Чизиб ўчираман ёзганларимни, Сизга муносиброқ сўз топа олмай. Наҳотки сизнинг ҳам юрагингизда, Меҳру оқибатлар тинди талпинмай. Менингку ҳолимни ўзим биламан, Тупроқдан яралган арзимас ҳокман. Сизга нима бўлди унутиб ўзни, Ҳаттоки Ҳақдан ҳам деясиз покман. Юрак устидаги санчиқ сўрайди, Нечун дардни менга юклайверасан. Тилка пора этиб ўзингникини, Ўзгалар юрагин бутлайверасан? Ахир нима дейин ўзингиз айтинг, Бош эгиб турибди юрак сўрови. Иккимиз жуфт эдик ҳақ эди гувоҳ, Ё ёлғон дунёда йўқми жавоби? Ризо Обид
|