Табриклаймиз! Бугун Канададан қувончли хабар олдик. Миллионларга Севимли шоира,адиба,Ватандошимиз Дилсора Фозилова яна бир илм довонидан ошиб,мутахассис ҳуқуқшунос бўлганлиги албатта унинг барча дўстлари ва мухлисларини қувонтиради.
Биз ҳам унинг дўстлари ва кўплаб адабиёт мухлислари номидан касбий муваффақияти билан муборакбод этамиз! Дилсора Фозиловага бу борада ҳамда ижодий фаолиятида янада юксак чўққиларга кўтарилишига ишонамиз.
Шоира ва ҳуқуқшунос Дилсора ФОЗИЛОВА дўстлари ва мухлислари номидан Ризо Обид.