Главная » 2007»Июнь»21 » Ўғри ўғрига ўртоқдир,тўғрининг сўзи тўқмоқдир
03.33.15
Ўғри ўғрига ўртоқдир,тўғрининг сўзи тўқмоқдир
Билмадим шунақа ё шунга ўхшаш мақол ёҳуд нақл борми ё йўқми.Лекин ҳаётдаги кўп кузатувларимдан келиб чиқиб шу иборани айтдим. Масалан фоҳишага "сен фоҳиша", дея кўринга -балога қоласиз.Атрофга айюҳаннос солиб, сочларини юлиб,шармандангизни чиқаришга ҳаракат қилади.Хабардорлар,"ё тавба", дея ёқа ушлайди.Ўғри ҳам худди шундай. Энди тўғрига қаранг.Ҳеч тўғрининг сўзини "шу тўғри айтяпти",деган ўғри ё фоҳишани учратганмисиз? Йўқ.Ҳа,баракалла.Мен ҳам шундай мардни учратмадим. Ҳамиша тўғри сўз тўқмоқ бўлиб,у тегишли бўлган айбдор эгасига ёқмайдида.Нега шунақайкина? Умуман ўғри ё фоҳишада мардлик,деган ҳислатнинг ўзи бўлмайдида.Ер юзида ўғрилар кўпми ё тўғриларми?Жуда аниқ жавоб айтиш қийин савол-а?Шундай эмасми?Агар шундай бўлмаса ер юзининг кўп қисмида адолатсизликлар ҳукм сурмаётган бўлармиди? Яна билмадим.Бу мени кўп ўйга толдирадиган саволлардан бири. Бу гаплар бир суҳбатлашган кишимнинг гаплари эди.У яна айтгандики,"ваъда қилинаётган жаннатдан ҳамма қатори умидворман,лекин унга етиш учун нега бу дунёда қабоҳат кўпроқ?Энг азиз,дейиладиган инсонларнинг бир-бирига оқибати ҳамин қадар.Ахир жаннат излаганлар аввало шу дунёда ўзларининг чин инсонийлик фазилатларини намоён қилишлари керак эмасми?" Бу мавзу дунё тургунча туриб,тугамайдиган,адоғи йўқ,кўп бор такрорланган мавзу.Лекин у доимо одамларни қизиқтиргани боис қайта-қайта тез-тез мурожаат этилаверадиган мавзу. Яна гап чўзилиб кетдию,аммо ўрни келганда такрор айтишга тўғри келади.Менку беш вақт намоз ўқимайман, аммо Худонинг номи тилидан тушмайдиган , покдомонлик даъвосидаги бир кимсанинг шу кунлардаги мунофиқлигига гувоҳ бўлиб,шу дунёнинг ишларига шундоқ ҳам кўнглим йўқ эди-ю, бешбаттар кўнглим қолди-да,дейди исмини ошкор қилмасликни сўраган суҳбатдошим. У мунофиқ ё унинг шериклари бу айтганларимдан хабар топишса аввалгидан ҳам кўра кўпроқ жазавага тушишлари аниқ.Айтдимку ахир: "ўғри ўғрига ўртоқдир,тўғрининг сўзи тўқмоқдир",деб. Ана шунақа ғалати суҳбатдошим борда.
Суҳбатдошнинг сўзларини қандай бўлса шундайлигича оққа кўчирувчи Ризо Обид.