Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 10.05.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 7 » Ўзбек қочқинлари Бишкекда газета чиқармоқда, моддий ёрдам берадиганлар борми?
    12.42.20
    Ўзбек қочқинлари Бишкекда газета чиқармоқда, моддий ёрдам берадиганлар борми?
    Бишкекдаги ўзбек қочқинлари жамоаси янги ҳафталик газета чиқаришга бошладилар, деб хабар беради ўша ерлик мухбиримиз. 25 майдан бошлаб, шу кунгача унинг 2 сони чиқди. "Ҳижрат Сарбони" номли бу газетани тайёрлаш ишларига Бош муҳаррир Анвар Сорбон раҳбарлик қилмоқда. Таҳририятда “Бирлик” фаоллари Холдор Вулқон ва Улуғбек Бекиров ҳам бор.

    Бундай газета чиқариш ташаббуси Анвар Сорбондан чиққан. У ва унинг атрофидаги фидокорларнинг мақсади - Қирғизистонда тобора кўпайиб бораётган ўзбек қочқинларига хизмат қилиш, уларнинг кўпчилиги интернетга киришга имкониятлари йўқлигини ҳисобга олган ҳолда, қоғозда газета чикариб, уларга турли янгиликларни етказишдир. “Газетани ҳозирча ҳеч қандай маблағсиз, текин ресурс марказларида бир амаллаб фойдаланиб, унга ялиниб, бунга ялиниб, эплаб чиқаряпмиз” дейишади фидикорлар.

    А4 форматдаги қоғозда 16 саҳифада чиқарилаётган газетанинг икки сони етарлича қизиқарли материалларни ўз ичига олган. У ерда ўзбек демократик мухолифатининг сайтидан олинган бир қатор мақолалар, ёзувчи Холдор Вулқоннинг “Ҳаракат” журналида ҳам эълон қилинаётган “Олисларда ёнган чироқлар” қиссасидан парчалар, Улуғбек Бекировнинг шеърлари ва таҳририёт аъзоларининг мақолалари бор.

    “Ҳаракат” сайтининг маъмурияти ҳаммага мурожаат қилиб, Бишкедаги фидокорларга молиявий ёрдам бериш масаласини ўйлаб кўришга чақиради. Миллат ўз фарзандларининг миллат учун фойдали ташаббусларини қўллаб-қувватласагина миллатдир. Келинг, миллатлигимизни кўрсатайлик.

    www.harakat.net

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz