Главная » 2007»Июнь»1 » Ўзбек тилини ҳам, ўзбек дилини ҳам бузган нусхалар
23.24.31
Ўзбек тилини ҳам, ўзбек дилини ҳам бузган нусхалар
Мен “қора китобчи” Сафар Бекжоновнинг чаласавод эканлиги ва ёзувчиман деб ҳаммани алдаб юрганига унинг номидан чиққан “нарсаларга қараб тўлиқ ишондим. Ҳақиқатдан ҳам унинг номидан бошқа одам китоб ёзган. Агар унинг ёзганини олдинги каби сайтда қўйсангиз ҳар битта сўзига изоҳ ёзишга тўғри келади. Мен фақат унинг “Кимга ўтмиш кимга мозий” деб номланган “мақолача”сининг сарлавҳасини “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га солиштирдим. Китобнинг биринчи том, 469 бетида кўрга ҳасса қилиб “мозий дегани айнан ўтмиш” дегани деб ёзиб қўйибди. Демак бу сўзлар синонимдир. Буни билмаган одам қандай қилиб ёзувчиликка даъвогар бўлади. Бу худди жаллоднинг докторликка даъвогарлигига ўхшаган гап! Булар Ўзбек тилини ҳам, ўзбек дилини ҳам бузган нусхалардир. Уларнинг номини унутиш, ёзганларни ўқимаслик энг яхши йўл деганларга қўшиламан. Бобур Холиқназаров.