Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.30.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 30
    Гостей: 30
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 18 » Бахтли экан ҳазрат Нуҳ…
    16.31.26
    Бахтли экан ҳазрат Нуҳ…
    ЮСУФ ЖУМА

    Нуҳ даврин тўфонлари
    Кўзим тўфонларининг
    Қошида мисли кўлмак.
    Нуҳ даврин ёмонлари
    Даврим ёмонларининг
    Қошида мисли малак.

    Бахтли экан Ҳазрат Нуҳ,
    Мен кўрган балоларнинг
    Кўрмади бирини ҳам.
    Мен ҳар зум чеккан андуҳ
    Қадимги дунёларнинг
    Барча ғамидан пурғам.

    Тағин расулда кема,
    Тағин бошида Оллоҳ,
    Йўл аён, аён нажот
    Мен ёлғиз, алдар ҳамма,
    Тангри ҳам жимдир, эвоҳ,
    Кема шайтонга қанот.

    Нуҳ даврин тўфонлари
    Кўзим тўфонларининг
    Қошида мисли сароб.
    Нуҳ даврин ёмонлари
    Даврим ёмонларининг
    Қошида мисли офтоб.

    ХХХ

    Сен ғалати данаксан
    Пўстинг сут, мағзинг қаймоқ.
    Ҳеч бўлмаса пўчоғинг
    Бағримга бўлсин қўноқ.

    Сен ғалати данаксан
    Пўстинг шакар, мағзинг бол.
    Пўчоғинг армонида
    Икки жаҳоним увол.

    Сен ғалати данаксан
    Пўстинг шакар, мағзинг бол.
    Пўчоғинг ҳижронида
    Бор ярим жоним қурбон.

    ХХХ

    Мағзингга арзитмасанг,
    Сиртинг айласин мамнун.
    Сен ғалати данаксан
    Пўстинг ойдир, мағзинг кун.

    Аҳли олам ширин уйқуда
    Булбул билан шоирдан бўлак.
    Севги деган оташ туйғуда
    Ёниб чиқар бу икки юрак.

    Бири сайрар тунлари бедор,
    Ўзи олов, овози олов.
    Бири сиғмас дунёга зор-зор
    Сўзи олов, қоғози олов.

    Ўчмайдиган ўтлардир нодир
    Сочадилар руҳга ёғдуни.
    Булбул олов, оловдир шоир,
    Ахир олов билмас уйқуни.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz