Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 01.31.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 10 » Кўнгил анжумани
    13.43.50
    Кўнгил анжумани
    Атрофдагилар сиз ҳақингизда, сиздаги бор ё йўқ ҳислат,деймизми ё камчилик ёҳуд қусур,деймизми кўп гапира бошласа айримларимиз ғоят ташвишга тушиб қоламиз.Менимча бундан фожеа ясаб,қайғурмасликни тавсия этган бўлардим.
    Шундай кезларда нима қилиш керак,деб сўрайсизда.Кўнглингиз билан анжуман қуринг.

    Кўнгил анжуман қурди юракка қулоқ тутди,
    Жуфт бўлиб ҳар иккиси жимгина ҳаёл этди.
    Унсиз саволлар бериб ўйга толади юрак,
    Кўнгил сўрмоқ бўлади қандайин яшаш керак?

    Тош отилди сен томон ўйлагинчи нимага,
    Демак боғинг тўлибди,ширин-шакар мевага.
    Кўнгилда гул унибди,эрта чаман бўлади,
    Ғунчани узмоқ бўлиб,бугун ошиқ келади.

    Шундай экан беҳуда кўп куюнма эй, инсон!
    Мевасиз дарахт қара тошларга бўлмас нишон.
    Кўнгилла анжуман қил,юрагингга қулоқ сол,
    У нимани буюрди қилдинг шу тўғри ишон!

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz