"Эрк" партиясининг алтернативсиз раҳбари Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда бўлиши эҳтимол қилинаётган Президентлик сайловларида ўз номзодини қўйишни айтиб келар эди. Бироқ партиянинг муқобили "йўқ" раҳбарининг ва унга тобе бўлган айрим хабардорларнинг билдиришича Муҳаммад Солиҳ эҳтимол қилинаётган сайловларда иштирок этмаслигини айтган. Буни қандай тушунса бўлади?Демак Ўзбекистонда қонуний сайловлар бўлишига эришишга ва одамларни ўз йўли тўғрилигига ишонтира билишга ишонч йўқлигидан умидсизликми? Ёки диктатор Каримов билганини қилсин,дейилган лоқайдликми ёҳуд зулмга таслим бўлиб қўл кўтаришми? Ёки "Эрк"нинг чорасизликдан қўли шалвираб тушганими? Бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ.Жаноб Муҳаммад Солиҳдан жўяли бир жавоб кутмаса ҳам бўлади.Чунки бу табиий ҳолда рўй берган сиёсий фалажликдир. Ана энди гап Ўзбекистонда - Ватан ичкарисида ундоқ қўлловчиларимиз бор,бундоқ қувватловчиларимиз бор,дея тинмай нутқ қилаётган яна бир Президентликка номзодини қўйишга тиришиб юрган "Бирлик" раҳбари Абдураҳим Пўлатов жанобларида қолди. У киши нима қиларкинлар:қўлни кўтарадиларми ё туширадиларми?