Кеча Бишкекда “Бирдамлик” ҳаракатининг Қирғизистон бўлими навбатдаги йиғилишини ўтказди. “Бирдамлик” ҳаракатининг Қирғизистон бўлими ўзбек қочқинларига шу ерда кўмак бериш мақсадлари ўлароқ шу йил бошида ташкил этилганди. Ўтган вақт давомида у нафақат ўз аъзоларига, балки иқтисодан қийналган бошқа кўплаб қочқин ватандошларга моддий кўмаклар бера олди. Йиғилганлар олиб борилган фаолият ва эндиги қилинадиган ишлар кўлами ҳақда бўлим раиси Эгамназар Шаймановнинг маърузаси тинглади. Йиғилиш бугунгача шу бўлимга раиси бўлиб келган Э. Шаймановнинг ҳаракат фаолияти билан боғлиқ бошқа ишга ўтказилаётганлиги боис, унинг ўрнига янги раис сайлади. Ёрқиной Тўранова бир овоздан “Бирдамлик” ҳаракатининг Қирғизистон бўлими раиси этиб сайланди. Зийнат Жонузоқова “Бирдамлик” ҳаракати аъзоси.
|