Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.42.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 26
    Гостей: 26
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 20 » Мухолифатни танқид қилавераман
    02.22.08
    Мухолифатни танқид қилавераман
    Ким нима деса деяверсин,лекин мухолифатни Ўзбекистонда чиндан озодлик бўлмагунча танқид қилавераман.Чунки аввал ҳам кўп бор айтганимдай Каримов диктатининг илдизлари баққувват томир отишида мухолифатнинг ҳиссаси катта.
    Айрим устамон мухолифатчилар масъулиятдан қочиб,ўзларини инсон ҳақлари ҳимоячиси ва яна бошқа фаолият билан шуғулланувчи ниқоби ортига яширишмасин,барибир Ўзбекистондаги бугунги аҳволга Каримов қанчалик масъул бўлса улар ҳам шунчалик масъулдирлар.
    Баъзилари сўзамоллик билан "у ё бу",дея асоссиз иддаолар билан ўзларини ҳар томонга ташлаб покдомонлик даъво қилишлари бефойда.Бундайлар қанчалик ўзларини оппоқ кўрсатишга уринишмасин асл башараларини яшира олмайдилар.
    Нега бу ҳақда сўз юритяпман.Аллақайси ахлатхонадан маҳрум бўлганлар адашиб биз томонда хира пашшадай учиб келиб,қўним топмоққа уринишидир.
    Шундай хиралардан бир-иккиси хомтама бўлмасин,ниқобдорлар билан пачакилашишга вақт йўқ,ҳоҳиш ҳам йўқ.
    Мудраётган ва гоҳо "пошшо-вазир"лик орзусида ғудранаётган мухолифат лидерлигига даъвогарлардан эса:хатонгни қачон тузатасан,қачон сенинг хатойинг боис зулмга маҳкум бўлаётган миллат ҳур нафас олади,дея сўрайверамиз.
    Бурчак-бурчакларда биқиниб олиб,вазиятга қараб ўйин қилаётганларни эса қулоғидан тортиб барибир ўртага олиб чиқамиз.Чунки Ўзбекистонда "ундоқ қиламиз,бундоқ қиламиз",дея қанчадан-қанча ҳалқаро ташкилотларни лақиллатиб, грантларни ютиб кетавераман,деб ўйлашмасин бундайлар.
    Ўзбекистонда чинакам демократия,озодлик,ҳурлик шабадаси эсмагунча номи ёҳуд нишони қанчалар жарангдор бўлмасин ,Каримов тегирмонига сув қуяётган шу жарангдор номлилар лидерга яраша бонг урмагунча танқиддан ҳоли бўлмайдилар.Агар бунга чидамасалар очиқ тан олиб,"чий" дейишлари керак.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz