Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.11.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Июнь » 25 » Меҳмонхонадаги гаплар
    14.21.48
    Меҳмонхонадаги гаплар
    Гогошахон хафа бўлди
    (воқеий ҳажвия)
    Ҳазилми ё чинми бироз хафа ва яна бир оз пўписа билан Гогоша номидан қисқагина хат келди.
    Эҳтимол бу хатни бирор-бир ҳазил-мутойибани ёқтирувчи Ватандош аёл ёҳуд эркак ёзгандир.Лекин нима бўлганда ҳам бу кичкина андак "ноз"ла ёзғириб битилган номача каминанинг галдаги машқини чизишга туртки бўлди.
    Мабодо уни Гогошанинг ўзи ёзган бўлса ҳам ёҳуд ўзи ёзмаган бўлса ҳам бунинг аҳамияти йўқ.Энг муҳими янги бир мавзу топиб берган хат муаллифига раҳмат.
    Хат Гогоша номидан ёзилгани боис ўз навбатида камина ҳам кейинги ўринларда чизгиларимда Гогоша,дея мурожаат қиламан.
    Гогошахонга нималар ёзмоқчиман ҳали ўйлаб кўрганим йўқ,бироқ бирор бир нима дейишдан аввал унинг хатини сиз азиз ўқувчига ҳам танишиш учун асл ҳолича ҳавола этмоқчиман.
    54. GOGOSHA
    Sizni dadamlarga aytib beraman. Men haqimga bo'lar -bo'lmas narsalarni yozibsiz.Chto seby pozvalyete? Ham.
    Хат эркатойлик оҳангида Гогошахонимнинг бироз ранжиганликлари сезилиб турибди.Энди "дадамларга айтиб бераман",дейилгани унчалик ўхшамабди.Чунки Гогошахон истаб қолса дадасига айтмай ҳам қўлини қаён узатса етади.Хатнинг ярми ўрисча ярми ўзбекча ёзилгани ҳам унча ишончга молик эмас.Чунки Гогошахон ўзбек тилида хат муаллифи Гогошахондай саводли ёза билишига шубҳа бор.Энди ''Ham'' сўзидаги қизлар ўрисчалаб нозла айтишадиган сўз.Менимча ҳақиқий Гогошахоннинг луғат бойлигида бундай юмшоқ сўзлар бўлмаса керак.
    Нима бўлганда ҳам Гогошахонга раҳмат.Демак ҳақиқийми ё йўқми гап эгасини топиб,ундан кимдир таъсирланиб қўлига қалам олибди.
    Энди мен нима қилай Гогошахон? Дадангизга айтиб беришингиздан қўрқиб кетиб,кейинги чизгиларимда: "юлдуз десам ой экансиз,гўзалликка бой экансиз.Мендай ғарибу ғурабонни авф этинг",деб ёзайми?
    Ё бўлмаса Ўзбекистондаги бўйга етган қизлар тирикчиликдан орттириб тўй қилолмай қари қизлар бўлиб юраверишсин,Гогошахон Московми-Москов,Парижма-Париж тиллоларга бежалиб ялло қилиб юраверсин,деб ёзайми?Шунда сизга маъқулми?
    Ҳа,энди Гогошахон ўзи сизда инсоф йўқкуя лекин бирор бир жойдан уни қидириб топиб сал инсоф қилингда.
    Ахир Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми чор-ночор, қашшоқликда яшаётганини айтсам мен сиз айтмоқчи ''Ham''манми.
    Эй,Гогошахон ўзбек миллатининг миллий қадриятлари-ю,урф-одатларини оёқости қилган,ор-номусини ер билан битта қилган сиз яхши-ю мен ёмон бўлибманда.
    Гогошахон лекин хат ёзиб тўғри қилибсиз.Яна нимадан хафа бўлсангиз хат ёзиб туринг.Сизга айтадиган гапларим кўп.Уни мен сизга айтаман,сиз дадангизга етказасиз.Зора ўзбекнинг ҳам елкасига офтоб тегса.

    Хафаномаларингизни кутиб қолувчи Ризо Обид



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz