Ассалому алайкум! Бундан бироз мукаддам Салойчилар менга бир тухмат уюштирганди. Буни якинда билиб, Исёнкорга бир хат юбордим. Хатто бир кун сайтда турди хам. Кейин яна олиб ташлабди. Эрк сайти энди шу нарса буйича отамни хакоратлаб бир нарса берган. Жавоб йўлладим. Аммо беришмади. Шулар хусусида бир кичкина нарса килгандим, шуни “Туронзамин”да нашр этишингизни сўрайман. Эхтиром билан, Абдурахмон ТАШАНОВ. АЛЛОҲ СИЗНИ ҲАМ ИСЛОҲ ҚИЛСИН! Эрк (uzbekistanerk.org) саҳифаси муҳаррири Пирмат Холмат ёки Холмат Пирматга! Сиз билан яқинда, тўғрироғи, Наврўз байрами куни Истанбулдаги Holiday Inn мусофирхонасида кўришгандик. Тошкентдан биз билан бирга борган Солижон Абдураҳмонов, Сергей Наумов, Алишер Назаров, Нодира Самандарова сингари журналистлар ҳам бор эди. Суҳбатимиз унчалик қовушмаган бўлса-да, мусофиротдаги машаққатлар, ҳаётингиздаги воқеаларни гапириб берганингиз, бунинг устига ҳамқишлоқ чиққанимиз мени хурсанд қилганди. Ўзга юртда чекаётган заҳматларингизни эшитиб, Худодан ўзимча Сизга ёруғ кунларни, юртимиздаги ота-онангиз, ёр-дўстларингиз дийдорини тилагандим. Аммо бирламчи таассуротлар доим ҳам тўғри бўлавермас эканки, кимлигингизни билишга узоқ вақт кетмади. Мен “Шаър уялари” деган ифлос бир нарсани энг аввал Сиз интернет саҳифасига қўйганигизни билмаган эдим. Шу боисдан ҳам Юсуф иккиюзламачи (Исёнкор)га бир неча марта мурожаат этиб, буни ким ёзгани, аввал кимнинг сайтидан чиққанини сўраганман. Юсуф тайинли бир жавоб бермаган, кейинчалик бир-икки биродарларнинг айтишича, бу иғво tegirmon.clan.su деган сайтда ҳам чиққан экан. Шунга қарамай Юсуфдан мақоланинг мен ҳақимдаги хатбошисига раддия беришини сўрадим, негаки бу нарсанинг мутлақо ёлғонлигини у ҳам билади. Яъни, Бобомурод Абдуллаев номидан чоп этилган туҳмат барибир ошкор бўлади, унинг ўзи бу нарсага раддия беради. Аммо Юсуф менга тегишли “Мен бировнинг кўнглини оғритдим” деган мактубимни “Исёнкор”га қўйиб, эртаси куни олиб ташлади. Бу нарсани сайтга қўйгунига қадар мендан хат орқали кечирим сўраб, ўзининг яқинда операция бўлгани, наркоз таъсирида шу кунлари томи кетганини айтиб, узр сўради. Табиийки, бир бутга топинувчи лўттибозлар сифатида бу нарсалардан хабарингиз бор. Кеча эса uzbekistanerk.org да ТЕГИРМОН МУҲАРРИРИГА деган бир тўмтоқ нарса ёзиб, у ерда Дайнов деган “иғвогар”нинг исмини (ўзингиз айтмоқчи) ишфо(!) этибсиз. Бу ҳам етмагандай уни ислоҳ қилишини Аллоҳдан сўрабсиз. Биринчидан, Дайнов деган исмнинг “Исёнкор”га ёзилган мактубга алоқаси йўқ, шу боисдан Аллоҳдан ислоҳни ўзингизга тиланг. Иккинчидан, пайғамбарингиз Муҳаммад Солиҳ (алайҳи лаъна)нинг кўрсатмаларини деб, бировга туҳмат қилишдан қўрқинг. Эҳтимол, Сизни ақлдан оздирган МС (шайтон)нинг васвасасидан ҳеч қачон соқит бўлолмассиз, чунки Худо кўнглингиз кўзини кўр қилиб қўйган. Аллоҳга эмас, бандасига сиғинадиган қилиб қўйган. Аксинча, мактубни эътибор билан ўқиб чиқардингиз, мактуб эгасининг нима демоқчи экани, гап нима ҳақида кетаётгани, аслида туҳмат кимга бўлганини англардингиз. Саҳифангизга уялмай, иғвогар Дайнов деб ёзиб қўймасдингиз. Қолаверса, Салойнинг бир югурдаги сифатида умрингизни хазон қилмай жиддий ишлар билан машғул бўлардингиз. Мен шу пайтга қадар Сизнинг пайғамбарингиз ва унинг лўттибоз саҳобалари ҳақида матбуотда ёмон гап ёзмаганман. Ҳеч бўлмаса, Каримов ва унинг шайкасидан кўра, инсофлироқ-ку, деб ишонганман. Сиз бугун ана шу ишончимни бутунлай йўққа чиқардингиз. Тўрт қатор нарсани ҳижжалаб ўқишга етмаган ҳафсалангиз, тутуриқсиз башарангизга Истанбулдаёқ тупурган бўлардим… агар Абдулҳақ Абдулазиз деган виждонсизнинг мақоласини аввал Сиз қўйгангизни билганимда. Сиз бу одамни Тошкентда яшайди, хавфсизлик важидан исмини ошкор қилолмайман дебсиз. Ёзаётганининг тўғрилигига ишонса, нимадан қўрқади. Мана юрибди-ку, Аъзам Турғунов, Отаназар Орипов, Дилором Исоқовалар… Йўқ, гап ўринда бошқа ёқда. Ўлим талвасасидаги доҳийингиз питирлаб қолди. Халққа, миллатга қилган хиёнатлари ошкор бўлгач, юзидаги ниқоби йиртила бошлагач, бир Даврон Шарипов бўлиб, бир Абдулазиз Абдулҳақ бўлиб акиллаб ётибди. Сиз буни ҳар қанча яширишга уринманг, куни келиб ҳақиқат ошкор бўлади. Сиз равон ёзадиганлар “Эрк”да ҳали ҳам кўп экан-да, деб пичинг қилибсиз иғвогар Дайновга. Аслида равон ёзишни ўзингизнинг саводингиз даражасида жўн тушунаркансиз, мен равон ёзиш деганда адабий иншо ёки диктантни назарда тутганмаганман. Агар билсангиз, Дайнов деган иғвогар “Исёнокор”га “юборган” норавон мактубда ҳақорат йўқ, аксинча, ҳамтовоғингиз А. Абдулазизнинг, гуруҳингизнинг лўттибозлигини исботловчи бир далил бор, яъни Бобомуроднинг иқрори. Салойникини ачишитирган нарса ҳам шу аслида. Журъатингиз етса, хатимни пайғамбарингизга кўрсатинг. Ўзингизга Аллоҳдан истиғфор сўранг, Сиз шубҳасиз, бировга туҳмат қилдингиз! Мен бу ишингиздан кейин айни машмашаларга сабаб бўлган Юсуф Расулнинг иккиюзламачилиги, малъунлиги ҳақида мақола ёзмоқчи бўлдим. Унинг менга ёзган хатларини ошкор қилиб, субутсизлигини, исталган куни доҳийсини, шерикларини сотиб кетишини исботламоқчи бўлдим. Аммо яна андиша қурғур устун келди. Уларнинг сафида адашиб юрган бир-икки ҳамкасбларнинг юзи иссиқлик қилди. Мана ўша Юсуф Расул “Исёнкор”га бир кун қўйиб, сўнг Салой Мадаминовнинг талаби билан олиб ташлаган мақола матни: “Муҳиррирга мактуб МЕН БИРОВНИНГ ДИЛИНИ ОҒРИТДИМ Муҳтарам “Исёнкор” муҳаррири!.. Интернетдаги tegirmon.clan.su сайтида Абдулхақ Абулазиз номли тахаллус билан “Шаър уялари” (2006-12-05, 13:46) номли мақола чоп этилганди. Бундай сайт борлигини билмаганим учун бу мақоланинг чиққани кеч билдим. Яъни, дўстларим унинг “Исёнкор” ҳам чоп этилганини айтишиб, электрон почтамга юборишган экан. Мақола-иғвони ўқиб чиққач, аввалига унга парво қилмадим. Чунки, муаллифнинг яширинлиги, бу иғвонинг кишибилмас сайтда берилгани учун бу ердаги фкирларни жиддий ҳисобламадим. Бироқ мақолада менга қўйилган айблов, яъни мазкур сатрлар барибир кўнглимнинг бир четида қолган эканки, у бир дўстимни хафа қилишимга етарли бўлди. Мақолада шундай дейилади: “2003 йил октябр ойида ЭРК партиясиниг 5-Қурултойида бузғинчилар гурухини айнан ИИБ ва МХХ бошчилигида Самад Мурод ва “бирликчилар” бошқарди, буни хамма курди. Айтишларига караганда, буларнинг сурбетлиги шу даражага етган-ки, қурултой ўтаётган бинонинг пастки йўлагида, хожатхона эшиги олдида журналист Бобомурод Абдуллаев МХХ ходими бирликчи Абдурахмон Ташановга бир даста пулни санаб бераётганлигини кўриб қолган. Чунки, ўша куни Самад Муродни ёқлаб овоз берадиган “делегатлар” Тошкент мардикор бозорларидан ёлланган қашқадарёликлар эди. Ахир уларни хизмат хақини бериш керак эди-да!”. “Бирлик”чига чиққаним (“Бирлик”ка кирсам фахрланаман), МХХдан сурбетларча пул санаб олганимга “ажабланмайман”. Чунки, салойчиларнинг орасида юриб, уларга яқин бўлиб, бу гуруҳнинг шунчалар лўттибозлигига амин бўлганманки, ҳатто улар ҳақида бир қатор нарса ёзишни ўзимга эп кўрмаганман. Шунчалик кўп нарсаларга амин бўлганманки, уларнинг фаолиятини эсласам буюк рассом Сальвадор Далининг илҳом манбаи эсимга келаверади. Биласизми, Дали ўзининг ахлатига (нажасига) қараб илҳом олган. Буларнинг ҳам илҳом манбаи иғво ва бўҳтон, аммо ҳайратлари Дали сингари инсониятга хизмат қилмайди. Дарвоқе, Бобомурод билан гаплашиб қолиб, мақоладаги гапларини эслатдим. Ундан азбаройи хафа бўлганимни таъкидлаб, бу гапларига изоҳ сўрадим. Бу иғвонинг айнан ҳақиқатпарвар Бобомуроддан чиққани менга оғир ботганини айтдим. У эса менинг олдимда ўсал бўлиб, таажжубда қолганини аввалига тушунмадим. Кейин билсам унинг бу нарсалардан мутлақо хабари йўқ экан. Мен эса уни бир-иккита мадаминларнинг гапига ишониб, хафа қилиб қўйганимдан уялиб кетдим. У билан узоқ гаплашдик, фикрлашдик. Амин бўлдимки, унинг мухолифатчилик ниқобидаги лўттибозлардан ҳафсаласи пир бўлган. “Ўша мақолани бир ўқий, раддия бераман” деди… Шу ўринда яна бир нарса ёдимга тушдики, мақолани ўқигач, салойчи дўстларимиздан бири Аъзам Турғуновга қўнғироқ қилдим. Чунки бу гуруҳни ичидан билганим учун уларнинг орасида мақоладаги сингари равон ёзадиган, фикрларини қоғозга тушира оладиганлари кам. Гуруҳнинг кекса “ота”си ва “ориф”и икки қатор нарсани қоралагинини билмайман, бошқалари радиода гапиришга уста, холос. Шу боисдан ҳам кўнглимдан ўзбек адабиётида янги тўлқин ясаган, бир пайтлар ёшларнинг идеалига айланган шоирнинг забун ҳоли кечди. Тахаллус ортида яширинган қалам соҳибини тахминладим. Наҳотки, инсон, унинг истеъдоди… майда манфаатлар, иғволар қурбони ўлароқ йўқолиб кетаверса!.. Сайт муҳарририга йўллаётган мактубим орқали айрим лўттибозларнинг (саҳифангиздаги) гапларига ишониб Бобомуродни айблаганим ва кўнглини оғритганим учун узр тилайман. Сизлар эса бундай мақолаларни бундан кейин ҳам берасизми-бермайсизми ўзингиз биласиз, мен ўзимга Сизлар ҳақида хулосамни чиқариб бўлганман”. Бағрикенглик, холислик тугул оддий инсоний фаросати бўлмаган Юсуф ва Сизга ўхшаганларни инсофга чақириб, кулги бўлмоқчи эмасман. Менинг бу хатимдан сўнг нима деб ҳурасизсизлар, менга фарқи йўқ. Ўзларингизни чоҳга қулатувчи бўҳтонларингиз, фаолиятингизга мувафаққият тилаб, Абдураҳмон Ташанов Тошкент
|