Гулбаҳор Тўраевага нисбатан конституцион тизимга тажовуз дохил бир қатор айбловлар илгари сурилганди. Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, инсон ҳуқуқлари фаоли Гулбаҳор Тўраева шартли равишда озод қилинган. Андижон вилоят маҳкамаси Гулбаҳор Тўраеванинг аппеляцион аризасини кўриб чиқиб, дастлаб белгиланган олти йиллик қамоқ жазосини уч йиллик шартли жазога ўзгартирган. Гулбаҳор Тўраева шу заҳотиёқ маҳакама залидан озодликка чиқарилган. 40 ёшли Гулбаҳор Тўраева шу йил январь ойида ирғиз-ўзбек чегарасида ноқонунуий адабиётларни олиб ўтишда айблар билан ҳибсга олинганди. Гулбаҳор Тўраева икки йил илгари Андижон ҳодисаларидан сўнг ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида хориж оммавий ахборот воситаларига берган интервьюлари билан танилганди. Оврўпо Иттифоқи май ойида Ўзбекистонга нисбатан жазо чорларини узайтириш масаласини кўриб чиққан вақти Гулбаҳор Тўраеванинг озид этилишига даъват қилганди. Манба:Би-Би-Си.
|