Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.25.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 27
    Гостей: 27
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 7 » МУНОСАБАТГА МУНОСАБАТ
    04.09.34
    МУНОСАБАТГА МУНОСАБАТ
    ЁШЛАР БОШ КУТАРДИ ЁХУД КУЮНЧАКЛИГИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

    Инсон жуда бекарор мавжудот. Етишгани доим кам. Кейинги вактда узбек сайтларида булаётган бемаза айтишувлар одамни шунчалар зериктирдики, адабий мавзудаги чикишлардан бошкасини укимай куйдим. Аммо Пулкан шоир сулоласи тугрисида ёритилган маколалар яна бу тугрисида фикримни ёзишга мажбур этди. Мен бу авлод вакиллари тугрисида жуда кам билардим. Факат хурматли шоира Саодат Пулканова маколаларидан кейин бироз тушунчаларим ёришди. Гап менинг Пулкан шоир авлодини канчалик билишимда хам эмас. Улар бахши булишгандир, достончи булишгандир, ёки шоир булишгандир, асосийси узбек адабий меросида узининг улмас асарларини колдириб кетишган. Бугун уларнинг номига лой чапламоклик эса хатодир. Биз мусулмонлармиз. Хамма тарафдан килаётган ишимиз тугри булиб куринса хам, исломдаги бир калима суз билан хатомизни англаш кийин эмас. Мухаммад салоллоху алайхи васаллам айтдилар: “Утганлар хаккига ёмон суз айтмакдан тилингни тийгин”

    Давр узгараверади. Юрт бошкарувчилар алмашаверади. Халк эса кайси подшох даврида дунёга келган булса уша тизимда яшаб утади. Тизимнинг тугри нотугрилигини хам хамма бир хил англамайди. Кимлардир уша тизимда хизмат килмокликни бахт деб билади, кимлардир ундан жирканиб ишлайди. Кимлардир оиласини бокиш учун, кимлардир сохаси булгани учун яна кимлардир купрок пул ишлаш учун хукуматнинг турли жабхаларида ишлаб утадилар. Орадан йиллар утиб тизим “Яхши” ёки “Ёмон” деган ном олади. Тизим парчалангандан кейин, яшаганлар тизимнинг хатоларини осон курадилар. У тугрисида куркмай гапирадилар. Ленинни худо билан баробар килиб куйганимиз, коммунистик партияни бошимизга кутарганимиз кечагина эдику. Кечагина эдику, бугун Каримовни ит билан тенг килаётганлар у билан бирга ишлашгани, номини эшитса урнидан турганлари, сузлаганда чапак чалганлари. Мен бошкалар тугрисида гапирмай, узим биров Каримов тугрисида ёмон гапирса жахлим чикиб, тортишиб кетардим. Халк Демократик Партиясига ун саккизга кирган куним аъзо булгандим. Хуш, энди мен соткинманми? Халкимни сотган хисобланаманми?

    Саодат Пулканованинг укаси МХХда ишлагани учун бутун авлодни айблаш тугримикан? Менга колса унинг узини хам айбламайман. Уни айблаш учун у уз хизмат вазифаси доирасида ишлагани етарли эмас. Ахир бу хам бир касбку. Кимдир шу касбни эгаллаш учун беш йил университетда укийди. Тушинишга ожизман, бу сохада ишлайдиганларнинг хаммаси халкини сотиш билан шугулланадими? Демак узбек йигитларининг асллари соткин эканда. Ёки Миллий Хафсизлик Хизматида ишлаганларнинг хаммасининг етти пушти соткин утган булиши керакми? Агар эрта мухолифат ичидан бир киши юртга бош булиб колса бизда Миллий Хафсизлик Хизмати булмайдими? Биз хозир Каримов хукуматида хизмат килаётганларни айблаяпмиз. Унда салкам уттиз милион халкка виза килиб бериб АQШга, Европага ва Канадага чакириб олиш керак. Ушанда уларнинг бир кисми Бушга бир кисми Европа давлатлари призидентларига, бир кисми эса Канада хукуматига хизмат килишади.Каримов эса узига робортлар ясаб олади керак булса. Ха бу кулгули. Утиб кетган авлодларни ёмон отлик килиш ундан хам кулгулирок. Хар бир давлатнинг миллий хафсизлик хизмати бор ва унда уша касб мутахасислари ишлайди. Бизда миллий хафсизлик хизматининг ёмон отлик булганига унда ишловчилар эмас хукумат айбдор. Улар хукумат буюргандан ортикча иш килолмайдилар. Немислар Россияга бостириб кирганда, немис солдатларининг хаммасида русларга нисбатан хусумат бормиди? Асрлар оша Пулкан шоир сулоласининг адабий мероси урганилганда, бугун биз уларга отган тош узимизга тегиб утиши шубхасиз.

    Хурматли Жахонгир Мухаммад. Сизга карши булган инсон сифатида эмас(аслида менинг хеч кимга шахсий хусуматим йук)асарларингизни укиб борувчи, жуда куп фикрларингизни кулловчи хамфикр сифатида, кейинги пайтларда сайтингизда ёритилаётган узаро айтишувларга каршилигимни изхор этаман. Мен олдинрок, балки ёшлар бир гапдан колишгани тузикрокдир деган фикр билан, сиз билан айтишаётганлардан бу мунозарани тухтатишларини сурадим. Бугун эса халкимизнинг бир улуг “Катта катталигини килмаса, кичик кичиклигини килмайди” деган ибораси билан сизга мурожаат килмокдаман. Бу карама-каршиликни кучайтирувчи маколаларнинг эзгулик учун киладиган иши йук. Сузларингиз канчалик хакикат булмасин, канчалик ёлгон булмасин, улар факат душманларингизнинг душманларигагина маъкул булиши шубхасиз. Бировга душман булганлар эса, сизга хам дуст булмайдилар. Бугун халк уртасида шарманда килинаётганларнинг хаммаси, узбек халкининг кузга куринган фарзандлари. Албатта, пахта даласига сув куйиб юрган миробни, пахса ураётган уй курувчини ёки бозорда утириб писта сотаётган кампирни сиёсатчилар ёки ёзувчилар танкид килишмайди. Уларнинг душмани уз доирасида булади ва уларни купинча гийбатчи хотинлар дейишади. Сиз танкид килаётганлар эса камида узбек халкига сизчалик хизмат килаётганлар ёки килиб утганлардир. Мен бугун менга мактуб йуллаган бир гурух ёш ижодкор ва адабиётга ихлосманд Узбекистонлик талаба киз-йигитлар номидан сузламокдаман. Улар сиздан ихлосларини кайтармаслигингизни илтимос килиб сурайдилар.

    Дилсора Фозилова.

    Куйинчаклигингиз учун раҳмат

    Дилсорахон гарчи бизга юборилмаган бўлса ҳам ушбу мурожаатингизни сайтингиздан кўчириб босмоқдамиз. Сиз каби истеъдодли адибанинг жонкуярлигини қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Айни пайтда сизга ва сиз бош кўтарди деб айтаётган ижодкор ёшларга ҳам айтмоқчимиз, биз Пўлкан шоирларни қоралаганимиз йўқ. Аксинча Пўлкан шоирлар авлоди Саодат Пўлкановани жуда кўп қўллаганман. Бугун эса масалани биз эмас, уларнинг ўзи кўтарди. Пўлкан шоирлар масаласи фақат улар КГБ қувғинига учраган дейилгани учун баъзилар томонидан сўз боиси бўлди, холос. 90-йилларда Ғафур Ғулом ҳақида бир икки киши бир икки сўз айтганда талаб ташлашганини мен яхши хотирлайман. Шу сабаб Совет даври адабиёти билан мустақиллик даври адабиёти орасида фарқ қолмади. Бири ленинизм, коммунизм куйчиси бўлса, икинчиси деярли каримовчилик куйчиси бўлди. Модомоки бу масала ёшларни қизиқтираётган экан, Пўлкан шоирлар ҳам ёпиқ мавзу бўлиб қолмайди. Демак бу мавзу тугади.
    Иккинчи масала. ДЎК БМТга мурожаат қилганида Юсуф Расуловнинг қайнукаси МХХда ишлашини ҳеч ким билмаган. Улар ҳеч кимга айтмаган. Ишлари битмаётганда биздан БМТга мурожаат қилишимизни сўраган аммо бу фавқулодда муҳим фактни яширишган. Балки улар бу ҳақда БМТни хабардор қилган бўлишлари мумкин. У ҳолда масъулият биздан соқит бўлади. Чунки биз халқни эзиб келаётган, қийноқлар ва қонунсизликлар маркази бўлган МХХ томонида эмасмиз, бу бизнинг кураш мафкурамизга зид. Қолаверса, Юсуф Расулов ўзи очган сайтда барча мамлакатларда жиноят деб ҳисобланган мавзуларга ўрин бермоқда. Бировнинг ҳаётига таҳдид солиш, бировни динсиз, атеист деб эълон қилиш, қуролли курашга чақириш, мамлакат ичидагиларнинг ҳаётини таҳлика остига қўйиш каби…Бу ҳатто ўзи сайт очган www.ucoz.ru қоидаларига ҳам зид. Бу ҳуқуқий масала.
    Юсуф Расуловга бир неча бор исмсиз изоҳлар ёзиш ёмон оқибатларга, жумладан мухолифатни парчалаб ташлашга олиб келишини айтгандим.
    Сиз бизнинг сайтда чиқаётган мақолаларда бирор ҳақорат, ифлос сўкинишлар кўрдингизми? Мен муаллифларимизга бу масалада жуда талабчанман ва ҳақоратли сўзларини қисқартиришларини сўрайман. Баъзи мақолаларни бермоқчи эмас эдим. Худди ҳозир ҳам қўлимда ўнга яқин мақола тургани каби. Аммо ДЎК фаоллари норози бўлишмоқда ва шунинг учун бир нечта бошқа мавзудаги мақолалар қаторида улардан айримларигагина ўрин бермоқдаман, холос. Бу муаллифлар ҳам ёшлар!
    Юсуф Расулов ҳақида мен ҳали ёзганимча йўқ. Буни унинг ўзи ҳам билади. Мен ҳозир бўш вақтимда бошқа бир китобни битириш билан бандман. Юсуф Расуловга жавоб беришга ёки у ҳақда ёзишга бугун хохиш ҳам, истак ҳам йўқ. Жуда зарурат туғилса, у ҳақда билганларимни ёзарман.
    Сизга эса куйинчаклигингиз учун яна бир бор раҳмат.

    Жаҳонгир Муҳаммад.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz