Ризобек Четверг, 2025-07-31, 01.16.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 8 » Demokratiya darsi:Даҳшат билан юзма-юз!
    16.35.51
    Demokratiya darsi:Даҳшат билан юзма-юз!
    Бугунги ёшлар Каримов режимининг кирдикорлари нега энди бугунга келиб ёзилмоқда? Мард бўлсангиз нега бу гапларни олдинроқ айтмагансизлар?-каби саволларни ўртага қўймоқдалар. Бу ҳатто яқин тарихимизни билмаслик натижасидир. Ҳали баъзилар Каримов номини айтишга чўчиб умумий мулоҳазалар билан чекланиб юрганда Жаҳонгир Маматов бу режим ҳақида “Қувғин” романини ёзганди…

    1994 йилда ёзилган мана бу таҳлилни эса эринмасдан ўқинг ва хулосани ўзингиз чиқаринг.

    Жаҳонгир МАМАТОВ
    БОШ ҚОНИМИЗ ТОЗАМИ?
    Халкнинг бир кисмини алдаш мумкин, яна бир кисмини доим алдаш мумкин, халкнинг хаммасини вактинча
    алдаш мумкин, лекин бутун халкни хамма вакт алдаш мумкин эмас, деганди Америка президентларидан бири.
    Чунки гарбда мамлакатни идора килишга даъвогар шахсларнинг «етти курпасини» агдариб курадилар.
    Шахснинг халоллиги, ростгуйлиги, диёнатли, иймонли, инсофли, акл-идрокли ва саломат булишига ахамият
    берилади. Америкада сайловлар даврида Кеннеди ёшлигида кимор уйнагани, Буш кандайдир хужжатли
    фильмни хавфсизлик идорасига сотгани, Клинтон гузал бир хонимга кунгил куйгани каби холатлар хам сув
    бетига калкиб чиккан. Чунки Америка халки фермага мудир эмас, мамлакатга рахбар, агар мамлакат вужуд булса
    вужудга бош, агар мамлакат бош булса, бошга кудрат исташади. Шу боис хам Туркияда олий рахбарни Бошкон
    дейишади. Америкаликлар Бошкон сайлашаётганини билишади.

    Шуролар даврида эса шахснинг хужжатлари «тоза» булса бас эди. Хар кандай ифлослик булгаган хужжатни
    жарак-жарак пул бир пастда тозаларди. У пайтда шахснинг партияга садокати, халкка куркмай ёлгон сузлай
    олиш кобилияти устун урин эгалларди. Хуш, бугун нега биз мустакил мамлакатда яшаб Ленин чизиб берган
    йулдан бир кадам хам чика олмаяпмиз? Нега бошконимиз хакида билишни истамаймиз.

    Бошимизда айланадиган кон тоза булса вужудимиз тетик, тафаккуримиз тиник булишини нахотки уйламасак?
    Йук, уйлашга бош коннинг ифлослиги йул бермайди. Кандай килиб ифлос кон бош томирларимизни чирмаб
    олди?

    Макр махоратдир, деган экан биров. Макрнинг миллион кармоги булади. Биридан кочсанг иккинчисига
    тутуласан. Макрдан узок булишнинг йули иккидир. Бири уни билиш, иккинчиси уни йукотиш. Биринчисига эга
    булмай иккинчисига эришиб булмайди. Табиатнинг оддий конуни бу.

    Мен илк дафъа Ислом Каримовга дуч келганимда орзуларим тугён урди. Юракдаги бундай ловуллаган олов,
    куч-гайрат, фидойилик билан партия идораларида кандай ишлаяпти, экан бу зот, деган савол уртади мени.

    Тасаввур килинг, собик шуролар мамлакатида тукнашувлар туфайли куёш чизигидан чиккан бир пайт. Хам
    фикр, хам мушт тукнашувлари. Озодлик ва куллик курашмокда эди. Собик комфирка нима булса-да узини саклаб
    колиш талвасасида. Бунинг эвазига куп нарсадан кочмокка ва куп нарсани емирмокка тайёр. Шундай кезда
    шуролар мамлакати таянган ва ишонган «штаб»лардан бири Узбекистон комфиркасининг биринчи котиби
    Ислом Каримов Каттакургон туманида сайловчилар билан (Узбекистон ССР Олий Советига XII чакирик
    сайловлари бошланган пайтда) учрашмокда. Энди-энди узбек тилини ургана бошлаган «биринчи»нинг
    сузларни купол тарзда бузиб гапириши, кулгили иборалар ишлатиши, олди-кочди гапларлан кутула олмаслиги
    хеч кимнинг гашига тегмас эди. Чунки у ана шу курмаклар аро пишик гуручлар сочаётганди.

    «Качонгача еримиз, Ватанимиз, бойликларимизга нарёгдан келганлар хужайинлик киладилар». Карсаклар.

    «Качонгача узбек тили хур булади. Уз тарихимиз, динимиз, тилимиз, кадриятларимиз качонгача карам (карам
    демокчи- Ж.М.) булади. Биз озод, мустакил булишимиз учун керак булса жонимни бераман». Гулдурос
    карсаклар.

    «Биз факат пахта, тиллолар эвазига дунёда энг бой яшашимиз мумкинлигини мана шу манбардан (минбардан,
    демокчи - Ж.М.) ишонч билан айтаман». Карсаклар.

    «Мен нарёгдан, келинг очик айтай, Московдан куркадиган ерим йук. Сизлар химоя килсаларинг, бас. Нима
    дейсизлар?» Гулдурос карсаклар.

    «Фаргона, Бука, Паркент вокеаларини ким уюштирганини биламан. Очиб ташлаймиз хали. Олдингизда тиз
    чукиб айтаманки, хаммаси жазосини олади». Карсаклар.

    «Сайловлар озод булади. Куппартиявийликка йул очамиз. Коммунистик партия майдондан чикади. Московда
    ухлаб ётган депутатларимизни ишга соламиз». Карсаклар.

    «Пахта иши» билан камалганларни, иншоллох озод киламиз». Карсаклар.

    «Ерни дехконга берамиз, Горбачёв кулини пештахта (пеш демокчи-Ж.М.) килмасин куп. Сиз кулласангиз, биз
    хам кулимизни пештахта киламиз». Гулдурос карсаклар.

    Карсак урганлар ва Каримовни куллаб гапирганлар сафида камина хам бор эди. «Биринчи» бемалол ёлгон
    гапириши, халкни алдаши, бугун айтиб эртага кайтиши мумкин деган фикрдан йирок эдим. Таассуфки, ана шу
    мен йирок булган фикрлар хакикатнинг узгинаси экан. Ха, хакикат олис-олисларда, етганлар бор, етмаганлар
    бор!

    Кунларнинг бирида кушнимиз Тамара опа билан бахслашиб колдим.

    -Каримо;в билан бирга укиганмиз - деди у. –Туполончи бола эди Бахони паст куйган муаллимнинг шури
    курирди. Купинча «Сиёб» колхоз бозоридан ковун угирлаб келишарди. «Узбакларни догда куйиб келдик. «Ха,
    тожик бола», деб кувганди, ковунларининг устидан сакрадим. У хам сакрайман, деб огзи билан копишди.
    Ковунлари юмалаб кетди», деганда бир киз нимадир мунгиллади. Кулидаги пучок билан башарасига уриб,
    онаси-ю отасини бугдойзордан олиб арпазорга солди.

    Ха, энди болаликда нима булмайди,- дея каршилик килдим. Орадан икки йил кечиб «Останкино» ойнаижахони
    «Халк сайлаганлар» туркумидан Ислом Каримов хакида фильм намойиш килди.

    «Болаликдан баландга сакрашни яхши курардим» деди «халк суйган» бошкон. Куз олдимга конталаш булган
    ковунчи бобо келди.

    Тошкентда гап таркалди: «Каримов Олий кенгаш раисини тепа-тепа хонасидан кувибди. Унинг бакириб
    кочганини атрофдагилар томоша килишибди. «Булмаган гап деб уйладим. Огизга келганини
    гапираверишарканда!», деган фикр утди кунглимдан.

    Хастахонада эдим. Хамкасбим, таникли журналист дустим кириб келди. Ранг-руйида кон йук.

    - Мени топди, - деди у.

    Дарров англадим. Президент тепган. Чунки дустим Ислом Каримовга ёрдамчи эди.

    Айтинг, нима килай? Истеъфо ёзайми, кетайми? - деди у.

    Нима булди узи? - сурадим киноя билан.

    Жигаристонга бориб кишлокни тупрок босиб колишини ургандим. Мутахассислар бир неча марта юкорига хат
    ёзиб хавфдан огох этишган экан. Агар олди олинса шунча одам улиб кетмасди. Президентга кириб «Жиноятчи
    шу ерда экан, сиздан хатни яширишган» деганимни биламан. «Жахонгирни душман дер эдим, сен етти марта
    зиёд душман экансан! Онангни…» деб сукиб тепа кетди. Айтинг нима килай?

    Чидаб юраверинг, - деб пичинг килдим.

    Узим хам…

    Кейин бу вокеани у хамкасбларимизга куп гапириб юрди, самимият билан. Мен эса ковунчига ачинган
    кизалокни уйлардим.

    Бир куни сайловдаги ишончли вакилим Хафиз ака Азизов туйга айтди. Алохида уйда Каримовнинг акаси -
    Ибод ака ва оксоколлар утиришган экан.

    - Ибод Ганиевич ён кушнимиз буладилар, - дея таништирди багри дарё, бировга ёмонлик истамайдиган инсон
    Хафиз ака, -

    - Бизни⩧г болаларнинг тогасига угил буладилар.

    Хафиз ака ташкарига чикди. Биз анча сухбатлашдик. Ибод ака очилмади. Укаси хакида суз айтмади. Якинда туй
    килгани, туйга Самарканд вилоят хокими Пулат Абдурахмонов келганини тожик тилида кистириб утди. У узр
    истаб чикиб кетгач, дустлари игво бошлашди. Балки мени тожик тилини тушунмайди деб уйлашдими ёки
    сессияда Каримовга карши гапирганим учун атайлаб сурпани очишдими, харкалай тушунолмадим.

    Акасининг туйига келмади. Шундан огринган бу, - деди оксоколлардан бири.

    Йуге, Исломни билмайдимики, хафа булсин, - деди бошка бир оксокол.

    Нариги акаси улганда соат туртгача тобутни кутаришмади. Бир вакти келди-ю, «комиссия бор» деб оркасига
    кайтди. Ушанда хафа булмаган, энди ранжийдими?

    Ишкилиб охири бахайр булсин. Кургур отасини хам зор какшатган.

    Отасида хам бор эди-да…

    Хе, отанг гадой булса турва ушла, дейишган. Уйда отамиз утирганда томга чикармидик? У отасини хам, онаси
    Санобар холани хам хурлади. Охири уйдан кувиб кутилишди шурликлар…

    Бу гапларга ишонмасамда вужудимда титрок бошланди. Титрок саволларга айланди, Нахотги, она
    Узбекистоннинг пешонасига шундай бир угил битган булса? Узбекистон охирати Абдугани ота ва Санобар
    аяларнинг такдирига ухшамасмикан?!

    У шурлик юртим, шунчалар азият чекканинг етмасмиди?

    Лаънат шайтонга, деб саволларни кувдим. Кейин бу гапларни бот-бот суриштирдим. Хатто камокдаги укаси
    Арслон озодликка чикиб Тошкентга келганида Каримов кабул килмагач, бу гапларни ошкор килганини
    айтишганда хам «деди-деди» деб уйладим. Аммо, хакикат улмайди. Барибир узини курсатади. Каримовнинг энг
    якин кариндошлари хам буни тасдиклашди. Улар хам унга ишонмас эдилар. Юртга ачинишарди.

    Мен эса кузатаман. «Халк сузи» ёзади: «Узбекистоннинг бошига бахт куши кунди… Подшох Аллохнинг ердаги
    сояси… Ислом Каримов мехрибон отамиз… Лутфхоним ая оламдан утганда кабристонга кадар тобутни кутариб
    борди». Куз олдимга Чорраха махалласи, Ислом Каримовни интик кутган кариндошлар. Бели боглик
    акаларнинг унинг ортидан мунгайиб караб колиши, суппайган тобут келаверади.

    * * *

    Умуман подшох кандай булиши хакида маълум бир йурик борми? Албатта йук. Агар «колип» доирасида иш
    курадиган киши учун зарурат тугилса роботдан яхшиси борми? Демак, подшох, яъни бугунги суз билан
    Президент сизу бизнинг орамиздан чиккан киши. Табиийки, унинг узига хос нукслари, кусурлари,
    камчиликлари булади. Лекин унинг яхши томонлари заррадек куриниб, манфий жихатлари буртиб турса, бу сиз ва бизнинг хам шуримиз, хам хатоимиз, хам жазоимиз.

    Инсонларга рахнамо булишим ун икки фазилатга эгалигим туфайлидир, деб ёзганди буюк бобокалонимиз Амур Темур. Гарчи тарих, давр оркага эмас, олдинга айланган булса-да, жуда катта истихола билан мукоясо килиш…
    Ислом Каримов номини улуг бобомиз номлари билан ёнма-ён ёзишни гунох деб хисоблайман, лекин
    таассуфки, «Халк сузи»(Анвар Журабоев мухаррир булган даврда) безбетлик ила Ислом Каримовни
    сохибкиронга тенглаштирди. Бор йуги 2-3 сони чиккан «Ипак йули» газети эса аввал Ислом Каримовнинг, сунг
    эса Амур Темур номини келтирди. Тарихга, миллатга, уз-узига бундай хакорат хар кадамда «гуллаб ётарди».

    Шу боис Жахонгир Курагоннинг ун икки коидаларига назар солайлик-чи, кайси бири Ислом Каримовда
    мужассам экан?!

    Амир Темур: «Биринчи. Мен сифатларимнинг аввали деб бегаразликни тушундим…»

    Юзлаб ва хатто минглаб мисоллардан факат биттасини келтираман. Еттинчи сессияда(1991 йил кузида)
    талабчан депутатлардан бир гурухи Ислом Каримовнинг камчиликларини бетига айтишди. У кулини куксига
    куйиб «Хаммаси тугри, тан оламан, имкон беринглар тузатаман» деб онт ичди. Вахоланки, ундан касам ичиш
    талаб килинмаганди.

    Хуш, орадан йил хам кечмай нима юз берди? Уша еттинчи сессияда сузга чиккан депутатларни «халк
    вакилликдан олабошлади». Сайлов жойларига санокли одамлар келиб, когозда бутун халк «овоз берди». Кувгин устига кувгин бошланди. Гараз илони чакмаган жой колмади. Еттинчи сессия кахрамонлари Хамза Эшназаров, Ринат Бурхонов, Алижон Кучкоров, Отажон Полвонов, Ойгул Маматова, Тойиба Тулаганова, Бахтиёр Кодиров ва бошкалар Олий Кенгашдаги ишларидан четлатилдилар. Кимдир бушатилди, кимдир кискартиришга тушди, кимдир кувилди. Халк депутатлари Мурод Жураев, Иномжон Турсунов, Шоврух Рузимуродов, Насруллох Саид, Имом Файзи, Отажон Полвоновларнинг кисмати нима булди? Улар миллатнинг гули эдилар. Каримов «киличи» бу гулларни кесиб ташлади.

    Ажойиб каламкаш, драматург Иномжон Турсунов Каримовдан булак фикрлагани учун хибсга олинди. Мурод
    Жураев хам жиноятчи деб топилди ва хоказо.

    Гараз асосий фазилатга айланди. Хар кун, хар соатда кимдир гараз йулида курбон булди.

    Амир Темур: «Иккинчи. Мен хар доим Исломга катъий риоя килардим».

    Ислом Каримов доим Исломга куллук килади. Сузда. Каломни «Иншоллох»дан бошлаб «иншоллох» билан
    тугатади. Кулини калламуллохга куйиб касам ичгани хали ёдимизда. Аммо Холландияга борганда «Бизда Ислом хавфи бор, шу боис каттиккулман» деган хам у. Мисрга бориб эса Ал-ахзар дорилфуниниг илохиёт борасидаги юксак хизмат учун бериладиган унвонни олиб кайтган хам бизнинг Бошконимиз. Тожикистонда озодлик истаганлардан куркиб дунёга жар солди: «Исломпарастлар, динпарастлар одамларнинг бошини кесишмокда».
    Маккага бориб кайтганда эса катта мажлисларда «Мен худонинг уйига бориб келдим, хожиман, билиб
    куйинглар» деди. Бир тарафда халкни Курбон хайити билан табриклаб, иккинчи тарафда мадрасалар,
    мачитлардан одамларни кувишга амр берди. Мусулмонман, деган зот учун бу дунё зулматга айланди. Дин
    арбоблари катагонга учрадилар. Эътикод, иймон, ишонч, диёнатни асраган, авайлаган кишилар хавфли шайтон, тилёгламачилик, алдов, касдбозлик, манфаатпарастлик, рушватхурлик куллари эса рахмон булиб куриндилар.

    Амир Темур: «Учинчи. Мен камбагалларга куп хайру эхсон килдим, ва муаммони диккат билан
    текширдим, ва уни мумкин кадар тугри хал килишга бутун жахдимни сарфладим».

    Ислом Каримов улуг Жахонгирга содик йул тутишни истади. Муаллимларга текин уй-жой бериш, ёдгиз
    карияларга имтиёзлар, уруш ногиронларига машиналар таркатиш каби фармонларни эсланг. Ойлаб, йиллаб бу
    «доно» фармонлар таргиб килинди. Амалда эса муаллимлар текин уй-жой олишгани учун узгалардан етти марта куп ижара пули тулашга гирифтор килиндилар. Ёлгиз кариялар… Миллат ичида ёлгиз кария йук эди. Улар фарзандлари билан яшардилар. Бу фармон узга миллат вакиллари химояси учун яратилганди. Уруш
    ногиронларининг машина олиш уч ун миллионлари топилмади. Дарвоке, камбагалларга «ер берилди».
    Аввалдан курилиш материаллари жамгарилмагани учун бу борада кимматчилик юз берди, тахчиллик
    бошланди. Бу эл-улусга аён хакикат…

    Бугун факат ходисаларни эслашнинг узи кишини вахимага солади. Паркентда улдирилган йигитлар рухи хамон осмонимизда чинкирмокда. Фаргонада шахидлар хакорат килиндилар. Андижонда май кунлари хибсхоналарда йигитлар кийнокка солиндилар. Наманганда аскарлар тинч ахолини киргин-барот этдилар. Диндорларга котил тамгаси босилди. Самарканда митинга чиккан йигитлар саваландилар, камокка олиндилар. Кашкадарёда тахкир бош тутди. Тошкент талабалар шахарчасида адолат истаганлар отилдилар… Факат санаш учун соатлар керак.
    Соатнинг хам юраги булганда портларди… Можароларни «хал килишда» «кассоб»ликни ерига етказган Темур
    Алимов, Гулом Алиев, Буритош Мустафоев, Зокир Алматов, Алишер Мардиев, Исмоил Журабеков, Мавлон
    Умрзоков ва бошка «миллий кахрамон»ларнинг боши вакти-вакти билан силаб турилди. Бу Бошконнинг содик
    «лашкарбоши»ларига мухаббати рамзи эди. Кундага куйиш учун силанган бошлар.

    Амур Темур: «Туртинчи. Халойикка рахм килдим, барчага нафъ еткурдим. Бунда бировга нохак озор етказмадим ва мендан ёрдам сураб келганларнинг кукраги итармадим…»

    Рахм-шафкат… Не не оналар угиллари Каримовга мухолиф булгани учун изтиробга чуктирилди. Не не болалар
    отаси мухолифатда булгани учун етим колдилар. Улган оналаримиз, тирик булиб рухан улган оталаримиз…
    Кариндош-уругларимизда не айиб деганлар канча?! Биргина таникли ва истъедодли журналист Ахмаджон
    Мухторовниг Каримовга шавкат сураб ёзган ундан зиёд хатидан хабардорман. «Хали бу кам, унинг онасини…»
    дея хакорат килганини хам купчилик билади. Авазхон Мухторовнинг 90 ёшли онаси унга эмас, арзини нега
    Клинтонга ёзди?

    Жиззах вилоятидан келган оксоколлар хокимнинг гаройиб киликларидан нолишди. «Бу курумсок чолларни
    фелетон килиш зарур» деди Президент. Шароф Убайдуллаевнинг «Узбекистон овоз»ида босилган «Автобус
    хокимияти» «асари» шу зайл дунёга келди. Фельетонларнинг саноги бормикан?

    Рахм-шавкат… «Бирлик» халк харакатининг йулбошчилари Абдурахим Пулатов, Шухрат Исматуллаевнинг
    «бошини туртта килиб куйиш», «Эрк» бош котиби Самад Муроднинг ковургаларини синдириш, журналист
    Анвар Усмоновнинг «уйини ёкиб юбориш», инсон хукуклари химоячиси Михаил Ардзиновнинг «квартирасига
    портлагич ташлаш», муфти Мухаммад Содик Мухаммад Юсуфнинг «ховлисини портлатиб юбориш» каби
    топшириклар каердан чикди?

    «Равил, кария Кудратни инфарктгача олиб бор, билдингми?»

    «Равил, ана у данакчи куконлик Юсуфни эмаклат, хамма курсин!»

    «Равил,…»

    Хар куни котибият бошлиги Равил Абдукодиров хонасидаги аппаратдан Президентнинг газабли
    топшириклари, яъни рахм-шавкати «тараларди». Хеч вакт утмай у бот-бот ижросини суриштирарди.

    Амир Темур: «Бешинчи. Исломга таалукди ишларни мен хар доим кундалик ва дунёвий ишлардан устун куйиб келдим…»

    Каримов хам исломга таалукли ишлар билан доим шугулланди. Мачит ва мадрасаларга катновчилар кузатув,
    таъкиб остига олиндилар. Оддий хатми Куръон мажлисидан Маккаи Мухаррамадаги йигинчиларгача айгокчи
    куйилди. Диндорлар Тожикистонда нохак камалган биродарларини ёклаб етти сузли шошилинчнома
    юборишса, Ислом Каримов уч ой матбуотни, ойнаижахонни уларга карши «сайратди». Мабодо Маккаи
    Мухаррамадаги йигинларда унга карши бир суз айтилса борми… маслахатчиси Бахтиёр Назаров вазифасилан
    жудо булар, хофиз Шерали Жураевнинг «овози учарди».

    Айникса, диний идоранинг молиявий ахволи унга тинчлик бермасди. Дахшатли империя даврида, атеизм
    «гуллаган» пайтда хам хукук тартибот ходимлари бу мукаддас идорага бостириб киришмаган. Лекин Каримов у ердаги хар когозни узи кургиси ва ундан душман бармоклари изини топгиси келарди. Бош прокурор Бури
    Мустафоев эса бу ерда жиноятчилик илдиз отгани хакида матбуотга жар солди. Лекин йиллар кечиб бирор
    жиноятчи топилмайди! Демак, у Аллох йулида содиклик курсатганларни узига буйсундириш учун куркув,
    тахлика оловини сочарди.

    Вакти-вакти билан мадрасалар, мачитлардан хайри-эхсон хисобига келган аудио ва видео аппаратларни тортиб
    оларди. Уларнинг «тили»дан хадиксирарди.

    Саудия Арабистондан келган диндор мачитлардан бирида ваъз айтиб, бу ердаги халк огир кун кечираётганини
    таъкидлагани боис 24 соат ичида мазкур мамлакатдан келган барча мехмонларни кувиб чикарди. Хатто
    уларнинг элчихоналари ёпиб куйилди.

    Диний идораларга узига содик кишиларни «сайлаб» куйиш хам унинг доимий ишларидан бири эди.

    Амир Темур: «Олтинчи. Барча сузларимда доимо хакикатгуйликка риоя килдим».

    Ислом Каримовнинг хакикатгуйлиги у тахтга келган илк кунданок бошланди… «Матбуот эркин булади»деб
    бот-бот айтди. Оммавий ахборот васиталари хакидаги конунинг «Узбекистонда цензура бекор килинади»деган
    бош жумласини рукач килди. Амалда хар бир газет «боши»га турт-бештадан сокчи куйди. Юрагидаги гапини
    ёзган каламкашларни озодлик, мустакиллик душмани деб эълон килди. «Эрк», «Бирлик»нинг газеталари такибга учради.

    Катта минбардан туриб, Узбекистон гуллайди, деди. Амалда хазон булди бу юрт. «Пулингизни омонат
    кассасига куйинг, булмаса куйиб коласиз»деди. Халк хафталаб омонат кассалари эшигида саргайди. Пул
    куйганлар хони-мони куйган кишиларга айландилар. Миллионлар тийинга айланиб колди.

    «Тошкент талабалар шахарчасидаги вокеаларда «Эрк» ва «Бирлик»нинг кули йук» деди халкка. Сунг конли
    вокеалар «Эрк» ва «Бирлик»нинг буйнига агдарилди, уларнинг устидан иш кузгатилди.

    Шароф Рашидов масаласида энг олий хакикатни мен айтаман, деб минбарга кутарилди. Бирок Шароф
    Рашидовни коралаш, гурбагур килиш хакидаги хужжатларда узининг имзоси хам борлигини унутди.

    Узбекистон уз миллий армиясини саклашга кудрати етмайди, деди. Аммо Урусиянинг юз минглаб аскарлари
    Узбекистонда туриши учун хазинанинг огзини очди.

    Мамлакатда хамма уз она тилида сузлайди, узбек тили давлат тили, деб такрорлади. Узи эса узбек тилидаги
    хужжатларни четга суриб, рус тилидагиларни укиш одатини тарк этмади.

    Паркент вокеалари, Фаргона фожеаси муносабати билан тузилган комиссиялар хакикатни
    ойдинлаштирганларида Ислом Каримов бу хужжатларни галадоннинг «мулки»га айлантирди.

    Хакикатгуйларни катагон килдирди, алдов усталарини атрофига жамлади. Ёлгон, ёлгон ва ёлгон сиёсий куроли булди.

    Амир Темур: «Еттинчи. Мен хар кимга ваъда берсам, унга вафо килдим»

    Ислом Каримовнинг ваъдалари чексиз, «Узбекистонни олти ойда жаннатга айлантираман» деб ваъда берди.
    Олти ойдан сунг халк жаханнамга рубару келди.

    «Узбекистонда куп партиявийлик шароитини яратаман» деди. «Эрк» демократик партияси тошбурон килинди.
    Озод дехконлар, «Бирлик» ва бошка куплаб партияларни тулгогида бугди.

    «Узбекистонда хурфикрлилик йулини очаман» деди. Аммо бир фикрлилик, факат Ислом Каримовни макташ
    йули очилди. Фикри борларнинг боши ёрилди.

    «Туркистон» халк харакатидан Бахром Гойиб, «Бирлик»дан Пулат Охунов, Шоврук Рузимуродов, «Эрк»дан
    Насрулло Саид, Каримовни «Каримов» килган Шукрулло Мирсаидов, Узбекистонда биринчи булиб
    компартиянинг бошлангич ташкилотини таркатиб юборган Самандар Куконов бошига кулфатлар солинди.
    Улар тухмат, бухтон билан кораландилар.

    «Узбекистонда кишлокда яшовчиларни бадавлат киламан» деди. Кишлокда яшовчилар бир бурда нонга зор
    булдилар.

    «Болалар пахта далаларига олиб чикилмайди» деди. Мактаблар ёпилди, Олий укув даргохлари бутун куз
    давомида фаолиятдан тухтади. Кахратон кунларда хам болалар оч-ночор пахтазорда ишлатилди.

    «Узбекистонда демократия урнатилади» деди. Аммо якка хокимлик, зуравонлик урнатилди. «Туркия йулидан
    борамиз» деди. Ой утмай Хитой, Корея йулига утилди. Русияни, Елсинни аёвсиз коралади. Амалда Русиянинг,
    Елсиннинг этагидан ажралмади.

    Хали Узбекистонда бирор киши Ислом Каримов фалон ваъдасининг устидан чикди, деб атолмайди. Хатто
    унинг атрофида гирдикапалак булганлар хам.

    Амир Темур: «Саккизинчи. Доимо узимни Аллохнинг ердаги мулкининг посбони деб билдим»

    Ислом Каримов узини Аллохнинг ердаги мулки сохиби деб билди. Истаса, юрт тиллоларини Швецарияга,
    Англия, Фарангистонга олиб бориб куйди. Истаса узбек тиллоларидан ясалган буюмларни, тилло симли
    тунларни дунё мамлакатлари буйлаб сочиб юборди.

    Мухолифатдагиларнинг шахсий уйларини тортиб олди.

    Хатто одамларни хам шахсий мулким, деб билди. Узбекистонда катагон килингач, бош олиб чикиб кетганларни тутиб келтира бошлади. Истаса урди, истаса улдирди.

    «Москвада яшаётган мухолифатчилар калтаклатди. «Эрк» фаоли Мирзо Урунов кабилар улдирилди. Шоира ва
    сиёсатчи Васила Иноятова, «Эрк» газетаси бош мухаррири Иброхим Хаккул, уринбосари Назар Эшонкул каби
    олим-ёзувчиларни суд килдирди.

    Унинг зулмидан Ватандан кетиб колиш анъанаси булмаган юртда Ватансизлик окими бошланди. Абдурахим
    Пулат, Салой Мадаминов, Абдуманноб Пулат, Пулат Охун, Ёдгор Обид, Анвар Усмон, Номоз Нормумин,
    Хазраткул Худойбердиев ва бошкалар хорижга кетдилар.

    Эллик йил хорижда яшаб, умрининг сунги палласида Ватанни зиёрат килишга отланган, умр буйи Туркистон
    озодлиги учун курашган етук тарихчи Боймирза Хайит келиши биланок Узбекистондан кувиб чикарилди.
    Озодлик йулида умрини аямаган Вали Каюмхон юртига келолмай хорижда казо килди.

    Бутун тарихимиз кузгуси археологик казилма бойликлари Россияда колди. Пахта арзон нархларда ташиб
    кетилди. Куролли кучларга тегишли барча техника Россия хисобига утказилди.

    Угрилик, порахурлик авж олди. Президент тайинлаган хокимлар халкни аёвсиз таладилар. Самаркандда Пулат
    Абдурахмонов, Термезда Хаким Бердиев, Бухорода Дамир Ёдгоров, Хоразмда Маркс Жуманиёзов, Тошкентда
    Адхам Фозилбеков, Мирзо Улугбек туманида Шавкат Мирзиёев ва бошка унлаб хоким ва хокимчалар унинг
    поспонлигида зугмни курол килиб халк бошини янчдилар. У жаллодларни тез-тез янгилаб турди.

    Амир Темур: «Туккизинчи: Нопок ишлардан бутун вужудим билан узимни тийдим».

    Ислом Каримовнинг энг севган машгулоти атрофидаги одамларни бир-бирига душман килиб куйишдир.
    Вактининг куп кисмини игво, «деди-дедига» сарфлайди. Шу боис маслахатчиси Мавлон Умурзоков бошка
    маслахатчиси Темур Алимов устидан хужжат тупласа, Темур Алимов Мавлон Умурзоков ортидан айгокчи
    куйдирди. Нихоя камокда «ёзилди». Президент маслахатчиси Шахобиддин Зиёмов, Ташки ишлар вазирлари
    Шахло Махмудова, Убай Абдуразоков, Содик Сафоев (каранг-а, канча тез алмашган), давлат котиби Рахим
    Ражабов, Вазирлар махкамаси раиси муовинилари Эркин Самандаров, Пулат Нумонов, Алихон Отажонов ва
    бошкалар ана шу уйинда уйнаб, шу уйиннинг гирдобига тушиб кетдилар.

    Ислом Каримов нопок йуллар билан одамларни бадном килишнинг хам устаси эди. Журналист Шароф
    Убайдуллаевга шахсан топширик ва хужжатлар бериб Ш.Мирсаидов, унинг рафикаси, сунг Р.Нишонов,
    В.Камолов хакида фельетонлар ёздирди. Кейин Ш.Убайдуллаевнинг узини хам ишдан кувиб юборди.

    Президентнинг бундай йулга ошуфталигини сезганлар у хакда мадхияномалар ёза бошладилар. Анвар Журабоев «Арбобнинг кашф этилиши» «асарини» ёзиб «Халк сузи»га мухаррир булди, Мурод Мухаммад Дуст «Туркиядан Туркияга» мадхияномасини битиб матбуот котиби, Шавкат Яхёев «Узбекистон президентини жахон тан олди» деган «достони»ни ёзиб Телерадиокомпанияга раис, Одил Ёкубов «Хаво йулида бир соат» «асари»ни багишлаб Атамалар кумитаси раиси, Жамол Камол «Мустакиллик бойлиги» туркум маколаларини эълон этиб Ёзувчилар союзи раиси, Омон Матчон телеэкран мадхияларини укиб Халк шоири унвонини олдилар. Бу анъанага айланди. Бугун карвоннинг на боши на охири, на туяси на куппаги бор.

    Хар бир йигин, вокеа олдидан унлаб кишиларни мансаб, унвонлар билан тинчитиб туриш хам Каримовнинг
    севган ишларидан.

    Унинг халк орасида латифага айланган сукишлари хам куп нарсалардан дарак беради. Атрофидаги рахбарларни
    «онангни…» деб хакоратлаши, тепиши, тахкирлаши на козонда ва на чумичда туради.

    Нопоклик кун сайин, соат сайин ёйилиб боряпти. Бу хасталик – давоси йук хасталикка дучор булганлар,
    булаётганларнинг саногига биров етса етарди, лекин купчилик етмасди…

    Амир Темур: «Унинчи: Мен иймон билан кудрат бир онадан тугилган деб ишонганман».

    Ислом Каримов иймонни эмас кучни яхши тушунади. У кудратни мухофаза ва хужум деб билади. Минглаб
    чиниккан йигитлардан узига курикчи танлади. Хатто Олий Кенгаш мажлисларига депутатларни тинтувдан сунг киргизди. Унинг хузурига белгиланган 5-10 кишидан хеч ким киролмайди. Халк билан учрашмай, куришмай куйди.

    Узи ишлаган ва яшаган биноларни темир панжаралар билан ураб олди. Лазер нурлари билан курикхона яратди.
    Хавфсизлик кумитасидан телефонларга кулок тутиш бошкармасини узига олди. Ички ишлари, Прокуратура,
    Хавфсизлик кумитаси штатларини икки-уч баравар оширди. У ерда ишлаётганларнинг маошларини энг юкори
    килиб белгилади. Уларга хамма имтиёзларни берди. Укитувчи, шифокор каби касб сохибларига сарик чака
    «инъом этди».

    Тупланган одамларни таркатиш, дуппослаш, мухолифатни тор-мор этиш буйича баталонлар тузилди. Уларга
    афгон уруши катнашчилари ва гайридинлар жамланди. Не-не ёстикларни куритди бу куч? Абдували Мирзодан
    Абдулла Утаевга ва бутун йуколганларга кадар.

    Чет мамлакатдаги ишбилармонларни сотиб олиб, улар оркали уша мамлакатларга ташриф хозирлади. Окибатда уз туристик сафарларини кудрат деб курсатди.

    Узбекистон бугзигача карзга ботди. Хатто Туркманистондан 25 миллиард сум карз олишгача етди. Буни халкдан яширди. БМТга борганда «Останкино» оркали чикиш килиб «Биз карзи йук давлатмиз» деди. Вахоланки, факат Россиядан Узбекистоннинг карзлари трилионга етиб колганди.

    Ислом Каримовнинг бундай «кудрати» юртни огир кунларга бошлади. Вактида миллий пул киритилмади. У
    ягона рубл зонасига имзо чекди. У ердан хайдалгандан кейин хам Узбекистоннинг пулини чикаришни оркага
    сурди. Иктисод емирилди, у эса «кудратини» тутиш билан овора. Этик тор келгач, пул чикаришга карор берди.

    Амир Темур: «Ун биринчи: Мен доимо саййидларга эхтиром билан карардим, уламо ва шайхларни эъзозлардим».

    Саййидлар, Пайгамбар авлодлари, хакни хак дегувчилар… Уларнинг бошида кай булутлар айлангани,
    айланаётганини бутун дунё куриб турибди.

    Уламоларга келсак… У уламоларни эъзозларди. Агар шоир Шукрулло уни чупиллатиб упиб турса, адиб Саид
    Ахмад мактаса, Хамид Гулом, Мирмухсинлар доимгидек мадхия укисалар, Одил Ёкубов, Пиримкул Кодиров,
    Уткир Хошимов окловчилик килсалар эъзозларди. Усмон Азим, Эркин Вохид, Абдулла Ориф, Мухаммад Али,
    Азим Суюн лаганбардорлик эвазига у кишининг эъзозларида. Ахмадали Аскаров, Пулат Хабибуллаев, Эркин
    Шайхов, Эркин Хужаев каби олимлар хам эъзоз куршовигв кирдилар. Сабабнинг хам сабаби бор.

    Олим Каримов, Отаназар Орипов, Файзулла Исхоков, Мирзаали Мухаммаджонов, Ёдгор Обид, Алибой
    Йуляхшиев кабилар эса подшохнинг тафтидан бенасиб колдилар. Бунинг устига Отаназар Орипов, Дадахон
    Хасан, Олим Каримов сингарилар камокка солиндилар. Ёдгор Обид сургунда яшамокда.

    Ислом Каримов уламолар – фозилу фуззаллоларни факат мадхиягуйлар деб билади. Улар унинг
    «Узбекистоннинг уз тараккиёт ва истиклол йули» китобини ёзиб бердилар. Сунг узлари мажлислар, илмий
    конференциялар утказиб, уни мактадилар, кукларга кутардилар. Аммо халк ахволидан суз очмадилар.

    Уламоларнинг «кашфиёт»лари шу даражага бориб етди-ки, Узбекистонда яшаётган юз ёшдан зиёд умр
    курганлар номидан Президентга узок умр тилаб мурожаат битдилар. Исми-шарифини ёзолмаган, остонадан
    ташкарига чиколмаган кашкадарёлик, бухоролик, сурхондарёлик, коракалпогистонлик онахонлар, боболарнинг устидан кулдилар.

    Узбекистон фани, адабиёти, санъати эса оркага кетди. Ислом Каримов замонида дунёга татигулик кандай асар
    ёки янгилик яратилди? Факат Наманганда нефт казишдаги катта фалокатни улкан янгилик деб жар солдилар,
    мукофотлар олдилар. Катта бойлик эса 60 кун ёнди. Уни тухтатиб булмади. Олов узи тингачгина, «Олов
    буйсундирилди» деб хитоб килинди. Кашфиёт шу кадар эди. Аммо Каримов академик булмаган академия
    колмади. Брежнев тирик булганда балки унга хасад киларди.

    Фарход Рузиев каби олимчалар эса «Ислом Каримов дунёда янгича йул яратди. Уни Нобель мукофотига такдим
    килиш керак» дейишгача бориб етди. На илож, эъзозни куллик калтаги деб тушунганлар хато килишмади. Агар шундай тушинишмаса, эъзоз калтаги уларни синдириб ташларди.

    Амир Темур: «Ун иккинчи: Мен узимнинг икромиятим ва рахмдиллигим туфайли кишиларнинг энг паст табакаларининг хам, хаттто бошпанасиз гадоларнинг хам рахматига сазовор булдим».

    Ислом Каримов рахмат олишнинг бошка йулларини яратди. Боласига «Ислом» деб, унинг исмини берганлар
    гиламли, уйли, болалари эса кугирчокли булдишди. Хатто тили чикмаган болакайларга фахрий ёрлик ва
    Президентниг мактуби топширилди. Рахматлар ёгилди унга.

    Гадолар шу кадар купайиб кетдиларки, жой талаш жанжали билан овора булиб Ислом Каримовни макташни
    хам унутдилар.

    Бирок, газеталар, радио, ойнаижахон уларнинг уринларини тулдириб турди. Рахм-шавкат хакида афсоналар
    тукилди, кушиклар айтилди, аммо биров уни курмади…

    Бизнинг нихоятда киска таккосамиз будур! Уммондан катра. Бугун дахшатли уммоннинг барча кулфатларини
    санашнинг узи азобдир. Факат, унинг катрасида шу кадар жиноятлар, кабихликлар яширин. Шу боис хам
    Каримов номи айтилганда улуг сохибкирон номларини ёнмакён келтириш бобомиз рухига хакоратдир.

    АЛ-КИССА: Мен гунохим учун бобо-калоним рухлари каршисида тиз чукиб авф сурайман: Нетайки, бобо, бу
    авомга англатмок-нинг узга йулини топмадим.

    (1994 йил)

    Manba: “O’zligim”

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz