Ризобек Пятница, 2025-06-20, 09.37.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 3 » Элакларни сувдан кўтарайлик
    21.32.01
    Элакларни сувдан кўтарайлик
    Журналист, ҳамкасбимиз Ризо Обидни ва ЭРК партияси Оврупо бўлими мувофиқлаштирувчиси Дўстназар Худойназарнинг тарафлар аро даҳанаки жангларни тўхтатиш ҳақидаги фикрлари айни муддао бўлди. Ҳақиқатдан бу каби "фош этишлар"дан ҳеч кимга фойда йўқ. Бу билан кимларнингдир иғвогар ва туҳматчи эканликлари очилган, уларни қилмишлари жамоатчиликка маълум қилингани оз бўлсада бизнинг ютуғимиздир. Бундан кейин улар айтадиган гапларини, қиладиган ишларини ўйлаб қиладилар, доимо жамоатчилик назарида эканликларини ҳис қилиб турадилар деган умиддаман.

    Кейинги бир ой ичида Демократик Ўзбекистон Конгрессининг интернетдаги www.uzbekcongress.org сайтида мени шаънимга туҳмат ва иғводан иборат туркум мақолалар уюштирилди. Бу мақолаларни Ризобек акамиз тинмай кўчириб босди. Дўстназар ака таъкидлаганидек мен ҳам асосий курашдан чалғиб уларга жавоб берган вақтларим бўлди. Бундан кейин ДемКонгресс раҳбари ўзини ҳурмат қилса, бошқаларни назаридан қолишни истамаса иғво ва туҳматларини тўхтатади деб умид қиламан. Албатта, қарс икки қўлдан дейишади. Бундан кейин биз ҳам уларга қарши ҳужумга ўтишдан тийиламиз ва асосий эътиборни Ўзбекистон ичидаги муаммоларга ва бошқа муҳим вазифаларга қаратамиз.

    Албатта ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ичида ҳам муаммолар бор. Дунёвий мухолифат тарафдорлари мамлакатимизда демократия қуриш тарафдори эканлар, биринчи навбатда демократияни ўзларида синовдан ўтказишлари керак. Демократия, сўз ва матбуот эркинлиги устувор жамиятларда бировни шаъни ва қадр қимматини камситиш, шахсига тегиш, ассоссиз ва туҳмат гаплар уюштиришга йўл қўйилмайди. Агар бундай муаммолар пайдо бўлса томонлар ўз ҳақ ҳуқуқлари ва шаънларини ҳимоя қилиш учун маҳкамага мурожаат қилишлари табиий ҳодиса сифатида қаралиши керак.

    Бундан кейин ўзбек мухолифатининг режимга қарши янги кураш стратегияси ишлаб чиқилади ва сиёсий кураш жабҳаларига янгича фикрлайдиган, илм ва маърифатли ёшлар жалб этилади деб умид қиламан.

    Демократик кучлар албатта шу пайтгача ўзбек мухолифати амалга оширган ишларни чуқур таҳлил қилишлари, улар йўл қўйган хатоларни такрорламасликлари керак. Бугун бу кураш жабҳасига Шоҳида Ёқуб,(Ўзбекистон ташаббуси), Дўстназар Худойназар (Эрк партияси), Нуриддин Низомиддин (ДЎК) ва бошқа янги номлар кириб келмоқда. Жуда кўп ёшлар менга ёзган мактубларида демократик ёшлар ҳаракатларига эҳтиёж катта эканлигини айтишган. Демак остона олдида турган янги кучларга йўл очишимиз ва уларни демократия учун курашга бўлган ҳавас ва иштиёқларини сўндирмаслигимиз керак.

    Шунинг учун томонлар аро тортишувларга шу ерда нуқта қўйиш, қўпол ва қаттиқ гаплар билан бир биримизни кўнглимизга теккан бўлсак узр сўрашимиз керак.

    Менга нисбатан туҳмат ва иғво оловларини ёққан кимсаларга айтадиган сўзларим: "Агар кўнглингизга тегадиган қўпол гаплар айтган бўлсам мени кечиринглар, мен сизларни кечирдим".

    Юсуф Расул.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz