Главная » 2007»Июнь»15 » Каримов орзуси тракторчилик ёҳуд мусичани яхши кўриши
20.48.22
Каримов орзуси тракторчилик ёҳуд мусичани яхши кўриши
Шу кунларда Каримов Бухоро вилоятига бориб одамларни ўзининг ёлғонлари-ю,телба-тескари гаплари билан лақиллатиб юрибди. У қишлоқ фермерлари билан учрашиб,"агар ёшимни сал ортга қайтариб бўлганда тракторчи бўлардим",деди.Яхшиям трактор унинг гапини тушунмайди.Бўлмаса трактор ҳам шаталоқ отиб қочиб қолармиди?Чунки у фермерлар билан гаплашар экан:"...бизар ҳеч кимни бурнини қонатмадик...",дея кўзини лўқ қилиб айтган ёлғонидан одам тугул шайтоннинг ҳам тутқаноғи тутиб қолади-да. Лекин у Бухорода болалар уйида бўлар экан улардан келажакда ким бўлишини сўрай туриб, ҳақиқий башарасини очди.Болалардан бири прокурор бўламан,деганда "ўв,бундан қўрқиш керак",деб юборди.Бундан,демак болаларни ҳам бу касб кишилари олдида қўрқув ҳиссини уйғотяптими,демак катталар ҳам шу ҳис билан яшаши керакдай. Каримов Бухоро сайрини давом эттираркан дин пешволари билан ҳам учрашди.У аввал бу ёққа келганда майна қушларни йўқотиб,мусичаларни кўпайтириш топшириғимни бажардингларми,дея сўроққа тутди.Бечора муллалар ўзларини мусичадай беозор тутиб,"ҳа,буйруғингиз бажарилди",дейишди бир овоздан. Лекин Каримов "ҳеч кимнинг бурнини қонатганимиз йўқ.Ё шундай эмасми?",деганда ҳамма сукут сақлаб қолди.Шунда Каримов:"қани бир гапимни тасдиқлангларчи",дегандан сўнггина тракторчилар эртага террористга айлантирилиб юборилишларидан қўрқиб кетишдими,"тўғри-тўғри",деб юборишди. Чунки ҳар кунги қатағону,Андижонда тўкилган қонлар ҳали совиб улгурмадида.