Ризобек Пятница, 2025-11-14, 00.11.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 17 » У у билан,бу бу билан,анов нариги билан эмас...
    02.36.25
    У у билан,бу бу билан,анов нариги билан эмас...
    Азиз Ватадошлар, менинг бу галги мурожаатим ҳам айримларнинг ғашини келтириши мумкин.Агар шундай бўлса кўзингизни чирт юмиб бу саҳифадан чиқиб кета қолинг.Бу жойда ўз фикр-мулоҳазаларимни айтмоқчиман холос.Зинҳор-базинҳор бу фикрни қўллаб-қувватланг демоқчимасман.Чунки ҳар кимнинг боши ўзининг боши ва ҳар ким қандай йўлни танлайди ўзи билади.
    Гапни чўзмасдан муддаога кўча қолай.
    Ҳаммага беш қўлдай аёнки, Ўзбекистонда эрта-индин сайловлар бошланади.Аммо менинг назаримда Ўзбекистондаги диктатор Каримов кеча яқинда Бухорода бўлганида:" яна кўп яхши ишлар қиламиз",дея тахтни бўшатмаслигига шаъма қилди.
    Демак ҳали-бери мамлакат диктатор қўлида узоқ вақт қолиши хавфи кутилмоқда.Ўзимизни диктатурага мухолифат ҳисобловчи бизлар эса шундоқ ҳам заифлигимизни тан олиб бир куч,бир мушт бўлиш ўрнига ёқавайрон бўлиб юрибмиз.Ҳеч биримиз бир-бировимизнинг кимлигимизни эмас ,ҳаттоки фикримизни эшитишга тоқат қилолмаяпмиз.Кундай аён факт ҳамда далиллар олдида ҳам сирғалиб чиқиб,зўр бериб ўзимизни ўзимиз оқлашга тиришяпмиз.
    Аслида кимларнинг кимлиги ҳадеб зўр бериб такрорлайвермасак ҳам ойдинлашиб қолди.
    Шу боис қимматли,ғоят ғанимат дамларни ҳам бой бериб,содда қилиб айтганда йўқ хўрозқандни талашган болакайлардай "хўроз-макиён" ўйинини қилмасдан жиддий ўйлаб,жиддий тўхтамга келсак.
    Бу галги чизгиларимда фалончи ё писмадончининг отини айтиб,кимнинг хизмати қанча,кимнинг зиёни қанча тарозига солмоқчи эмасман.Зеро бу каби ўлчовлар кимгадир ортиқча,кимгадир эса кам туюлишининг гувоҳи бўлиб турибман.
    Менимча ҳоҳ мамлакат ичида бўлсин,ҳоҳ четда юрган Ватандош бўлсин,агар чиндан Ўзбекистон ҳур-озодлигини кўришни истаса етти ёшдан етмиш ёшгача бир мақсад сари қадам ташлаши лозим.Яъни диктатурага қарши.Ҳамма якдил бўлиши керак.Яъни фикру ёди қандай қилиб Ватанни озод қилиш.
    Эҳтимол бу гапларни бошқа номдор кишилар айтишса дуруст бўларди.Лекин афсуски улар ҳам менинг назаримда қулоқ чўзма ўйинига сабзининг пўстини танга,деб ўраб болалигимизда қулоқларимиз шилинишидан ҳузур қилган амакилардай туюлишяпти.
    Шу боис ҳам бугун долзарб масала,керак бўлса кўп йиллар ҳаёт-мамотимизни белгилаши мумкин бўлган ғоят муҳим палла арафасида турибмиз.Яъни Президентлик сайлови.
    Бу айниқса Ватанга қайтиш умидида дақиқа сайин талпинаётган муҳожирлар учун ғоят муҳим.
    Энди кимнинг кимлигини эса чиндан озод,демократик,Қонунлар устувор жамият қурилса ажратиб олинаверади.
    У у билан,бу билан,анов нариги билан эмас ҳамма бир,ҳамжиҳат бўлиши керак.
    Бу менинг фикрларим.Бошқалар нима ё қандай фикрда ўзлари билишади.

    Ризо ОБИД.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz