Вазият шу қадарлигини аслида ҳамма биладикуя… Дам олиш кунлари эди чоғи. Уч-тўрт таниш-билишлар билан йиғилишиб, нарда ташлашадиган бўлдик. Бу турдаги тортишувда энг ожизи бўлишимга қарамай не таажжубки таклифни мен киритдим, дўстлар ҳайрон бир боқишдию, “майли” дея рози бўлишди. “Ё Алий!” деб ўйинни бошлаб юбордик… Томошабин бўлганлар биринчи тур иштирокчиларининг “баҳси” ҳал бўлгунга қадар у-бу масалаларда фикр алмашиб турарди. Ана шу жараён пайтида бир қизиқ мавзу кўтарилиб қолдики, камина (тўғри тушунишингизни истардим, исключительна мавзу муҳокамасида иштирок этиш мақсадида) шеригимга ўйинни бой бериб, “баҳс”га нуқта қўйдим. Кўтарилган ва менинг бу қадар йирик қурбонликка боришимга мажбур қилган мавзу, мана нима ҳақда эди… Кимга қандай муносабат шаклланган Ишонинг жуда ҳам қизиқ мавзу. Эмишки халқ орасида маълум соҳа кишиларига нисбатан, маълум турдаги муносабат ва ўша муносабатни келтириб чиқарувчи кайфият шаклланган экан. Халқнинг нақадар демократия аталмиш тўлиқ англаб улгурилмаган неъматдан фойдаланиши масаласи ҳам, турли соҳа кишиларига нисбатан, турлича кўринишда экан. Хўш қизиқми? Ўзингиз айтинг, мана шу мавзу сизсиз муҳокама бўлиб ўтиб кетишига йўл қўйиш адолатдан бўлармиди? Албатта йўқ. Хуллас мавзу бўйича хулосалар шундай кўринишда бўлди. Хэ-э, ўшаларни… Бундай кайфият одатда қандай соҳа кишмиларига нисбатан ишлатилишини, ўлай агар дарҳол фаҳмламасангиз керак. Зеро, Ўзбекистонда одамлар “хэ-э ўшаларни” деб бемалол айтиб юборадиган соҳа кишилари бормикан, деб иккиланишингиз тиабиийда. Ўзбекистонда-я! Аммо, буни қарангки шундай соҳа бор экан. Ҳм-ҳм, назаримда сезиб қолдингиз-ов. Тўппа-тўғри, бундай соҳа эгалари камина ва каминага сафдош бир қатор инсонлар учун касбдош ҳисобланувчи, журналистлар экан. Чинакам демократик фикрлашлар, яъни эркин тарзда танқид қилиш, танқидидан мутлақо чўчимаслик, ўзбекона жайдарилик билан “…насини” қўшимчасини ишлатиб сийлаш аломатларини айнан мана шу касб эгалари муҳокамаси пайтида яққол кузатишингиз мумкин экан. Одамлар орасидаги бу соҳа кишиларига нисбатан мавжуд бундай “мухаббат”дан қойил қоласиз ҳам. Бундай бўлишига табиийки, ўзига хос сабаблар мавжуд, улар орасида энг кўп такрорланадигани, “нуқул қулоққа лағмон илишади жа…” деган сийлов. Ҳатто алоҳида эътборга сазовор бўлган журналистлар гуруҳи ҳам мавжуд экан. Мен бу ҳақда суҳбатдошлар бирин-кетин айрим журналистларнинг исмларини санай бошлаганидан билдим. Саноқ шу қадар узоқ давот этдики, камина саноқнинг қачондир тугашига шубҳаланиб ҳам улгурдим. Кейин бирма-бир оммавий ахборот воситалари эслана бошланди, яъниулар орасидаэнг “кераксиз”лари. Кераксиз деб йиғилиш иштирокчилари, мунтазам кузатиб бориб, саҳифама-саҳифа қараб чиқилган тақдирда ам ўқишли мавзу топилмайдиган нашрларни назарда тутишган экан. Демак, ким нима демасин халқ бу масалада аллақачон ўз баҳосини бериб улгурган. Демак бу соҳа эгалари энг кам ҳурмат қилинадиган, ҳатто мутлақо ҳурмат қилинмайдиган инсонлар ҳисобланар экан. Касбдошлардан узр сўрайман, бу менинг эмас, одамларнинг баҳоси. Қўйинг, шуларни, хэ-э падарига… Уринманг барибир қайси соҳа эгалари ҳақида гап кетаётганини топа олмайсиз. Аслида, назарда тутилган соҳа эгалари шундоққина ёнимизда, доимо бизнинг эътиборимиз марказида бўлишади. Уйингиз ичида истаган масалада бирор кор ҳол рўй берса, дарҳол ўшаларни эслаймиз ва табиийки, падарини ҳам, бошқа қариндошларини ҳам етиштирган “меваси” учун эслаб ўтамиз. Чунки “мева” нуқул қовун туширадиганлардан бўлиб чиққанда. Топдингизми ким ҳақида гап кетаётганини? Аввалги ЖЭК ҳозирги эса уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари, аниқроғи ходимлари ҳақида гап кетяпти. Ростдан ҳам, айтайлик роса ҳаво қизиб турган бир пайтда ҳеч бир огоҳлантиришсиз совуқ сувни ўчириб қўйишса ва асабийлашиб суриштирган пайтингиздагина, “фалон воқеа туфайли вақтинча ўчирувдик узр”, деб, бўлиб ҳам нақ ўрисчада гапирса, айтинг қариндошларини эслайсизми? Куз ёмғири пайтида томингиз борлигига қарамай, не тажжубки ўша ёмғир уйингизнинг айрим хоналарини ҳам хўллаб ўтсачи? Баъзан эрталаб бирор юмуш юзасидан чақирув ёздирсангиз, энг зўр ишлаганларида ўша куни кечаси, бўлмаса келаси ҳафта бошларида, бирор ходими тиш кавлаганича “чақиртирганмушсиз”, деб келиб турса, анави ибораларни шартта ишлатасизда, яшириб нима қилдингиз, тўғрими?.. Ўзингиз айтмасангиз, қайси аъзоингиз қаердалигини билмайди… Ҳа, шунақа соҳа кишилари ҳам, афсуски бор. Уларни мана шу кичик сарлавҳачаданоқ ҳамма билиб, таниб бўлган назаримда. Агар ким ҳақида гап кетаётганини сезиб улгурган бўлсангиз ҳақсиз, шубҳасиз дўхтирларимиз ҳақида гап кетяпти. Яна ҳам аниқроғи уларнинг малакаси ҳақида. Бир оғайнимиз ўша ерда ичак уздиво қеани гапириб берди. Қорни оғриб ёнимиздаги шифохонага чиқибди, “оғриқнинг зўрлигидан, деярли букулиб қолганман, денг”, дейди шўрлик. Хуллас шифокорга учраб, безовта қиляптия, дебди. Шифокор узоқ тикилиб турибди-да, “қачондан бери шундай?” деб сўрабди, оғайнимиз ярим соатча бўлиб қолдия, дебди. Шунда шифокор ҳайрон туриб нима дермуш денг, “аппедицит бўпсиз, кесамиз” дермуш. Оғайнимизнинг ранги ўчиб кетиб, майли дебди. Дарҳол қўшни хонагаолиб киришибди, бир мундайроқ ўриндиққа ётқизишиб, қорнининг бир четини бир нарсага бўктирилган пахта билан артишаётган экан, оғайнимиз чидай олмай бир-икки ел чиқариб юборибди. Шу заҳоти денг оғриқ тўхтаб қолибди. Елдан сўнг юзага келган вазият туфайли дўхтирлар буринларини ушлаганича ортга тисарилиб, туришган экан. Оғайнимиз шартта ўрнидан сакраб туриб, раҳмат акалар дебдию, шифохонадан қочиб қолибди. “Шу-шу мана орадан икки ҳафта ўтди, оғриқ ҳам йўқ, ҳаммаси жойида юрибман, сал қолса қорнимни ёришарди шоввозлар” дейди кулиб оғайнимиз… Мен эса шу топда уйга “тез ёрдам” чақиртирганим ва етиб келган шифокорнинг ҳаракатларини эсладим. Нимадандир ҳолсизланиб, “тез ёрдам” чақиртирдим. Балли беш дақиқада етиб келди. Шифокор бир ёш қиз билан бирга уйимга кирди, мени анави эшитадиган ускунаси билан эшитди, иситма ўлчовчи мослама билан иситмамни ўлчади ва ниҳоят ҳожатга қатнаш қандайлигини сўради. Анави шифокор билан бирга келган қиздан хижолат бўлганимча саволга жавоб бердим, “ейиш яхши бўлган куни қатнаймиз, мундайроқ бўлган кунлари йўқ”, дедим. Шифокорнингюзлари ёришиб кетди, “ҳамма гап ўшанда”, дедию бир уюм ич кетказгувчи дориларни ёзиб жўнаворди. Сўнг таниш шифокоримни чақирдим, у эса менинг босимимни ўлчадию, “дўстим, қонингиз камайиб кетибди”, деди ва бошқа дориларни ёзиб берди. Хулоса чиқараверинг… Вой, худонинг бези-ку улар!.. Бу баҳо кимга нисбатан айтилди биласизми? Эмишки машинаси бор одам ҳар куни, жуда бўлмаганда икки кунда бир ана шу баҳо берилган инсонларга дуч келар экан. Танишларим айтмоқчи “без”ларнинг зўри, президент қатнайдиган трассада учрармуш. Топдингиз а? Ҳозир ўзбекчада уларадашмасам, “йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати” (ЙҲХХ) ёки “йўл патрул хизмати” (ЙПХ), деб аталади. Ё ундай денг, ёки бундай, деб мени айблашга шошилманг. Тунов куни Ички ишлар вазирлигига телефон қилиб, ўша назарда тутганимиз хизматнинг катталаридан, “ўзбекчасига нима деб аталасизлар”, деб сўраган эдим анча қийланиб қолди. “Мана бундай аталсанглар кераг-ов”, деган кўмагим чунонам ёқдики, ҳатто гўшакни кўтариб турган ходим нақадар енгил нафас ола бошлаганини яққол сездим, так что… Хуллас, танишларга кўра, бу хизмат эгалари мутлақо гап уқмас, мутлақо тил тушунмас ва энг даҳшати қулоқ солмас тоифадан экан. Бир керишиб олай деб таёқчани тутиб турган қўлини кўтариб юборса ва сиз буниўзингизча тушуниб машинангизни тўхтатган тақдирингизда ҳам, эмишки “келган баракани кетказиб нима қилдик”, деган қатъий ақида бўйича масалани кўндаланг қўйишар экан. Энг ажабланарлиси эса, машинасиборларга кўра. бугун кўчаларда хизмат ўтаётган ЙҲХХми, ЙПҲми ходимлари мутлақо қоидаларни билмас эмуш. Ҳамма нарсага ЙПХ ходими “пх” қараб, фақат юлиб олишни ўйлармуш. Тавба. Аммо ана шундай бўлса ҳам, танишларга кўра, бу турдаги фаолият эгалари ўзларининг бошқачароқ усулда фаолият олиб борувчи касбдошларига нисбатан одамийроқ эмиш… Одамларнинг қарғишига учраганлар… Танишларим милиция ходимлари ҳақида ана шундай фикрда. Айниқса бундай фикрни асли ўзбекистонлик, аммо пешонаси шўр бўлганибоисиданми бошқа вилоятда туғилиб қолган ҳамюртларимиздан эшитишингиз мумкин. Зеро, шўрликлар ниҳоятда муҳим бир эхтиёж юзасидан Тошкентга келишса, минг ютиниб, минг “чўқиниб” (тавба қилдим) сўнг келишади. Сабаби уларни бу ерда қонуний босқинчилар кутиб олиб, бор бутини шилиб олиади. Тунов куни бир дўстимиз билан кетаётсак ана шундай милиция холдимларидан бири тўхтатиб қолди, асли тошкентликэканимизнибилгачбечора шу қадар хафа бўлиб кетдики, раҳмимиз келиб минг сўм, минг сўмдан икки минг сўм қўлига тутқаздикда “ака хафа бўлманг, мана буни олиб абетланиб олинг”, дедик. Олмади, деб ўйласангиз адашасиз… Иккинчи тури, мутлақо қарғишга учраганлар деб аталганлари бу эшик қоқишни, гаплашишни, саломлашишни, миллатдошим-ку дейишни ва ниҳоят инсоний хислатни мутлақо унутган милиция ходимлари ҳисобланиб, бундай ходимлар одатда маҳсус таркибларда, оператив бўлинмаларда, жиноят қидирув бўлинмаларида фаолият олиб борар экан. Айнан анашу ходимларнинг фаол хизмати туфайли аёллар хўрланиб, йигитлар зўрланиб, ота ва оналар эса зорланар экан. Аслида анави “экан” дейишим нотўғри, зеро ростдан ҳам шундай. Милиция бўлинмасига бордингизми, тамом демак сиз уже салкам жиноятчисиз, ахир бекор келиб, бекор кетсангиз бўлмайди… Аслида мана шу юртда яшашингизнинг ўзи сизни маълум маънода жиноятчи эканингиздан дарак, ишонмасангиз ҳокимият, вазирлик, президент деъвони каби идоралар вакилолари билан гаплашиб кўринг… Хулласбу касб эгалари мутлақо ҳурмат қилинмайдиганлар ва энг кўп қарғалганлар ҳисобланар экан. Тсс, уларни гапирманг, деворниям қулоғи бор… Тушундингизми ким ҳақда гап кетаяпти. Бу соҳа кишиларига муносабат ана шу кўринишда. Яъни “тсс”, шу боис қулоққа шипшиб айтилган баҳолар ҳақдаҳам узур, айта олмайман, зеро, тўғри айтилганидай деворнинг ҳам қулоғи бор. Айниқса Ўзбекистондаги деворларнинг!!! Энг даҳшатли томони биласизми нимада? Бугун ана шу ўзбекча деворлар худди Буюк Хитой деворидай эҳҳе қаёқларга етиб борди. Ҳар эҳтимолга қарши санаб ўтишимиз мумкин, деган таклиф тушди. Маъқулланди. Бирин кетин қуйидаги давлатлар санаб ўтилди: Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Россия, Озарбойжон, АҚШ, Британия, Корея (насиб қилса фақат жанубийси), Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Афғонистон, Германия, Швеция, Чехия, Голландия, Канада… (ҳурматли дўстлар, етказиб қўйиш нуқтаи назаридан, агар сиз ҳам нимадир сезган бўлсангиз саноқни давом эттиришингиз мумкин) Ахир мамлакат устида, маҳаллий сўз усталари айтганидай “буюк меъмор” ўтирибди… Шундай экан “девор” барпо этиш иш эканми… Тутуруқсизларнинг пешволари… Бундай муносабатга йўлиққа соҳа кишилари ни назаримда дарҳол топиб олишингиз қийин кечса керак. Зеро, анчадан бери, янаям аниқроғибир умр Ўзбекистонда яшаган, кўп нарсаларга йўлиққан инсон учун бундай муносабатга лойиқ идоралар вакиллари эҳ-ҳе анчагина. Деярли любой идора вакилини шундай аташга тайёрмиз, тўғрими? Аммо мен назарда тутган суҳбат иштирокчилари (Ҳа, айтганча бу гурунгда нари-бериси билан йигирмага яқин одам иштирок этди, аммо буни ҳеч кимга айтманг, йўқса янги экстремистик гуруҳ чиқибди, деб қолишлари мумкин) бундай сийловни айнан маълум бир соҳа кишиларига нисбатан ишлатишни лозим билишди. Ҳай, тоқатингизни тоқ қилмай айта қолай, назарда тутилаётган соҳа кишилари, бу судьялар. Тутуруқсизлиги шундаки, танишларимга кўра, улар судланувчи (кўп ҳолларда доим ҳам эмас…) қонунан ҳақлигини билади, унга мутлақо пухта ишланмаган, ҳатто бўлиши мумкин таажжубларга ўрин қолдирмайдиган бўлишини ҳисобга ҳам олиб ўтирмаган ҳолда айблов тиркалиб, иш мутлақо чала бўлганини сезади, аммо барибир ҳукм чиқариб юбораверади. Адолатсизлик рўй бераётганини била туриб, чиқарган ҳукмини қонуний қилиб асослаб беришга уринади, тавба, энг даҳшати асослабберади ҳам. Аслида, асослаб бермаган тақдирда ҳам, ким унга қарши эътироз қилиб чиқа оларди, чиқа олган тақдирда ҳам ким эътироз қилиб чиққанни қўлларди, қўллаган тақдирда ҳам … йўғ-э, ким қўллайди?.. Бир мисол келтирилди, сизга ҳам ўша мисолни айтиб ўтмоқчиман. 22 ёшли йигит судланаябди. Прокурор йигитни одам ўлдирганликда айблаябди. Судланувчи эса суд пайтида ўлдирилган инсонни танимаслиги, ўша жойга мутлақо бошқа мақсадда бориб, қаёқдандир пайдо бўлиб қолган милиция ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, урилиб, тепилиб судгача етиб келганини айтади. Суд давомида томонларнинг келтирган даъволарида йирик чалкашлик аниқланади. Жиноят жойида топилган оёқ излари йигитнинг оёқ изларидан бирмунча йирикроқ, ўлдирилган шахс йигитдан анча бақувватроқ ва ҳатто эпчилроқ бўлгани фош бўлиб қолган. Йигит иқрорномани имзолар чоғи, ўлганни бир мушт уриб ағдариб, биқинига пичоқ санчиб ўлдирганини айтган, ўлдирилган шахс эса кўкрагига пичоқ санчилиб ўлдирилган бўлган. Судья бу чалкашликларни прокурорга кўрсатган. Ишни пуҳтароқ олиб бориш керак деб, дашном берган. Йигитни эса олти йилга қамаш ҳақда ҳукм чиқарган. Қалай қойилми? Мутлақо фойдаси йўқ инсонлар… Булар ким биласизми? Маълум бир масала юзасидан милицияга, прокуратурага, миллий хавфсизлик хизматига ва ниҳоят судга қатнаган одамлар бюу инсонларни яхши билади. Топдингиз, булар адвокатлар. Танишларимнинг зорланишича, мана шу касб нима учун ва қай мақсадда ташкил қилинганини ҳатто ана шу касб эгаларининг ўзлари ҳам тўлиқ тушуниб улгурмаган. Айниқса Ўзбекистонда бу касб нима учун кераклигини. Суҳбатда иштирок этганбир тадбиркор дўстимизнинг гапларига эътиборберинга. “Қаранг, адвокатнинг лицензиясини Адлия вазирлиги беради, кўпчилик муаммоларнинг келиб чиқиши, суд жараёнларига қадар етаклаб борувчи аксар масалаларнинг ортида ҳам Адлия вазирлиги туради, айтайлик ташкилотни тугатиш, фаолиятини ноқонуний топиш ва ҳоказоларда. Энди ишлаш ёки ишламаслиги қўлида бўлган ташкилот билан судлашар пайт адвокат нақадар ожиз бўлиб қолишини тасаввур қилаверинг”… Мелиса адвокатни тан олмайди, писанд ҳам қилмайди, прокурор у билан гаплашиб ҳам ўтирмайди, судья унга қулоқ ҳам тутмайди, МХХ ходимлари вообше … урилиб-туртилиб юрганлар тағин кимнидир ҳимоя қилишга интилса, кечирасизу, йиғлагинг келиб кетар экан, кунимиз шуларга қолибдида, деб… Худонинг балоси… Бундай муносабат асосан ҳокимлар ва вазирларга нисбатан айтилар экан. Энг қизиғи баралла айтувчилар ҳам учраб турармуш. Зеро маҳаллий халқнинг фикрича, айниқса халқни қақшатаётганлар ана шу соҳа кишилари экан. Буни уларнинг ўзлари ҳам билармуш, шу боис ҳар эҳтимолга қарши идоралари атрофини темир панжара билан ўраб олиб, уйига қатнар чоғи машинасининг орқа ўриндиғининг пастига ётволиб кетишар экан. Агар бирор туманними, шаҳарними айлангудай бўлишса, дастлаб кўчаларни одамлардан тозалаб олиб, сўнг айланар экан. Баъзи ҳокимлар ҳатто шу қадар халқидан қўрқар эканки, тўй ҳашамини бошқа шаҳарда, бўлиб ҳам меҳмонхона ичига яишириниб олиб ўтказар экан. Вазирлар-ку мутлақо тўй ҳам қилишмасмуш, шундоққина ортиқча дабдабасиз бир-бирлари билан қариндош бўлиб кетаверар экан, зеро улар учун ҳамма вақт бир-бирининг эшиклари очиқ, “алининг ўғли Валининг қизини, Валининг ўғли Алининг қизини” зиёрат қилишда тўсиққа дуч келмагани каби, Али ва Валининг ўзлари ҳам… астағфируллоҳ. Халқнинг гапи шу! Суҳбатимизнинг энг сўнггида, деярли шивирлаб айтилган яна бир гапни тўлиқ келтириб ўтаман. “Оддий халққа ўпкалаябди, дўқ-пўписа қилаябди, “аскарларга буйруқ берсак биласизми нима бўлади?” деб, эслайсизларми? Сўздан қўрқиб журналистларни, ғоясидан қўрқиб аёлларни, дуосидан қўрқиб диндорларни қаматаябди, хуллас ундан омон қолувчилар сони тобора кам қолаябди. Тушунмайдики, қанча уринмасин барибир кетади, ҳеч ким ёрдам бера олмай кетади. Ҳаммаси ожиз келадиган улуғ бир куч бор, буюк бир тартиб бор! Яхшиям худойим ана шу тартибни ўрнатиб қўйган, акс ҳолда…”. Ҳамма бир муддат жим бўлиб қолди, сўнгра негадир деярли бир овоздан “Ўзингга шукур!”, деб юборди… Суҳбат тугади, камина яна нарда ўйнаш учун ўтирдим, “Ё Алий” деб анави тошчаларни отдим, шашка доналарини бир жойдан иккинчи жойга сурдим, шеригим ҳам отди, шашкаларни сурди, яна мен отдим… хуллас роса уриниб, ҳар ҳил ибораларни ишлатиб ҳам … зато, гаплашилган анави мавзу роса қизиқ бўлдида… Илҳом Мўминов, “Туронзамин” мухбири. Manba:"TURONZAMIN".
|