* * ** * * Гапнинг очиги кейинги пайтда мухолифатдагилар асосий максадимиз бир томонда колиб,шахсий гина-кудратларимиздан келиб чикиб катор фош этувчи ёзгуларни чиздик.Узаро узимиз билган-билмаган “сиру асрорларимиз”дан атрофдагиларни хам етарлидан купрок “бохабар” килдик. Билдикки, бундан факат бир-биримизнинг кунглимизни огритиб, айрим дилозорликлардан бахра оладиганлар учун тайёр эрмакка айландик. Аввал бошдан лидерларни танкид килишдан максад бирлашиш керак,умлашиш шарт, деган шиорни кутарган эсакда у кутилган натижаларни бермади. Шундан келиб чиқиб лидерлар орасидаги баҳсни уларнинг узларига ҳавола қилайлик. Бири ёзса иккинчиси жавоб берсин. Уларни улар билганчалик биз билмаймиз. Уларнинг баҳслари ҳам маданий тарзда булсин. Агар бизнинг исмимиз аниқ қилиб айтилмаган булса, тожиклар айтгани каби “деволи намкашлик” килмайлик. Албатта хар бир сиёсий партия, харакат, ташкилот хокимиятга келиш учун уз гояларини илгари суриши табиий хол.Лекин бизда курашнинг энг номакбул йули танландики, хох тугри, хох нотугри булсин бир-биримизнинг фикримизга токат килолмайдиган даражага етдик. Бизнинг миллат багрикенг, кечирувчан миллат.У бизнинг турли олди-кочдиларимизни кузатиб, ахир бир кун бир тухтамга келишар, дея сабр билан кутишяпти.Айникса, Абдурахим Пулатов домладан, шоир Мухаммад Солих,адиб Жахонгир Мухаммаддан купчилик бугунги холимизни унглаш учун бир чора излаб топадилар, деган умидлари йук эмас. Аммо бугунги вазиятдаги каби тортишувлар давом этаверса, мухолифат отини эшитганда, ха, куйинг ушаларни, деган чегарага келиб колмадикми? Менга хат ёзаётган куплаб ёшлар, ватандошларимиз, дол туриб айтишяпти ва сурашяпти, качон бас киласизлар, дея. Тугри биз лидерлар кандай инсон эканликларини билишимиз керак эди.Ва буни керагидан ортикча тафсилотлари билан урганиб булдик чамаси. Биз танкидларга чидай олмаяпмиз.Ортидан шунинг окибатида аламли хакоратлар-у, бир-бировни камситишлар келиб чикмокда. Бундан эса бизнинг чизгиларимизни укиётган кишилар маънавий зиён тортмокдалар. Лидерларга фаолиятига қараб баҳо берайлик. Ким нима қилмоқчиман деди-ю килолмади.?Ким эса нима килмокда? Мана шунга қараб халқ ўзи баҳолайди. Бугун бир кўча бўлиб бақирсак ҳам ҳеч ким Жаҳонгир Муҳаммадни МХХчи демайди. Чунки унинг ёзиб қўйган асарлари ўртада. Мардларча тан олиш керак, ҳали ҳеч ким Каримов режими ҳақида унинг қадар батафсил ва очиқ асарлар ёзган эмас. Тарихда бугунги гаплар эмас ана шундай асарлар қолади. Бошқалар ҳақида ҳам ана шундай׃ қилган ва ваъда бериб қила олмаган ишига қараб сўз айтайлик. 17 йилдан бери натижа йўқ. Демак қаҳарамон ҳам йўқ. Фақат мағлублар бор. Мағлубдан қаҳрамон ясаш жуда кулгилидир. Аммо бугун, очигини айтганда Абдурахим Пулатов, Мухаммад Солих, Жахонгир Мухаммадлар олдига тушадиган лидерлар йуклиги ҳам маълум булмокда. Майли мен сиёсий курашлар тухтасин демайман.У давом этиши керак. Лекин хакоратлардан холи. Сиз кимни узингизнинг йулингиз тугрилигига ишонтира олсангиз, ушаларни етаклайверинг.Лекин бир-бирингизни камситиш йули билан эмас. Шу даражага бориб етдики, одамларнинг ҳаётига таҳдид қилишга ўтилди. Бир пайт дуст булган кишилар нега бугун бир-бирининг қотили бўлмоқчи! Нега бир бирини МХХ чангалига ташламоқчи?! Бировни қўрқитиб, ҳақоратлаб бир нарсага эриша олмайсиз. Бундан фақат йўқотасиз. Фақат ижобий таклифларингиз ва амалий ишингиз билан одамларни ишонтиришингиз мумкин. Кеча ўртага чиқиб дарҳол ўзининг кимлигини унутиб, лидерларни ҳақоратлашга тушсангиз табиийки дарҳол “шум бола” номини оласиз. Хуллас, менингча аввал Узбекистондаги номакбул режимни йикиш керак. Кейин ким Президент булади ё йук узлари танлаб олаверади.Бу кетишда хали яна 15 йил эмас,30 йилгача ва ундан куп вакт тортишиб юраверамиз.Бу харакатлар уша оккуш, чуртанбалик,кискичбака масалини ёдга солмаяптими? Бугун лидерларнинг бирларининг исмини бошкаларидан кейин ёзсам мен биринчи, анави иккинчи , нариги учинчи булиб номи айтилибди, деб уйламанг. Мен шу ёзаётганларимда кимнингдир номини биринчи ёзган булсам бу уларнинг ёшларидаги тафовутдан келиб чикиб ёздим. Ахир биз узбекларда ёши катта кишиларни хурмат килиш каби ажойиб ,хавас килса арзийдиган одоб-ахлок тушунчаларимиз борку. Мен бугун барча касбдошларимни, таниган-танимаган ижодкор дустларимизни юкорида номлари келтирилган лидерлар-сиёсат арбобларини номини хурмат билан тилга олишга чакираман. Ва яна энг мухими уларни купчилик булиб бир даврага келишларини сурашларини истардим.Келинглар хамкасблар, биродарлар,азиз ватандошлар хамма-хаммамиз эрта-индин Президентлик сайлови, дейилаётган бир пайтда кулни-кулга берайлик. Бирлашайлик,бирлашайлик ва бирлашайлик!Узбекистон учун,Узбекистон озодлиги учун,келажак авлод учун бирлашайлик. Истардимки, шу чакирикларим,мурожаатларим ватандошлар назарларидан четда колмайди. Лекин айни пайтда бундай чақириқлар илгари ҳам кўп бўлгани ва натижа чиқмаганини биламиз. Дилимдан ўтгани учун ёздим. Бугунга келиб мухолифат томонларга бўлиниб бўлди. Ҳеч ким ўз йўлидан қайтадиган эмас. Бундай ҳолда кимнинг ҳақлигини унинг қилган иши, натижаси кўрсатсин. Ўзингчи, дилингдан ўтган бўлса бирлашишга тайёрмисан, дея таъна билан эмас, чин дилдан сурасангиз, бу саволга менинг жавобим:албатта мен бирлашиш тарафдориман.Ахир куч бирликда дейилганку. Ахир куч хамжихатликда дейилганку. Мен сиёсатда хеч ким булмасамда, лекин купчилик шахсан менга етказаётган фикр-мулохазалардан келиб чикиб уни сизларгга етказиб куйиш оддий инсонийлик бурчимдир.Улар бугун мухолифат уз партиялари гоялари билан колсаларда инсон сифатида,Узбекистон келажаги йулида хамжихатликда фаолият олиб бориш тарафдорларидир.