Ризобек Четверг, 2024-11-14, 21.02.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 6
    Гостей: 6
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 13 » Жиноятчининг ҳамкори ҳам жиноятчи бўлади
    17.45.35
    Жиноятчининг ҳамкори ҳам жиноятчи бўлади
    ЖАҲОНГИР МАМАТОВ, Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси
    Менга мактуб ёзган ўқувчилардан бири, сайлов ҳам яқинлашиб қолди, шундай пайтда ҳар қандай кучлар имкониятни қўлга киритиш учун ҳукумат билан ҳамкорлик йўлларини қидирадилар, бу борадаги фикрингизни билмоқчи эдим деб ёзган. Унга мухтасар жавоб қилмоқчиман.

    Ҳар ким ўзига масъул. Менинг бу борадаги фикрим ҳамма вақт бир хил бўлган ва бугун ҳам ўзгарган эмас. Каримов режими жиноят режимидир ва шунинг учун ҳам доим бу режим билан ҳамкорлик қилиш мумкин эмас деб очиқ айтганман. Бу қарорга 1992 йилда бу ҳукумат таркибидан ошкора истеъфо берганимда келганман. Ўшанда эълон қилинган истеъфономамда қуйидагилар ёзилган эди׃

    “Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида рўй берган фожеа юртимизда ошкоралик, ростсўзлик йўқлиги, инсон ҳуқуқларини топташ ҳали бери барҳам топмаслигини исботлади. Мен раҳбар бўлган жумҳурият телевидениесидан кўрсатувлар олиб қўйилди. “Муносабат” рукни билан ҳозирланган махсус кўрсатув экранга чиқарилмади. Ошкоралик учун кураш йўллари бекитиб ташланди. Мени истеъфо беришга ундаган сабаблар қуйидагилардир:

    1. Ҳар қанча уринмайлик, Талабалар шаҳарчасидаги воқеалар ҳақида ошкора фикр билдирилишига йўл берилмагани;

    2. Паркент воқеалари юзасидан тузилган комиссиянинг хулосаси сир сақлангани каби Талабалар шаҳарчасидаги фожеа юзасидан ҳам ўша услуб қўлланилаётгани;

    3. Яна яккаҳокимлик, диктатура бошлангани. Халқнинг оғир аҳволини енгиллатиш ўрнига фақат ваъдалар бериш, алдаш билан банд бўлинаётгани;

    4. Сиёсатда барқарорлик йўқлиги, миллий бирлашув ҳақида тинимсиз гапирилгани ҳолда амалда тескарисини қилиб, низо-адоват келтирилиб чиқарилаётгани;

    5. Кадрларни танлашдаги жиддий хатолар, бу борадаги ўпирилиш, раҳбар кадрларга ишончсизлик, уларни асосан шахсий садоқатига қараб танлаш, қобилияти, билими эътиборга олинмаётгани;

    6. Маҳаллийчилик иллатининг илдизига сув қуйиш, одамларни бир-бирига қарши қўйиш касалини даволаш ўрнига унинг авж олдирилаётгани;

    7. Халқ тақдири ва келажаги билан шуғулланиш ўрнига икр-чикирлар, қувғинлар, инсон ҳуқуқларини топташ билан банд бўлинаётгани;

    8. Мухолифатдаги партия, ҳаракат ва уюшмаларга нисбатан минбарлардан яхши гап айтилиб, амалда улар таъқиб қилинаётгани;

    9. Халқнинг аҳволи кун сайин оғирлашиб бораётгани, бунинг олдини олиш учун аниқ дастур йўқлиги.

    10. Миллатвакилларининг эркин баҳслари, бор гапни айта олишлари учун шароит яратилмагани ва аксинча оғир, носоғлом вазият вужудга келтирилгани, фикрлар, таклифларга эътибор қилинмаётгани… “

    Шундан бери бу режим ёмонлик томонга ўзгарди аммо яхшилик сари ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Шунинг учун ҳам менинг қарашларим ҳам ўзгармади.
    Бунинг устига шу йиллар давомида бу режим жиноятга ботди. Жиноятчи билан ҳамкорлик қилсангиз жиноятчига айланасиз, террорист билан ҳамкорлик қилсангиз сизни ҳам террорист дейдилар.

    Мени 15 йил давомида Каримовнинг муросасиз танқидчиси деб айблаганлар кўп бўлди. Каримов яна қанча бу тахтни эгаллаб ўтиради билмайман, аммо яна муросасиз бўлиб қолавераман.

    Сайлов масаласида эса позициямизни 2006 йил апрелида эълон қилганмиз ва бу қарашимиз ДЎКнинг бош саҳифасида турибди ва у ҳам ўзгарган эмас.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz