Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.47.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 32
    Гостей: 32
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 21 » “Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари”
    16.16.01
    “Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари”


    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

    Ҳужжатли китоб
    11.МАШИНА МОЖАРОСИ

    Бир кун Каримов чақириб қолди ва׃
    -Сиз нега машина олмаяпсиз?-деди.
    -Менинг машинам бор,-дедим.
    -Уни сотмоқчи экансиз, янгисини олинг…
    -Раҳмат, машина ҳайдаш планим йўқ,-дедим.
    Чунки машина ҳайдашни ўрганаётганда сувга тушиб кетганмиз ва карам узаётган колхозчилар қутқариб қолишган. Шундан кейин машина ҳайдашга қўлим бормаган. Америкага келиб, мажбур бўлдим. Чунки бу ерда машина ҳайдамасангиз ҳаёт йўқ ҳисоби.
    Ўшнада Каримов гапираётган гап нима ҳақида эканлигидан хабарим бор эди. Қонун ва қоидаларга кўра, Олий кенгаш қўмиталарида ишлайдиганларга хизмат машинаси берилиши керак эди. Ҳукумат машина етишмаяпти дея буни бажармади. Турли муаммолар келиб чиқавергач, Каримовнинг таклифи билан уларга енгил машина сотиб олиш таклиф қилинганди. Каримов бу ишни Бош вазир Ш. Мирсаидовга юклаган ва кейинчалик уни депутатларга машина бериб, уларни сотиб олишда, депутатларни эса машина олиб Мирсаидовни қўллашда айблаганди. Хайриятки, ўшанда Каримовнинг гапига кирмаганим, бўлмаса ўз пулимга ўзим муттаҳам бўлардим. Ўша ўз пулига машина олганларни Каримовнинг малайлари ҳалига қадар халққа хиёнат қилишганди деб ёзишади. Каримов ана шундай усулларнинг устаси фаранги эди. Лекин унинг “сояси” бўлган Салай Мадаминов ҳам ундан қолишмайди.
    Мана бир неча ойки, Мадаминовнинг малайлари мени Бокуда Эрк партиясининг машинасини сотиб еганликда айблашади. Буни Мадаминовнинг ўзи ҳам ёзди. Худодан қўрққанда эди у бундай тавқи лаънатни бўйнига олмасди.
    У буни фақат мени айбалаш учун қилаётганда бугунга қадар минг марта айтган бўларди. Акс тақдирда 1993 йилги воқеа 2007 йилга келиб унинг ёдига тушармиди? Чунки мен ҳақимда Мадаминов оиласи 13 йилдан бери иғво ёзади. Унинг жияни-иғвогарлар пири, ўзини ёзувчи деб атаган, аммо чаласаводлиги исботини топган Сафар Бекжон номидан 1995 йилда “битилган” бўҳтондан бошқа гап айтолганлари эмас. Бунинг бўҳтон эканлигини ҳар қанча исботласанг ҳам улар яна шуни гапирадилар. Чунки бошқа гаплари йўқ.
    Нега машина масаласи бирдан кун тартибига тушиб қолди? Гап шундаки, бундан бир неча ой олдин Мурод Жўревнинг қамоқдан чиқиши мумкинлиги ҳақида гап сўзлар айлана бошлади. Аввалига мадаминовчилар яна уни Эрк партияси аъзоси деб “Озодлик” радиосидан жар солишди. Мен бунга қарши чиқдим ва Мурод Жўраев ҳеч қачон Эрк партияси аъзо бўлмагани ҳақидаги гапимни радио орқали беришни талаб қилдим.
    Салай Мадаминов Мамадали Маҳмудовнинг қамоқдан чиқишини истамаганидек, Мурод Жўраевнинг чиқишини ҳам истамайди. Чунки Мурод Жўраев унинг 1994 йилда террористик ҳаракатнинг бошида турганини ва мен бу борада ёзган, Каримовга қўл келиши мумкин дея эълон қилмай турганим- “Қабоҳат эшиги” китобидаги фактлар тўғрилигини жаҳон жамоатчилигига исботлаши мумкин. Бугунга қадар Мадаминов у айтган гаплар тергов босими остида айтилган деб жон сақлаб юрибди.
    Мен айблашдан мақсад эса, Бакудаги машина масаласини биламан ва мен у ҳақда ёзсам, яна кўп нарсалар очилиб кетиб, Мурод Жўраега қўшимча айблар юкланиши мумкин. Бундан Салай Мадаминов уч нарсани ютади׃
    1. Мурод Жўраевнинг қамоқдан чиқиши кечикади.
    2. Мени Мурод Жўраевни сотганликда айблаш учун қўлларида далил-бу менинг мақолам бўлади.
    3. Агар ёзмасам, мени машинани еб кетган деб айблаб юраверишлари учун доимий “факт” бўлади.
    Лекин мен қисман бўлсада ёзмасам бўлмайди. Фақат Салай Мадаминовга тегишли қисмини ёзаман ва ўқувчи ўзи хулоса чиқаради. Қолган гаплар ҳам бир кун айтилади.
    Машина партиянинг пулига олинганди. Лекин Салай Мадаминов “даври” тугаб, партия бошига қора кунлар кела бошлаганда у ана шу “Жигули” русумли машинани сотдим деб ҳайдовчи Ҳусниддин деган йигитнинг онасининг номига расмийлаштирганди.
    Мен Бакуда турганимда, Мурод Жўраев келиб қолди ва Салай Тошкентдан машинани олиб келишни кимгадир топширгани, аммо машина Бакуга келтирилганда миршаблар ушлаб, олиб қўйишганини айтди.
    Илгари Ўзбекистон билан тижорат қилиб, каримовчилар дастидан куйиб қолган бир оила Эрк партияси аъзоларига жуда кўп ёрдам қилган. Бошпана, овқат берган, кийим кечак берган. Жумладан, менга ҳам. Мурод билан ана шу оилага бориб, бўлган воқеани айтдик. Уй соҳибининг укаси таниш-билишлари кўп бўлган одам экан ва бориб кимларгадир қанчадир пул бериб, машинани олиб келди. Машина бировнинг номига расмийлашмагани учун ҳалиги уйда турди. Бу 1993 йил эди.
    Мен Туркияга келиб, Салай Мадаминов билан бир йил давомида газета чиқарганимда, у менга шу машинани Туркияга олиб келишда ҳалиги оиладан ёрдам сўрашни айтди. Мен׃ -Биз бу оила олдида қарздормиз ва ҳатто машинани миршаблардан қайтиб олишда улар берган пулни ҳам қайтарганимиз,- йўқ дедим.
    Бу оила ва унинг “эрк”чиларга қилган яхшиликлари ҳақида эшитганда у анқайиб қоларди. Лекин бир айланиб келиб, машинани олиб келиш йўлини изларди. Кейин унга ўзинг гаплаш дедим. У телефон қилиб, хонадон эгалари билан гаплашиб юрди.
    1994 йилда менинг оиламни суд қилишди. У ёқда суд борар экан, тўрт боламни Бакуга олиб келишди. Болаларим ҳам ана шу оилада турган. Мен бориб уларни Туркияга олиб келмоқчи эдим, Салай Мадаминов қарши бўлди. Шу боис унга айтмасдан жўнаб кетдим. Бакуда мени кутиб олган яқин бир озарбайжон дўстим менга׃
    -Қачон истасангиз ўшанда қайтарасиз,- дея қарз берганди. У билан ҳалига қадар муносабатларимиз бор ва берган қарзини шунча йиллик фойизи билан ўтган йили-2006 йилда уздим. Ўшанда қарздан бир қисмига қўй олдик ва сўйиб ҳалиги оилага олиб бордик.
    -Бу Салайинг одам эмас экан, ҳеч бўлмаса укам бу машинани олиш учун берган пулни қайтарсин, менга телефон қилиб, раҳмат ўрнига машинани бериб юборгин деб дўқ урмоқда,-дейишди хафа бўлиб.
    -Яна телефон қилганда пулингизни яна бир марта сўранг, бермаса машинани қайтарманг, сизни “эрк”чиларга қилган яхшиликларингиз учун бу машина камлик қилади,-дедим.
    Ҳа, ана шу гапни айтганман. Лекин Салайнинг ўрнида мен бўлганимда шу машинани шу оилага ҳадя қилиб юборган бўлардим. Чунки бу оилага битта эмас, бешта машина ҳам кам! Бир кун келиб Озарбайжонда ва Ўзбекистонда режим ўзгарса, бу оила ҳақида, унинг ёрдамлари ҳақида кўп нарсалар ёзамиз ҳали. Чунки “эрк”чиларга ва “Эрк”ка хайрихох бўлганларга бошпана берган, кўп қаватли уйдаги хоналарини бепулга бўшатиб қўйган ва ўз фарзандлари, неваралари қатори келиб-кетган ўзбекларнинг ҳам овқатидан, кийим кечагидан хабардор бўлиб турган бу оила бекаси Элмира хола олдида мен тиз чўкаман! Яқинда билдим, машина ўша оилада қолиб кетибди, шунинг учун бугун мадаминовлар-бекжоновларнинг аламидан тутун ўрламоқда.
    Эрк партиясидан ҳамма қочганда бу партиянинг хизматини қилганлар ва Бакуга борганда бошпана топган эркчилар ҳаққи бу машинадан сўз очманг. Бунга сизнинг маънавий ҳаққингиз йўқ. У бизнинг ҳам машинамиз эди. Бутун Ўзбекистон Каримовники бўлиб қолганидек бутун партия ҳам Салай Мадаминовники эмас! Каримов бўлинг-е, машина онангизни маҳрига тушганмиди!
    Машина ўш оилада қолиб кетган экан, ҳалол бўлсин!
    Мен Туркияга 45 доллар билан келганман. Лекин ҳар жойда бўлганидек, бугун ҳам ҳалол меҳнат орқасидан яшамоқдаман ва фарзандларимни ўқитиш билан бирга имконим қадар одамларга ҳам ёрдам қилмоқдаман.
    Агар Салай Мадаминов машинага зор қолган бўлса, келсин, мана мен унга битта машина ҳадя қиламан, лекин қамоқдаги кишиларни ва уларнинг, 1990 йиллар бошидаги меҳрибон дўстига айланган бу оилани шубҳа ва таҳлика остига қўймасин! Инсоф!
    Агар бу масалада яна аниқлик истайдиганлар бўлса, Салай Мадаминовга чақириғим, технология асрида яшаяпмиз, қизиққанларни улаб Интернет конференцияси ўтказайлик. Ўша оиланинг телефони менда ҳам бор, Салай Мадаминовда ҳам бор. Уларни ҳам боғлайлик. Очиқ гаплашайлик! Хўш, Мадаминовда ҳақиқат билан юзма-юз бўлишга юрак борми?!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz