Ризобек Суббота, 2025-06-21, 17.45.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июнь » 21 » Би-Би-Си нинг анъанаси давом этса
    01.06.50
    Би-Би-Си нинг анъанаси давом этса

    Би-Би-Си радиоси ўзбек хизмати тингловчилар билан турли соҳа вакилларини таклиф қилиб, савол-жавоб тарзида эшиттиришлар тайёрлаш анъанасини доимо давом эттирса мақсадга мувофиқ бўларди.Айниқса, агар таъбир жоиз бўлса бугунги "чалажон" мухолифатда лидерликка даъвогарлар мудрашига туртки бўлармиди?
    Ушбу чизгиларим орқали Би-Би-Си радиоси ижодий жамоаси анъанасини "Озодлик","Америка овози" радиосидагилар ҳам давом эттиришса,деган таклифим бор.
    Лекин шу ўринда яна бир таклиф борки,мақтовлар ўз йўлига.Эрта-индин Ўзбекистонда Президентлик сайлови бўлиши эҳтимол қилинаётган шу паллаларда кўпроқ ўзбек мухолифати намоёндалари нималарни режалаштиришяпти?Уларнинг Каримов режимига нуқта қўйиш учун аниқ-тиниқ дастур ё йўллари борми,каби долзарб саволларга ўрин берилса.Мақташ бўлса ана ўзбек расмий радиоси туну кун сайраб ётибди.
    Уччала радиода ҳам ўзларининг маъни-мантиқсиз фикрлари билан чиқиш қилавериб,кўпчиликнинг меъдасига теккан аён кишилар эмас,бошқа кишиларга ҳам минбар берилса.Би-Би-Си нинг бу галги меҳмони Муҳаммад Солиҳга қуйидаги саволларни йўлладим.Умид қилардимки у бошқа жуда кўп саволларим жавобсиз қолган каби эътиборсиз қолмайди.Мен Муҳаммад Солиҳни шахсан танимайман.Лекин ўзбек жамияти таназзулида кўпроқ уни масъул деган фикрдаман.

    1.Мана неча йилдирки "Эрк" партиясига раиссиз.Сизнинг партия раислигида узоқ вақт туришингиз эски "Политбюро" КПССникига ўҳшаб қоляпти.Ўзингиз ҳам шу ҳолатни сезасизми?

    2.Ўзбекистоннинг ва умуман ўзбек жамиятининг бугунги аянчли ҳолга тушишида Каримов қанчалик масъул бўлса сиз ҳам теппа-тенг масъулсиз.Сиз шуни тан оласизми ё уни -буни баҳона қилиб юраверасизми?Сизга ўзингизнинг ҳақиқатан "лидер"лигингизни исбот қилиш учун яна неча йил керак?17 йил камлик қиляптими?

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz