Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.18.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 18
    Гостей: 18
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 6 » Афсус шунча ўтган вақт
    19.31.07
    Афсус шунча ўтган вақт
    Энг муҳим пайтда кўп вақтимизни икки сайтнинг “беллашув”лари билан ўтказдик. “Исёонкор”ни ўқиб “Туронзамин”га кирамиз. Буёқда нима гап деб. Шунча ўтган вақтда бутун мухолифат ҳеч бўлмаганда бир марта бир жойга тўпланишимиз мумкин эди. Энг муҳим йилда диктатурага қарши курашиш ўрнига бир-биримиз билан курашдик.
    Икки огиз Юсуф Расулов ҳақида. Мен Сизни “Исёнкор”дан танидим. Бир куни “Озодлик” радиосида Салой Мадаминовни президент бўлиши мумкинлиги ва бунга лойиқлиги ҳақида гапирдингиз. Шунда мухбир сизга бундай дейишликка сизга ким ҳуқуқ берганини сўради. Сиз эса умрингизда Мадаминов жанобларини кўрмаганингиз, у кишини фақат асарларини ўқиб у киши ҳақида яхши таассурот олганингиз, “Исёнкор” сайтидаги сўровларга кўра у кишининг рейтинги юқорилиги ва сайт ҳар бир компютердан фақат бир марта жавоб қабул қилишини айтдингиз. Қизиқроқ жиҳати шуки Мадаминов жанобларининг сизлар томонга ўзи кириб келиши ва давралар ташкил этилишига олиб келди.
    Кимда ким Мадаминов жанобларига ҳақоратли ёки тандиқий изоҳ қолдирса дарров унинг манзилларини эълон қилдингиз. Менимча шу билан Мадаминов танқидчисини диктатура нишонига тўғрилаб қўйганингизни жуда яхши тушунасиз. Жаҳонгир Муҳаммад шаънига ёзилган ҳақоратларга кўз юмасиз ва бир неча марта талаб қилинсагина ёки ўчирасиз ёки баъзан эълон қиласиз. Мен шу пайтгача мухолифат сайтлари орасида фақат “Исёнкор”да мана шундай “урф”ни кўрдим.
    Бир пайтлар Мадаминов жаноблари ўз қўйнида жосус Адҳам Розиқов деган кимсани олиб юргани ва у Мамадали Маҳмудовни қамоққа тиққанидан дарс олмадимикин? МХХ ҳизматчиснинг поччаси бўлиб чиққан Расулов билан олиб бораётган фаолияти ҳақида бир ўйлаб кўрадиган вақт келмадимикин?
    Очиқдан очиқ “Нидои Мазлум”нинг исмини ҳам сайтингизда тахмин қилиб кўрдингиз. Тахминингизни е-маил орқали жўнатиб Ҳусниддиндан сўрашингиз мумкин едику?…
    Менимча Юсуф Расуловнинг мақолалари демократияни даъво қилганда ҳам “Туронзамин”да эълон қилинмаслиги керак. Мадаминов танқидчиларини ҳукумат нишонига тўғрилаб қўядиган, мухолифат орасида шу пайтгача фақат фитна қўзғаш билан машғул бўлган, қолаверса “Исёнкор” сайтини бемалол юритиб турган пайтда жияни МХХда фаолиятини олиб боргани бу талаб қўйилишига ҳақли асос бўла олади. У билан баҳслашиш фақатгина можаро келтириб чиқаришлиги учун ҳам бу сайтга у аралашмаслиги керак деб ўйлайман.
    Вақт оз қоларкан Ўзбекистондаги ҳал қилувчи шароитга оптимистик нуқтаи назар билан қарашимиз ва шу йўлдан чалғимаслигимиз фойдалироқ деб ҳисоблайман.
    Айтганча, Юсуф ака менинг ҳақиқий исмимни тахмин қилсангиз е-маилимга жўнатсангиз, у сизда бор. Бир икки марта мақолалар жўнатгандим. Сайтингизда тахмин қилманганингиз маъқул.
    Тоҳир Жўшқин.

    ТАҲРИРИЯТДАН׃ Ҳурматли Тоҳир Жўшқин. Қимматли фикрларингиз учун раҳмат. Лекин шуни ҳам айтмоқчимизки, биз сиз айтган сайт билан жангга кирганимиз йўқ ва бу сайт фитна уяси эканлигини бугун ҳамма билади. Бизнинг сайтни кузатаётган бўлсангиз асосий мақсадимиз Каримов зулмини ошкор этиш, диктатурага қарши курашишдир ва асосий мақолалар шу ҳақда.

    Шуларнинг орасида ўнтадан биттаси сиз айтган мавзуда ва бу ҳам муҳим. Чунки шундай қилмасак МХХга ишлаган кимсаларнинг башараси очилмай қоларди. Ҳа, бу қийин иш иш. Ҳамма ҳам бунга журъат эта олмайди. Бунинг учун уни тошбўрон, бўҳтонбўрон қилишади. Аммо бундан қўрқмаслик керак.

    Демократия душманлари қаерда бўлса, Ўзбекистонда бўладими, хорижда бўладими уларни фош этиш нафақат бурчимиз, балки вазифамиздир. Шунинг учун афсусга ўрин йўқ. Сиздан бундан кейин илгари ёзганингиз каби долзарб мавзуларда мақолалар кутамиз.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz