Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.12.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 1 » Жахонгир МУХАММАДнинг муштарий саволига жавоби
    12.19.01
    Жахонгир МУХАММАДнинг муштарий саволига жавоби
    Savol…Javob…

    Хоразмликлар-биздан, демократия душманлари эса бизга ҳам, Хоразмга ҳам бегона!

    САВОЛ׃ “Итлар акиллайди,- карвон кетаверади. Солих билан Жахонгирни уртасидан кайси «кора ифлос» югуриб утди?

    Собаки лают, - караван идёт. Какая «чёрная мразь» пробежала между Салихом и Джахангиром?

    Ахмад Бабаджанов

    Генеральный директор Совместного предприятия

    Город Самарканд

    Макола узбек ва рус тилида ёзилган”

    Сизни ҳимоя қилиб тарқатилаётган бу мактубни нега нашр этмаяпсиз? (Акмал).

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Бу мактубни мен ҳам олдим. Ҳатто бир неча марта. Аввалига бу навбатдаги провакация деб ўйладим. Чунки мавзуни бошқа томонларга буриб юборишда Каримов мактабининг аълочи ўқувчилари кўплигини биласиз. Улар ва бошқаларга ҳам айтадиганим шуки, илтимос, бизнинг курашимизга маҳаллийчилик тусини беришга уринманг.

    Биз ким бўлишидан ва қаердан бўлишидан қатъий назар агар демократия душмани бўлса ёки сўзда демократия тарафдори, амалда эса ўз манфаатини ўйлаган ва бу йўлда халқнинг манфаатини оёқ ости қилган ҳар қандай кишига бегонамиз, уни кескин танқид қилаверамиз. Аммо бизнинг танқид туҳмат, уйдирма, даҳанаки жанглардан йироқ бўлади.

    Электрон мактубда хоразмликлар масаласига диққат тортилган. Бу янглиш йўл. Хоразм ўзбек маданиятининг метин қалъаларидан бири ва хоразмликлар мазкур қалъанинг собит соҳибларидир. Агар уларнинг орасидан ким ёки кимларнидир танқид қилсак, бу хоразмликларга қаршимиз дегани эмас. Аксинча, демократия душмани эканлиги мутлоқ аниқ бўлиб қолган бир неча маданиятсиз кимса ўз ёзув-чизувлари билан бу қадим маданиятга доғ туширмоқдалар.

    Шу сабаб ҳам уларни танқид қилувчилар сафида хоразмлик демократ дўстларимиз ҳам бор. Улардан бирининг очиқ хатини бир неча кун олдин эълон қилган эдик. Шунингдек, “Туронзамин”нинг фидойи ҳамкорларидан бири ҳам хоразмлик. Шундай экан, мени ҳимоямга деб ёзилган ва самарқандликларни улуғлаб хоразмликларни камситилган гапларни қоралайман. Мен ўзим самарқандликман ва 15 йилдир золим бир самарқандликни аёвсиз танқид қилиб келаман. Мен азалдан маҳаллийчиликка қаршиман. Маҳаллийчилик бу Ўзбекистонни чоҳга олиб борадиган иллатдир. Биз бундан устун тура олсаккина Ўзбекистон келажакда давлат сифатида йўқолмай қолиши мумкин.

    Электрон почта орқали тарқатилган мактуб муаллифи ўзини журналист деб танитмоқда. Лекин мен уни танимас эканман. У балки яхши ният билан қўлига қалам олган ва балки билмасдан гапни Хоразм ва Самарқанд мавзуларига буриб юборган бўлиши мумкин. Ундан менга мактуб ёзишини илтимос қилар эдим. Чунки бугун унинг каби зуллисонайн ижодкорларга эҳтиёж катта. Ўзбекистондаги режим даҳшатларини руслар ўлкасига етказишда ўзбек демократлари жуда оз иш қилмоқдалар. Бу одам ана шу соҳада бизга ёрдамчи бўлса, бу бизга энг катта ҳимоядир!

    Мен ҳаётим давомида жуда кўп бўҳтонларга дуч келганман ва бугунгилари ҳеч нарса эмас. Мадаминовчилар томонидан мен ҳақимда тўқилиб тарқатилаётган исмли ёки аноним буҳтонлар 13 йилдан бери давом этмоқда. Лекин бугунгиси ҳам олдингилари каби ёрдам бермоқда.

    Биринчидан, менинг номим билан қизиққанлар кўпайиб кетди. Сайтдаги статистикага кўра, таржимаи ҳолимни кейинги 3 кунда 8 минг марта кўришибди. Гап менинг номимда эмас. Шу одамлардан анчаси мен ёзган асарларни ўқий бошлабди. Бу муҳим. Сайтимда қидирув келган адреслар орасида энг кўпи фарғона.ру орқали қидирув экан. Китобларимни ўқиш 6 мартага кўпайибди. Демак, мен фарғона.ру-га, хусусан унинг ўзбек тили бўйича шеф редактори Алишер Соиповга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Ижодкор учун энг катта бахт унинг ёзганлари ўқилишидир.

    Иккинчидан, жиддий танқидларга жавобан ножиддий уйдирма кампанияси демократик мухолифатни янада жипслашишга ундади. Демократик Ўзбекистон Конгрессининг “Террор таҳдиди” деб номланган Баёноти “Туронзамин”, “Бирлик”, “Ҳаракат”, “Бирдамлик”, “Ватандош”, “Ризобек” каби сайтларда нашр этилиши бугун террорга, терроризмга қарши бўлганлар кўпчилик эканлигини кўрсатди. Қолаверса, шу баёнот билан боғлиқ юздан зиёд мактуб олганим, ҳатто мен мутлоқ танимаган одамлар “Биз Сиз билан!” деб мактуб ёзишлари қувонарли ҳолдир. Яқин кунларда бу мактубларни тўплаб, тартибга солиб эълон қилиш ниятим бор. Демак, уйдирмачилар масаланинг бу жиҳатини ҳисобга олмаган кўринадилар.

    Учинчидан, ёзувларим билан одамларни, уларнинг йўлларини, қарашларини ўзгартиришга қодир эканлигимдан севиндим. Чунки менинг ёзувларим сабаб баъзилар талвасага тушиб, видео чақириқларини ўзгартирдилар, аскарий шапкаларини ечдилар, таҳликали террор васвасаси йўлидан қайта бошладилар. Демак уларнинг келажагини қутқариб қолдим. Бир оддий демократ ижодкор учун мана шунинг ўзи ҳам катта иш.

    (Manba: www.jahongir.org)

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz