналист ва ёзувчи Дилмурод ака Саййидга, кўз доғи беришга уринишлари, пайтавасига қурт тушган тўдобошининг бутунлай чўкишидан олдин ўзини ўтга ҳам чўққа ҳам отаётганидан даракдир. Тўдабоши, жон талвасасига тушган. Бир неча йилдан бери буни кузатаман, ўзни панага олган ҳолда ўз малайларини куч ишлатишга, керак бўлса, бошингни кундага қўясан қабилида иш олиб бормоқда, моддий жиҳатдан муаммолари йўқ. Шундай экан, Демократик мухолифат ҳар қандай нохушлик ва қонли воқеалар, ҳодисаларга қарши огоҳ бўлиши керак. Биз Демократик Ўзбекистон Конгресси ўлароқ , барча сафдошларимиз билан бирга бириси мухолифат кушандаси, иккинчиси эса халқ кушандаси бўлган тўдабоши ва юртбошиларнинг асл юзини фош қилиш учун , ўз курашимизга давом этаверамиз. Биз тўдабошининг малайларига ўхшаб уйдирмалар тўқимаймиз. Бу уларнинг ўзларини шарманда қилмоқда. Биз фактлар билан, далиллар билан гапирамиз ва бугунга қадар буларнинг бирортасини инкор эта олмаган тўдабоши бундан кейин ҳам илонлар уясининг соясига беркиниб қолаверади. Афсуски, касалликни олди, вақтида олинмади, ҳақиқат айтилмади. Биз Жаҳонгир Муҳаммаддан 1994 йил воқеалари ҳақида ёзилган ва Интернетда фақат номи турган “Қабоҳат эшиги” китобини эълон қилишни талаб этамиз. У бугунга қадар эълон қилсам, Каримов режимига қўл келади, деган андишада юрибди. Тарихнинг ёритилмаган саҳифаси қолмаслиги керак. Булар андишани билмайдилар. Сиз эълон қилинг ва биз буни халқаро судга олиб чиқамиз. Сабрлар тугаган… Ўтган сафар Озодлик радиосида ҳам эшитдим, Сурат Икромов инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва адвокат сифатида, Отаназар Ориповгни дастурда, шундай саволга тутди-ки, буни кутмаган Отаназар ака қийналиб қолди. Унга ачиндим ҳамда, сиз туфайли шунча инсон қамалиб кетгани, кетаётганини эшитиб бу тўдага улар ҳақида қайғурмайдиган даражада виждонсизлашдингизми дегим келди. Бу тўданинг бугун битта вазифаси борга ўхшаб қолмоқда. У ҳам бўлса Жаҳонгир Маматов ҳақида уйдирма тўқиш. Демак, улар МХХнинг уйдирма бўлимининг болалари. Ўз юзларини ўзлари очмоқдалар. Чунки Ўзбекистон тарихида бугунга қадар ҳеч ким Каримов, унинг оиласи ва МХХни фош этишда Жаҳонгир Маматовга етиша олмаган. Мана гап қаерда. Бугун, тўдабоши ва унинг фракцияси Ўзбекистон ва мухолифат учун қанчалик даражада хавфли бир тудага айланганини куриб турибмиз. Улар ўз манфаатларига хизмат қиладиган қора ниятларини демократик мухолифат номидан амалга оширмоқчи. Бунга қарши туриш ва курашиш, юртнинг оддий инсонлари каби бизнинг ҳам вазифамиз ва масъулиятимиз деб биламан. Zokir Ali: uzbekcongress@yahoo.com. Чўкиб бораётган одам хасга ҳам, чўпга ҳам ёпишади деганлари қанчалик тўғри экан. Аммо, чўкаётган одамга на хаслар, нада чўплар мадад бўла олади. Ўзбекистоннинг охирги 10-15 йиллик тарихини ҳеч ким ҳеч қандай куч билан ўзгартира олмайди ва бунга ҳеч ким қодир ҳам эмас. Ҳатто Эрк деган саҳнага чиқариб қўйилгач, депутатлик мақоми, мансаби ва ҳакозо мансаблар учун Каримов ижро этган мусиқалар оғушига эшилиб, тўлғаниб рақсга тушиб берган бугун Эркнинг тудага айланган Бош роққосаси ҳам. Қизиқ, Юсуф Расулов, Дўст Назар, Қудрат Бобожонов, Сафар Бекжонов каби бошқа-бошқа номларда ёзаётган бошқа “…жонов”лар “ҳурматли” тўдабошилари Мадаминовнинг сиёсий раққосалигига бунча мафтун бўлмасалар!!! От изини той босар дейдилар, ажабмас, сизлар ҳам 16 йилдан бери, ўзининг мафтункор рақслари эвазига топган юзминглар балкида милён долларлардан умидвор ёки аллақачон бир четига шерикдирсиз! Лекин бир томондан, ачинаманда, агар бир кун келиб сиз ҳам, бугун, биргина ҳақли давосидан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган жонкуяр мухолифатчиларимизнинг олдида тўдобошингизга ўхшаб ҳисоб беролмасдан, яшашга (агар бунга яшаш десалар) мажбур бўлиб қоласиз деб. “Юртбоши” Каримов бугун ўзининг машҳур “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” ашуласи билан ҳалқни, Тўдабоши эса, “Мен ҳаммаларингни лидерингман” номли рақси билан инсонларни лақиллатиб юрибди. Бошдан айтай, ҳеч кимга қарши хусуматимиз йўқ, бизни. Лекин ўзбек ҳалқини ўз ашуласи ва рақси билан лақиллатиб келаётган тўдабоши ва юртбошиларга ортиқ тоқатимиз йўқ. Ўхшамаса учратмас дейдилар. Каримовни танқид қилсангиз, МХХ сизга ҳужум уюштиради ёки суиқасд тайёрлайди, С. Мадановни таниқ қилсангизчи, демократияга ёввойи тўдаларнинг ҳужумига дуч келасиз! Каримов ҳокимиятининг пойдеворини қуриб, уни қад кутаришида, Тўдабошининг қилган хизматлари бениҳоя катта эканлигини, сиз қачонгача инкор этасиз? Унинг касофати эмасми сизни ҳам, ватангадо қилган? Ҳамма танқид қилиниши керак деган фикрга қўшилмаслик мумкин эмас, бу борада дахлсизлик дунёда ҳеч кимга берилмаган. Танқидий руҳда фақатгина мақолалар эмас, ҳатто асарлар ҳам ёзилсаю сизга ўхшаганлар бунга кўз юмсангиз. Тўдабошингизга гард юқтирмасликка уринасиз. Ҳолбуки, “Озод Деҳқонлар” партияси лидеридан тортиб, “Бирдамлик” лидеригача, “Бирлик” лидеридан тортиб , “Эрк”нинг қонуний лидери Самад Муродгача, уни аллақачон сиёсат ахлатхонасига улоқтиришди, Юсуф Расулга ўхшаганлар эса, ахлатхонани титкилаб, уни қайтиб олмоқчи. Узоққа бормайлик, эсингизда бўлса керак, Ўзбек мухолифати ҳақидаги халқаро ҳисоботларда С. Мадаминов шахсининг борлигини шунчаки ёки хўжакурсинга деб хулоса чиқарилмоқда ва уни ихтиёрий қочоқ, сиёсий ўлик деб аталмоқда. Ҳойнаҳой С.Мадаминов ҳақида бундай хулосага келиниши хақорат бўлмаса керак? Ёки ҳақоратми –а? Унда нега буни ББС радиосида айтган М. Алкот хонимга эътироз билдирмадингиз? Аксинча сукут сақладингиз, бош эгдингиз ва рози бўлдингиз. Журналист, сиёсатчи фақат танқид қилади дегани эмас, танқид қилинишга ҳам чидайди дегани. Балким ўринли, балким ўринсиз , кичикина бир мисол. Америка Давлат котиби - Ташқи ишлар вазири, Кондализа Райс ўз вазифасига бошламасдан олдин, Конгресснинг Ташқи алоқалар қумитаси олдида, ҳар икки партия вакиллари олдида қанчалик тер тўккани эсимга келди. Райс хоним жумҳириятчи бўлишига қарамасдан шу партия вакилллари уни саволлар билан шундай ўққа тутишдики , таъбир жоиз бўлса, Райс хоним, ўзига келиб олиши учун бир сўзни бир неча марта такрорлашга мажбур бўлиб қолди. Бу кичик мисол, холос. Чунки Америка давлатининг куч қудратини ушлаб туришни, ҳар қандай шахслардан ва мансаблардан ҳам устунроқ деб билишади америка инсонлари. Ташкилотимиз веб саҳифасида жуда кўп таниқли шахслар, шоир ва ёзувчилар, жумладан Юсуф Жума, Насруллло Саййид, Ризо Обид, Дилмурод Саййид ва бошқалар таниқидий мақолаларида аччиқ ҳақиқатни тўдобошининг юзига айтишди. Афтидан, Раисимиз танқид тиғини бир оз кўпроқ ботириб юборган кўринадики , Тўдабоши яна террор уюштириш билан таҳдидга бошлади. Бу биринчи эмас, жонкуяр аёл Васил опа Иноятовага қарши уюштирилган ҳужум, ҳали унутилмасдан, Дилмурод Саййид акага, кўз доғи бермоқчи бўлишди, тўдабошининг тўдалари. Аслида, Васила Опа Иноятовага қарши уюштирилган ҳужумдан кейин, ҳалқ олдида бутунлай фош бўлишдан қўрққан С.Мадаминов яна террорга бошлашини тахмин қилган эдим. Жасоратли журналист ва ёзувчи Дилмурод ака Саййидга, кўз доғи беришга уринишлари, пайтавасига қурт тушган тўдобошининг бутунлай чўкишидан олдин ўзини ўтга ҳам чўққа ҳам отаётганидан даракдир. Тўдабоши, жон талвасасига тушган. Бир неча йилдан бери буни кузатаман, ўзни панага олган ҳолда ўз малайларини куч ишлатишга, керак бўлса, бошингни кундага қўясан қабилида иш олиб бормоқда, моддий жиҳатдан муаммолари йўқ. Шундай экан, Демократик мухолифат ҳар қандай нохушлик ва қонли воқеалар, ҳодисаларга қарши огоҳ бўлиши керак. Биз Демократик Ўзбекистон Конгресси ўлароқ , барча сафдошларимиз билан бирга бириси мухолифат кушандаси, иккинчиси эса халқ кушандаси бўлган тўдабоши ва юртбошиларнинг асл юзини фош қилиш учун , ўз курашимизга давом этаверамиз. Биз тўдабошининг малайларига ўхшаб уйдирмалар тўқимаймиз. Бу уларнинг ўзларини шарманда қилмоқда. Биз фактлар билан, далиллар билан гапирамиз ва бугунга қадар буларнинг бирортасини инкор эта олмаган тўдабоши бундан кейин ҳам илонлар уясининг соясига беркиниб қолаверади. Афсуски, касалликни олди, вақтида олинмади, ҳақиқат айтилмади. Биз Жаҳонгир Муҳаммаддан 1994 йил воқеалари ҳақида ёзилган ва Интернетда фақат номи турган “Қабоҳат эшиги” китобини эълон қилишни талаб этамиз. У бугунга қадар эълон қилсам, Каримов режимига қўл келади, деган андишада юрибди. Тарихнинг ёритилмаган саҳифаси қолмаслиги керак. Булар андишани билмайдилар. Сиз эълон қилинг ва биз буни халқаро судга олиб чиқамиз. Сабрлар тугаган… Ўтган сафар Озодлик радиосида ҳам эшитдим, Сурат Икромов инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва адвокат сифатида, Отаназар Ориповгни дастурда, шундай саволга тутди-ки, буни кутмаган Отаназар ака қийналиб қолди. Унга ачиндим ҳамда, сиз туфайли шунча инсон қамалиб кетгани, кетаётганини эшитиб бу тўдага улар ҳақида қайғурмайдиган даражада виждонсизлашдингизми дегим келди. Бу тўданинг бугун битта вазифаси борга ўхшаб қолмоқда. У ҳам бўлса Жаҳонгир Маматов ҳақида уйдирма тўқиш. Демак, улар МХХнинг уйдирма бўлимининг болалари. Ўз юзларини ўзлари очмоқдалар. Чунки Ўзбекистон тарихида бугунга қадар ҳеч ким Каримов, унинг оиласи ва МХХни фош этишда Жаҳонгир Маматовга етиша олмаган. Мана гап қаерда. Бугун, тўдабоши ва унинг фракцияси Ўзбекистон ва мухолифат учун қанчалик даражада хавфли бир тудага айланганини куриб турибмиз. Улар ўз манфаатларига хизмат қиладиган қора ниятларини демократик мухолифат номидан амалга оширмоқчи. Бунга қарши туриш ва курашиш, юртнинг оддий инсонлари каби бизнинг ҳам вазифамиз ва масъулиятимиз деб биламан. Zokir Ali: uzbekcongress@yahoo.com.
|