Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.28.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 27
    Гостей: 27
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 3 » MUNOSABAT:Кулни юрак устига куйиб айтаман,бу гоят жиддий ёхуд яна Юсуф Расулов хакида
    22.00.38
    MUNOSABAT:Кулни юрак устига куйиб айтаман,бу гоят жиддий ёхуд яна Юсуф Расулов хакида
    "Лидерларни коралашни бас килайлик"
    сарлавхали маколам эълон килингач,куплаб хатлар оляпман.Айримларида бу чикишимга хайрихохлик,айримларида бироз танкидий мулохазалар бор.Уларнинг айримларини сахифада эълон килиб боряпман.
    Лекин бу мурожаат маколамни хар ким хар-хил тушунгани табиий.Шу боис ёзганларимга яна бир бор кайтиб, уз фикр-мулохазаларимни тулдирмокчиман.Лидерларни кораламайлик,деганда мен улар танкиддан холи,деганим йук.Ёки булмаса хамкасблар хам бир-бирларини танкид килмасликлари керак,деганим хам йук.Йулини йукотиб,бурни осмонда шоти куйиб чикадиган,бурнига курт тушганларни аёвсиз танкид килишда,бошкаларни билмадим шахсан мен давом этаман.Лекин шахсига тегадиган хакоратли сузлар билан эмас,балки адабий,одобли тилда.
    Мана масалан,куйида хамкасбимиз Юсуф Расуловнинг МХХга билвосита ёхуд бевосита дахлдорлиги хусусида бир неча мактуб,маколалар эълон килинди.Бу маколаларни укиб куриб,ким билан гаплашяпман,дея хар кандай кишида шубха уйгонади.Бунга инкор килиб булмайдиган фактларни атрофдан кидиришнинг кераги булмаяпти.Буни бугун хурматли хамкасбимиз булган Юсуф Расуловнинг турмуш уртогининг узи ёзяпти.
    Кулимни юрагим устига куйиб,дангал айта оламанки,бу гоят мухим масала.Биз кимнинг ким эканини аниклаш ва бу борада мустакил журналистик текширувларимизни давом эттираверамиз.
    Энди мухтарам укувчи, журналист Юсуф Расуловга оид унинг турмуш уртоги ёзган макола юзасидан мулохазани эътиборингизга хавола этамиз.Бу гоят мухим.Бу борада бугун хамма мухолифат вакиллари чукур уйлаб куришлари керак.

    Ризо ОБИД.
    * * *
    Саодат Пўлканованинг хатини ўқиб

    Хоинлик рамзи тамғасини олган турмуш ўртоғи Юсуф Расуловга Ўзбекистондаги журналистларни сота бошлагани учун уят дея олмаган Саодат Пўлканованинг ўз бобоси ва укаси ҳақидаги жавоби мени жуда ажаблантирди.

    Саодат уз маколасида 2006 йилгача укаси МХХда ишлаганини ёзибди. Агар Саодат ёзганидек Пулканлар сулоласи билан МХХ доимо курашиб келган экан кандай килиб, унинг укаси МХХ институтига укишга кирди.

    Кейин бу олийгохларга, хусусан Узбекистонда укишга кириш учун етти пушти элакдан утказилади.

    Борингки, (булиши мумкин эмас) МХХ институтига укишга кирди хам , дейлик, лекин ишга олишда канча чигирикдан утади???

    Эмишки отасини МХХ захарлаб улдирибди-ю, уни МХХга ишга олишибди.

    Туртинчидан 2006 йилгача Юсуф Расуловнинг кайинукаси,С аодат Пулканованинг укаси МХХда ишлабди-ю, булар бемалол “Америка овози” радиосида, Каримов режимига карши курашган халкаро ташкилотларда ишлашибди ва 2005 йили Узбекистонни тарк этган Юсуф Расуловни била туриб, 2006 йилда хам уларнинг укаси МХХ да ишлайверибди???

    Кейин Юсуф Расулов “Америка овози” радиоси мухбири Малик Мансурнинг Тошкентдаги ТТЗ мавзесидаги уйида кайниси билан учрашиб нималар хакида гаплашар эди. Мени нега унинг квартирасига 2002 йил 31 декабр Янги йил байрами арафасида таклиф килиб,бу бизнинг одам, деб МХХ да ишлайдиган укасини таништирди???

    Юсуф Расулнинг харакатлари менда хам бугун унинг турмуш уртоги маколасидан кейин МХХ хамкори, деган хулосага келишимга сабаб булди.

    Саодат укангиз Мақсуд ҳозир қаерда? Уни ишдан ҳайдашгани ҳақида бирор ҳужжат курсата оласизми? Ёки у ишдан ҳайдалди деган баҳонада мухолифат ичига киритилдими? Бу саволларимга жавоб берсангиз бобонгиз Сталин ҳақида ёзган асарларидан сизга мисоллар юбораман, сайтингизга куйасиз. Коммунизмни куйлаган асарларини мактабда бизга уқитишган, иншо ёздиришган.

    Юсуф Расулов сиз бугун Ҳусниддини сотдингиз. Сиз Исёнкор сайти очиб у ерда атайлбдан сукишхона очиб қуйганингзини ҳам тушуна бошладим. Ким нима ҳақда уйлайди, IP адреси қандай… булар ҳам МХХга муҳим булса керак. Менимча Солиҳни ҳимоя қилиш сизнинг бир ниқобингиз. Лекин у бундан усталик билан фойдаланаяпман деб ўйламоқда. Охири бахайр булсин!

    Юсуф Расул мени танигандирсиз. Мен сиз билан аввал ёзган бир ховлида ишлаган собик хамкасбингиз эмас. Умуман бошка жойда туриб, лекин радиода ишлаб, азият тортган собик хамкасбларингиздан бириман. Бугун назаримда кимлигингиз,сув юзига чикиб колди. Яхшиси этагингизни йигиштириб олинг.

    Яна бир собик хамкасбингиз.

    June 3rd, 2007 - Posted by TURONZAMIN | Шу кунги гаплар, Muxolifat, O'zbekcha, Bosh sahifa | 1 Comment
    1 Comment »

    1.

    2006 yil dekabr… Bu hali kechaginaku!!!! MXX muxolifatni ichida ekanku!!!!!
    Men UKda yashayman. Isyonkorga taxalus bilan izoh yozar edim.
    Uzim hech muxolifatga aralashmagandim. UKga ham qonuniy kelgandim. Bir kun uyimizga odam kelib meni surabdi.Uyimizda faqat akam qolgandilar. UKning qaysi shahrida ishlamoqda deb surabdilar. Keyin oradan vaqt utib yana kelib chaqiringlar kelsin debdilar. Akam tanish bilishlarini ishga solsalar bulmasa ukangiz har narsa yozmay tursin deyishibdi. Yozmay quydim. Lekin bosim tuxtamadi. Akam ham UK keldilar.Bugun bu maqolani uqib boshim qotib qoldi.

    Comment by mirzoulugh | Sunday, Jun 3rd, 2007

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz