Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.18.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 18
    Гостей: 18
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 24 » Номуссизлик
    18.01.11
    Номуссизлик
    Гогошанинг уяти бўлганмикан?
    Илгарироқ замонларда бирор-бир фоҳиша ярим яланғоч одамлар орасида пайдо бўлиб қолишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.Кейинги яқинроқ замонларда эса бундайларни кўрса фоҳиша қолиб унга кўзи тушиб қолганлар "ҳа,турқинг қурсин",дея юзларини яширишган.
    Ҳозирги замонга келибчи?
    Бошқа юртларни билмадиму диктатор Каримов ҳукмронлик қилаётган Ўзбекистонда у тинмай "мамлакатимизда одоб-аҳлоқ тушунчалари,қадриятлар" дея сафсаталар сотар экан ,бу йил Ўзбекистон ислом маркази,дея эътироф этилганини урф-одат,динга берилаётган эътиборни мусулмон мамлакатлари эътирофи,дея оғиз кўпиртиради.
    Ҳа,бу йил Ўзбекистон мамлакати ислом маркази,дея эълон қилинди.Нега?
    Чунки аҳлоқсизлик гуллаган жойни шундай,дея эълон қилиниши менинг назаримда қилмишларидан уялиб,инсофга келармикан,деган мулоҳаза борга ўхшайди.
    Аммо мамлакат бузуқбошисининг қизи Гулнора кап-катта хотин бўлсада,гоҳ Гогоша,гоҳ Гуля бўлиб олиб, юртма-юрт юриб ўзбек миллатига иснодлар ёғдирмоқда.
    Айримлар,"ҳа,энди ёш,пошшонинг қизи,отасининг даврида ўйнаб-кулиб,даврон суради-да",дейиши ҳам мумкин.
    Лекин ҳамма гап шундаки биринчидан қулликка маҳкум этилган ўзбек миллатининг қора манглайининг қора терга ботиб бунёд этаётган бойликлари ҳисобидан ўйин -кулги қандоқ бўларкин?
    Қолаверса Гогошанинг ёшлик томони қолмаган,кап-катта хотин.Ана расмига қаранг: тўртта ножинс тўпланган жойда буришиб қолган баданини бозорга солиб туришини.
    Гулнора,Гогоша,ўша яна  Гуляда асли ё наслида номуси бўлганмикан?
    Ё,қазидир,қартадир - асл зотига тортадир,деганларидек бошибузуқдан ортган зотибузуқмикан?

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz