Андижон воқеаларини баҳона қилиб, Ўзбекистондан қочиб Швецияда бошпана топган Юсуф Расулов деган Тожикистон фуқароси Ўзбекистон ичида қолган саноқли журналистларга бўҳтон ташкил қилиб, уларнинг ҳаётини таҳликага қўймоқда. У 2007 йилнинг 1 Июн куни Салай Мадаминовнинг ахлатхонасига айланган сайтида ёзган навбатдаги ифлос мақоласида “Нидои Мазлум номи билан мақолалар ёзаётган “Озодлик” радиосининг собиқ мухбири Ҳусниддин Қутбиддинов” деган “хабар”ни бериб, МХХга хизмат қилаётганини очиқ билдириб қўйди. Салай Мадаминовни ҳимоя қилиш кўринишида аслида МХХнинг топшириғини бажармаётган бўлса, бу кимса “Нидои Мазлум” тахаллуси номи билан эълон қилинаётган аксарият мақолалар Каримов режимига қарши эканлигини билмайдими? Жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ичидаги муаммоларни ёзаётган “Туронзамин” мухбирининг асл номи Ҳусниддин Қутбиддинов деб эълон қилди. “Туронзамин” таҳририяти расман шуни билдирадики, Ўзбекистон ичидан режимнинг баттолликлари ҳақида “Нидои Мазлум” номида бир киши эмас, бир неча киши ёзади. Аниқроғи бу тахаллус остида чиқадиган мақолалар Ўзбекистондан келгани ва у ердаги вазият маълум бўлгани учун кўпинча уларнинг номини сир сақлаб, мана шу умумий номдан фойдаланамиз. Бу Салай Мадаминовнинг Гулбаҳор Тўраева кабиларга ўз китобларини бериб юбориб қаматишининг янги формага кўчишими?! Ёки бу аввал Ҳусниддин Қутбиддиновни қаматиб, кейин уни озод этиш акцияси баҳонасида пул топиш учун режанинг бир бўлагими? Демократия душмани бўлган бу кимсаларнинг бундай жиноий қилмишларини очиқ қоралаймиз!