Статистика
Онлайн всего: 30 Гостей: 30 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июнь » 26 » Кўнгил ҳолати
|
Соғинч
Тунлар танҳо юлдуз санайман, Соғинаман тупроқ кўчамни. Онам ёпиб берган кулча нон, Ловиллатган жажжи қўлчамни.
Болалигим бунчаям олис, Қолиб кетди узоқ-узоқда. Юлдузлар ҳам ўшаку бироқ, Ўша дамлар йўқдир буёқда.
Соғинаман жингалак сочли, Тимқора кўз ўша қизчани. Кокилларин тортсам йиғлаган, Сўнг юпанган олиб кулчамни.
Қизиқ бўлмай қолди эртаклар, Дунё ўхшар ёлғон эрмакка. Юрагимда оғриқ туяман, Юртим бир бор озод кўрмакка.
Бедор ўзим,безовта қалбим, Болаликка қайтгим келади. Аммо ёқар мўйсафедлигим, Эзгу сўзлар айтгим келади.
Ризо Обид
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|